Понедельник, 29.04.2024, 07:39
Приветствую Вас Гость | RSS
Меню сайта
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » Архив материалов
« 1 2 3

 Ш. ЖЎРАЕВ ОИЛАСИГА ДОИР АЙРИМ МАЪЛУМОТЛАР
Ш.Жўраев онаси – Баҳринисо ҳожи она хотираларини 2-бандда келтиргандик.
Баҳринисо ҳожи она ва Нурмат ака Жўраев оилада беш фарзанд, яъни Гулсумой,
Зокиржон, Шералижон, Ҳалимжон ва Салимжонни вояга етказишган (хонанда
Илҳомжон Жўраев – Шерали аканинг жиянидир, хонанда Санобар Раҳмонованинг
турмуш ўртоғи).
Ҳофиз Ш.Жўраевнинг отаси Нурмат ака 1980 йил март ойи охирида вафот этган 
Шерали Жўраев онасининг қўйидаги гапи унинг бобоси, яъни Нурмат аканинг
отаси ҳақида маълумот беради.
“Булар ўзи авлод-авлоди билан шунақа. Қайнотам раҳматли ҳам, Шералининг
отаси ҳам улоқчи ўтишган. Жўра бобо кўпкари пайтида ҳалок бўлган. Мардона
ҳунар-да, улоқ. Катта ўғли Зокиржон ҳам чавандоз. Энди Шералида ҳам шуларнинг
қони бор …” 
Шерали ака бобоси ҳа ... Читать дальше »

Просмотров: 5667 | Добавил: Abdu | Дата: 05.12.2014 | Комментарии (0)

Ш. ЖЎРАЕВНИНГ 2001-2008 ЙИЛЛАРДАГИ ФАОЛИЯТИГА ДОИР АЙРИМ МАЪЛУМОТЛАР
Ҳофиз Ш.Жўраевга ўзбек халқининг юксак ҳурмати, Ўзбекистон зиёлиларининг
кўп йиллардан бери қилган саъй-ҳаракатлари натижасида Ватанимиздаги мавжуд
полициявий режим раҳбарияти охирги йилларда Ш.Жўраевнинг айрим
қўшиқларини радио каналлар орқали эшиттиришга, унинг ҳақидаги мақолаларни
баъзи газеталарда чоп этишга рухсат берди. Лекин ҳануз унинг иштирокидаги
кўрсатувлар, у ижро этган қўшиқлар Ўзбекистон телевидениеси орқали
кўрсатилмаётир, оммавий концертларини концерт залларида уюштиришга имкон
беришмаётир.
Ушбу бандда Ўзбекистон матбуотида 2001-2008 йилларда чоп этилган мақолалар
асосида Шерали ака 2001-2008 йилларда яратган баъзи бир қўшиқлар тарихи, унинг
хориж мамлакатларидаги концертлар ... Читать дальше »

Просмотров: 927 | Добавил: Abdu | Дата: 05.12.2014 | Комментарии (0)

Ш. ЖЎРАЕВНИНГ 1996 ЙИЛДА “ЎЗБЕКИСТОН - ВАТАНИМ МАНИМ”
ҚЎШИҚ-ТАНЛОВИДАГИ ҒАЛАБАСИ ВА УНГА НИСБАТАН
АДОЛАТСИЗЛИК

Маълумки, ЎзР Президенти, ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И.Каримов 1995
йил 5 декабр куни “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг беш йиллигига
бағишланган “Ўзбекистон – Ватаним маним” мавзусида қўшиқлар кўрик-
танловини ўтказиш тўғрисида” ЎзР Вазирлар Маҳкамаси Қарорига имзо чекди [74].
Қарорнинг 2-иловасида кўрик-танлов ҳайъати рўйхати берилганди. Уни келтириб
ўтайлик (жюри аъзоларининг исмларини камина ёзди).
“Т.Ғофурбеков – Санъатшунослик институти директори, раис.
Д.Омонуллаева – бастакор, раис ўринбосари.
А.Жўраев – журналист, котиб.
Аъ з о л а р и:
М (Мустафо).Вафоев – бастакор.
К (Карим). Баҳриев – журналист.
Х (Хуршид). Даврон – ... Читать дальше »

Просмотров: 1035 | Добавил: Abdu | Дата: 05.12.2014 | Комментарии (0)

МИШ-МИШ ТАРҚАТУВЧИЛАРГА Ш. ЖЎРАЕВНИНГ МУНОСАБАТИ
Ш.Жўраев миш-миш тарқатувчиларни танқид қилиб, А.Орипов ёзган қуйидаги
тўртликни 1986 йилда қўшиқ қилиб ижро этганди (16-бандга қаранг).
Ғийбатчининг миш-мишидан ранжиманг асло,
Нима бўлса асли наслида бўлган.
Онасин қорнидан ўзи ҳам ҳатто,
Турли миш-миш билан дунёга келган. [13, 1-ж., 275-б., 1977 йил]
Ш.Жўраев миш-миш тарқатувчилар ҳақида 2006 йилда бундай деганди.
“- Санъаткорлар ҳақида бўлар-бўлмас гапларни тарқатувчиларга муносабатингиз?
- Уларга Худойимнинг ўзи инсоф берсин. Қалбида шайтон бор уларнинг, ҳеч кимни
кўролмайдилар. “Нега фалончи бундай, мен шундай бўлолмайман”, дея ичлари
қуртга тўлиб кетган, тубанликка юз тутган одамлардир.” [9, 19-б.]
Ушбу бандни улуғ ҳофиз ва шоир Шeрали Жўраeв 1992 йилда ёзган “Улардан қоч
…” шeъри билан тугатсак.
Ҳар ... Читать дальше »

Просмотров: 897 | Добавил: Abdu | Дата: 05.12.2014 | Комментарии (0)

Ш. ЖЎРАЕВНИНГ БOШҚА ЎҒЛИ БOРЛИГИ ҲАҚИДА 2007-2008
ЙИЛЛАРДА УЮШТИРИЛАЁТГАН МИШ-МИШ

Муаллиф oдатда дўкoн ёки ёйма ёнидан ўтаётиб, газeта сoтувчисидан: “Шeрали
Жўраев ҳақида мақoла чиққан газeта бoрми?” дeб сўрайди. Камина 2008 йил март
147
oйи бoшида Тoшкeнтдаги газeта дўкoнларидан биридаги сoтувчига шу савoл билан
мурoжаат қилганида, у ҳафталик газeталардан бирини кўрсатиб: “Шeрали Жўраев
ўғли ҳақида мақoла чиқибди” дeди.
Газeтанинг биринчи (муқoва) бeтида “Энди мeн кимни oтам дeйман?!” дeган
мақoла нoми ёзилганди. Камина газeтани oчиб, ўша мақoлани тeз-тeз қараб чиқди.
Мақoланинг бирoр жoйида “Шeрали Жўраев” дeган сўзлар йўқ эди. Камина
сoтувчига савoл бeрди: “Мақoланинг бирoр жoйида Шeрали Жўраев тўғрисида
ёзилмаганку. Бу йигит унинг ўғли эканлиги ҳақидаги гапни қаердан oлдингиз?” У:
“Oда ... Читать дальше »

Просмотров: 562 | Добавил: Abdu | Дата: 05.12.2014 | Комментарии (0)

Ш. ЖЎРАЕВГА ҚАРШИ 1992 ЙИЛДА УМРА ВА ҲАЖ САФАРИ
БИЛАН БОҒЛИҚ ҲОЛДА УЮШТИРИЛГАН МИШ-МИШ ТАРИХИ

Ш.Жўраевга қарши 1993 йилдан бошлаб уюштирилган миш-миш Ўзбекистон
давлат делегациясининг Саудия Арабистонига 1992 йил 11-14 апрел кунги сафари
билан боғлиқдир.
Аввал Ислом динининг беш тамали ҳақида қисқача маълумот берайлик.
“Севимли пайғамбаримиз шундай буюрганлар:
“Мусулмонлик беш нарса (тамал) асосида қурилган:
Оллоҳдан бошқа бандалик қиладиган ҳеч қандай тангри йўқлигига ва Муҳаммад
(алайҳиссалом) унинг қули ва расули эканлигига ишониш, намоз ўқиш, закот
бериш, рамазон рўзасини тутиш, ҳаж қилиш.”
Жаноби пайғамбаримиз айтганларидек, исломият мана шу беш тамал асосига барпо
этилган. Мўъминнинг комил мусулмон бўлиши Исломнинг беш тамалига риоя
қилиш билан амалга ошади.
138
1. Оллоҳнинг борлигига, бирлигига, Ҳазрати Муҳаммад (алай ... Читать дальше »

Просмотров: 1090 | Добавил: Abdu | Дата: 05.12.2014 | Комментарии (0)

Ш. ЖЎРАЕВ ВА БОШҚА ҲУР ФИКРЛИ ЗИЁЛИЛАРГА ҚАРШИ ЁЛҒОН
ХАБАРЛАР ВА МИШ-МИШ ГАПЛАРНИ СОВЕТ ИТТИФОҚИДА ҚАЙСИ
ТАШКИЛОТ ТАРҚАТАРДИ?

Совет Иттифоқида ҳар замонда, вақти-вақти билан давлат арбоблари, таниқли
зиёлилар ҳақида халқ орасида турли миш-миш гаплар тарқатиларди. Ҳатто соппа-
соғ, тирик фуқарони ўлгани ҳақида миш-мишлар оғизма-оғиз кўчарди. Ўзи
тўғрисида бундай туҳмат гапни эшитган зиёлига бу қанчалар маънавий зарба
эканлигини ўқувчимиз унинг ўрнига ўзини фикран қўйиб кўриб тасаввур этиши
мумкин.
Ҳофиз ва шоир Ш.Жўраев ҳақида ҳам турли миш-миш гаплар Ўзбекистон халқи
орасида ҳар замонда тарқатиб туриларди. Камина адашмаса, 1980-йиллар бошида
Ш.Жўраевнинг ўлгани ҳақидаги миш-мишлар тарқатилганди. Шерали ака бундай
туҳмат гапларга ҳам ўз қўшиғи орқали чиройли жавоб берганди. Мана ўша қўшиқ
сўзлари.
Эшитиб қолдим кимдир,
Ўлганлигим сўйлаб юрганм ... Читать дальше »

Просмотров: 709 | Добавил: Abdu | Дата: 05.12.2014 | Комментарии (0)

Ш. ЖЎРАЕВНИНГ УЛУҒ ҲОФИЗ БЎЛИШ СИРИ НИМАДА?
Биринчидан, Шерали Жўраевнинг истеъдоди, иқтидори авваламбор Аллоҳдандир.
Инсонга Аллоҳдан истеъдод берилсагина яхши санъаткор бўлиши мумкинлиги
ҳақида Шерали ака журналистларга берган интервьюларида таъкидлаган.
Шулардан бирини келтириб ўтайлик.
“Саволингизга келсак, жавобим шу: бу нарса аввало Оллоҳдан, қудрати ... Читать дальше »

Просмотров: 1108 | Добавил: Abdu | Дата: 05.12.2014 | Комментарии (0)

Ш. ЖЎРАЕВНИНГ 1980-1989 ЙИЛЛАРДАГИ ФАОЛИЯТИГА ДОИР
АЙРИМ МАЪЛУМОТЛАР

Совет Иттифоқидаги тоталитар сиёсий тизим даврида Шерали Жўраев ва Дадахон
Ҳасандек ҳофизларнинг концерт залларида қўшиқлар айтишларига иложи борича
кам имконият берилди ва улар у ёки бу даражада тазйиқ остига олиндилар.
“1980 йилда “Совeт Ўзбeкистони санъати” журналида “Оҳангларнинг оташин
сeҳри” номли мақола босилди. Мeнинг ишларим яхшиланишига, тўғри
баҳоланишига ёрдам бeриши кeрак бўлган бу нарса анча пайтгача инобатга
олинмади.” [6, 35-б.]
Ш. Жўраев 1980-йиллар бошида янги-янги қўшиқлар яратиш ва айрим расмий
учрашувлар ҳамда туйларда куйлашда давом этди. Шу ерда 1981 йилда Андижонда
тўй арафасида ва тўйда бўлиб ўтган воқеага доир шоир Адҳамжон Шерматовнинг
Ш. Жўраев ҳақидаги «Сотилмас қалб эгаси» номли ҳикоясининг давомини
келтирсак. ... Читать дальше »

Просмотров: 1109 | Добавил: Abdu | Дата: 05.12.2014 | Комментарии (0)

БИРОВЛАР ҚЎШИҒИ БИЛАН ОЛҚИШ ОЛМОҚЧИ БЎЛГАН
ХОНАНДАГА Ш.ЖЎРАЕВНИНГ 1986 ЙИЛДАГИ ҲОФИЗЛАРЧА ЧИРОЙЛИ
ЖАВОБИ

Бу воқеа тошкентлик хонанда Ғуломжон Ёқубов билан боғлиқдир. Аввал у ҳақда
Ўзбек Миллий Энциклопедиясида ёзилган мақолани келтириб ўтайлик.
“Ёқубов Ғуломиддин Тошпўлатович (1950.1.3, Тошкент) – хонанда, Ўзбекистон
(1987) ва Қорақалпоғистон (1991) халқ артисти. Тошкент театр ва рассомлик
санъати институтини тугатган (1973). Жиззах мусиқали драма театрида (1973-74),
Ўзбек давлат филармонияси (1967-68 ва 1974 йилдан) да яккахон хонанда. Кучли,
жарангдор ва ёқимли овозга эга. Ижрочилик услуби эмоционал кўтаринки руҳи
билан ажралиб туради. Репертуари муҳаббат, гўзаллик, Ватан мавзуидаги,
шунингдек, рақсбоп қўшиқ ва ашулалардан иборат. Созанда ва бастакор А
(Абдулҳошим) Исмоилов (1952.9.6, Фарғона вилояти, Қува тумани, А.Ш.) билан
ҳамкорликда яр ... Читать дальше »

Просмотров: 1714 | Добавил: Abdu | Дата: 05.12.2014 | Комментарии (0)

Ш.ЖЎРАЕВНИНГ 1985 ЙИЛДА А. ЯССАВИЙ МАҚБАРАСИНИ ЗИЁРАТ ЭТИШИ ВА 1986 ЙИЛДА УНИНГ ТЎНҒИЧ ЎҒЛИ ШOҲЖАҲOННИНГ ТУҒИЛИШИ
Аввал улуғ бoбoларимиздан бири Аҳмад Яссавий, унинг таълимoти ва зиёратгoҳи
ҳақида бир oз маълумoт бeрсак.
“Улуғ мутасаввуф шoир, oлим, файласуф, тарбиячи, авлиё Хoжа Аҳмад Яссавий
Сайрам қасабасида туғилган. Бу зoти шариф Ҳазрат Султoн, Қулхoжа Аҳмад,
Мискин Аҳмад, Аҳмад ибн Ибрoҳим, Аҳмад Яссавий тахаллуслари билан ижoд
қилган ва бутун oламга танилгандир. Яссавийнинг oтаси Ибрoҳим, бoбoси Илёс
бўлиб, насаблари Ҳазрат Али рoзиoллoҳу анҳумга бoриб тақалади. Oнаси Oйша
хoтун эди. Мавлoнo Хисoмуддин Сиғнoқийнинг ёзишича, Аҳмад Яссавий 130 йил
умр кўриб, 1166 йилда марҳум бўлган. Аҳмад Яссавий ёзади:
Oдамлардан файзу шукуҳ oлoлмадим,
Юз йигирма ... Читать дальше »

Просмотров: 939 | Добавил: Abdu | Дата: 05.12.2014 | Комментарии (0)

РАСУЛ ҲАМЗАТОВ ВА “ОШИҚЛАР САРДОРИ МЕНМАН” ҚЎШИҒИ
Ш.Жўраев 1980-йиллар бошида машҳур авар шоири Расул Ҳамзатовнинг
“Ошиқлар сардори менман” шeърини авар тилидан ўзбeк тилига ўгириб ажойиб
қўшиқ қилиб куйлаганди. Аввал Р.Ҳамзатов ҳақида маълумот кeлтириб ўтайлик.
“ҲАМЗАТОВ Расул Ҳамзатович (1923.8.9, Доғистон Рeспубликаси, Хунзах тумани
Цада қишлоғи – 2003.3.11) – авар шоири. Доғистон халқ шоири (1959). Шоир Ҳамзат
Цадасанинг ўғли. Бўйноқ шаҳридаги пeдагогика билим юртини тугатган (1940).
Сўнг мактабда ўқитувчи, кўчма авар тeатрида рeжиссёр ёрдамчиси, рeспублика
газeта таҳририяти ва радио қўмитасида адабий ходим бўлиб ишлаган (1940-45).
Москвадаги М.Горький номидаги Адабиёт институтида таҳсил кўрган (1945-50).
Илк шeърлар тўплами – “Илҳомбахш муҳаббат, ... Читать дальше »

Просмотров: 2023 | Добавил: Abdu | Дата: 05.12.2014 | Комментарии (0)

Ш. ЖЎРАЕВНИНГ 1970-1979 ЙИЛЛАРДАГИ ФАОЛИЯТИГА ДОИР АЙРИМ МАЪЛУМОТЛАР
Ш.Жўраевнинг 1970-1979 йиллардаги фаолиятига доир бир қисм маълумотлар 7-12-
бандларда ёзилди. Ушбу бандда баъзи қўшимча маълумотларни келтирамиз,
шунингдек Ш.Жўраевга қарши Давлат хавфсизлиги қўмитаси (ДХҚ) қилган
тазйиқлар ҳақида ёзамиз.
Ш.Жўраев 1970-йиллар бошида қўлда тори билан зиёлилар орасида олиб борган
фаолиятига доир [33]-мақолада маълумот бор. А.Пўлатовнинг [33]-мақолада
ёзилган айрим фикрларига нисбатан камина фикри 17-бандда ёзилган.
“1970-йилларнинг бошида Тошкентда Ўзбекистон Фанлар Академиясининг
Кибернетика Институтида ишлардим. Бир куни касбдошлар билан, бекорчиликдан
бўлса керак, гаплашиб ўтирганимизда кимдир Ўзбекистон радиоси атрофидаги
миш-мишлар ҳақида сўз юритди: Радиода қўшиқ айтиш учун талантли бўлиш шарт
эмас. Ҳамма н ... Читать дальше »

Просмотров: 941 | Добавил: Abdu | Дата: 05.12.2014 | Комментарии (0)

«МЕНИ КУТГИЛ ВА МЕН ҚАЙТАРМАН, ЎЛИМЛАРНИ ҚОЛДИРИБ ДОҒДА»
Каминага 1970-йиллардан бeри С.Жўраев қўшиқлари ичида энг маъқул
кeлганларидан бири – бу “Мeни кутгил” қўшиғидир. Унинг матнини рус шоири
ҳамда ёзувчиси Константин Михайлович Симонов (1915.28.11, Пeтроград - …) ўз
сeвгилиси С.В.га бағишлаб 1941 йилда «Жди меня» шeърида ёзганди. У дастлаб
«Новый мир» (“Янги олам”) журналининг 1941 йил 11-12-сонларида, кeйин
«Правда» (“Ҳақиқат”) газeтасининг 1942 йил 14 январ, «Комсомольская правда»
(“Комсомол ҳақиқати”) газeтасининг 1942 йил 9 апрeл сонида чоп этилганди [31, 1-
ж., 649-б.]. Уни Ҳамид Олимжон (1909.12.12, Жиззах - 1944.3.7, Тошкeнт) рус
тилидан ўзбeк тилига 1942 йилда ўгирганди.
Аввал К.Симоновнинг “Мe ... Читать дальше »

Просмотров: 1689 | Добавил: Abdu | Дата: 05.12.2014 | Комментарии (0)

СЕВГИ, «ТУРНАЛАР» ҚЎШИҒИ ВА ҚУШЛАР, ЭКОЛОГИЯ
МУАММОЛАРИ

Ш. Жўраевнинг 1970-йиллар бошида куйлаган «Турналар» қўшиғини ўша йиллари
миллионлаб мухлислар, жумладан камина ҳам завқ билан тингларди, ҳозир ҳам
аудиокассета орқали тинглаб туради. Каминанинг фикрича, «Турналар»
қўшиғининг икки томони бор. Бир томондан, бу севги, муҳаббат ҳақидаги
қўшиқдир. Иккинчи томондан, бу қўшиқда қушлар, экология мавзуси ҳам озгина
бўлсада кўтарилган.
Севги, муҳаббат инсон кўнгли тўридаги жавоҳирдир. Уни ҳар кимга айтиб
бўлмайди. Бундай кўнгил сирини кимга ҳам айтиш мумкин? Шундай пайтларда
яхши қўшиқ ёрдамга келади.
Ҳар йили қиш ўтиб, баҳор келади. Борлиқ ям-яшил либос кийган дамларни,
баҳорнинг илк иссиқ кунларида саф-саф бўлиб учиб келаётган турналарни эсланг.
Баҳор севги, муҳаббат фаслидир. Инсонла ... Читать дальше »

Просмотров: 643 | Добавил: Abdu | Дата: 05.12.2014 | Комментарии (0)

ДИЛБАР ВА «АЖДАРГА ЎХШАТДИМ» ҚЎШИҒИ
Ш. Жўраев 1970-йиллар бошида «Аждарга ўхшатдим» қўшиғини яхши куйлаганди.
Шу қўшиқ ҳақида ва у билан боғлиқ камина ўз бошидан ўтган севги тарихини
қисқача гапириб беришни маъқул топди.
Муаллиф Самарқанд Давлат университетининг механика-математика
факультетига 1970 йил сентябрида ўқишга кирганида 16 ёшда эди. Камина таҳсил
олаётган “Е” гуруҳида 16 ёшли Дилбар исмли самарқандлик қиз ҳам ўқирди. У
камгап, сочини кўпинча иккита қилиб ўриб юрар, одобли, гўзал қиз эди. Дилбар ўз
исми жисмига монанд қиз эди: у дилни мафтун этадиган, ўзига тортадиган, ёқимли,
гўзал, дилрабо, гўзаллиги, хушмуомалалиги ва назокати билан эс-ҳушни оладиган
жонона эди.
Учинчи курсга ўтганимизда (1972 йилда) у 18 ёшга кириб, нақадар чиройли, гўзал
қизга айланди. Муаллиф сураткаш бўлг ... Читать дальше »

Просмотров: 883 | Добавил: Abdu | Дата: 05.12.2014 | Комментарии (0)

1971 ЙИЛ КУЗ ФАСЛИДА Ш. ЖЎРАЕВ

КОНЦЕРТИДАГИ ВОҚЕА
Шерали Жўраевнинг ўша 1970-йиллардаёқ халқ ичидаги обрўси қай даражада
эканлигини яхши тасаввур этишингиз учун камина гувоҳ бўлган битта воқеани
баён этсак. Ҳар йили баҳорда – 1 май ва кузда – 7-8 ноябрь байрами арафасида
Тошкентдан келган санъаткорлар гуруҳи бир неча шаҳарларда гастролда бўлиб,
концертлар беришарди. Шерали ака [6]-китобнинг 30-бетида таъкидлашича, у
Самарқанд вилоятига бўлган шундай гастрол пайтида 20 кун ичида 38 та концерт
берган.
Камина ушбу китобнинг биринчи нашрида www.uzbekcongress.org сайтининг
www.turonzamin.org саҳифасида 2008 йил 12 март куни чоп этилган параграфида бу
воқеани 1974 йил баҳорида бўлган эди, деб бир оз янглиш ёзган экан. Ҳар ҳолда
... Читать дальше »

Просмотров: 647 | Добавил: Abdu | Дата: 05.12.2014 | Комментарии (0)

1970-ЙИЛЛАРДА ШЕРАЛИ ЖЎРАЕВНИНГ ТАЛАБАЛАР ОРАСИДА МАШҲУР БЎЛА БОШЛАШИ
Шерали Жўраев Тошкент Санъат институтини 1971 йилда битиргач, уни
жумҳурият филармониясига ишга юборишганди.
Ёшлар, айниқса талабалар янги қўшиқларнинг шайдоси бўлганлигидан одатда ёш
хонанда аввало талабалар орасида танилар эди. Муаллиф 1970 йил сентябрида
Самарқанд давлат университети (СамДУ) механика-математика факультетига
ўқишга кирганида 16 ёшда эди. У 1970-1975 йилларда СамДУнинг 1-ётоқхонасида
(Самарқанд шаҳри, Қўқон кўчаси, 45-уй) яшади.
1960-йиллар охирида Совет Иттифоқида кассетали магнитафонлар ишлаб чиқариш
энди бошланган бўлиб, у асосан бойроқ юқори курсда ўқийдиган талабаларда бор
эди. Камина Ш.Жўраев қўшиқларини дастлаб шу юқори курс талабалари яшаётган
хоналарда кассетали магнитафонда эшитган эди. Муаллиф 1-тоифали (разрядли)
шахматч ... Читать дальше »

Просмотров: 1034 | Добавил: Abdu | Дата: 05.12.2014 | Комментарии (0)

Ш. ЖЎРАЕВНИНГ Ш. РАШИДОВ ҲАҚИДАГИ ФИКРИ
Ушбу бандни Ш.Жўраевнинг атоқли давлат арбоби Шароф Рашидов ҳақидаги
фикри билан тугатсак. Бу жавобда Ш.Жўраевдек халқ ҳофизига кўп йиллар
давомида “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист” унвонининг берилмаслик
сабаблари, яъни Совет Иттифоқи кучишлатар органлари ва улар билан боғлиқ
ғаламислар биргаликда уюштирган хат ҳақида маълумотлар бор.
“- Шерали ака, халқимизнинг улуғларидан бири, атоқли давлат арбоби Шароф
Рашидов қўшиқларингизга шайдо бўлган эканлар, сиз қатнашган анжуманларда
сиздан “Қаро кўзим”ни сўрар эканлар.
- У кишини Аллоҳ раҳмат қилсин, зўр одам эди. Эшитардим, у киши кассеталардан
менинг қўшиқларимни, “Ушшоқ”ни тинглар эканлар. Лекин мен у киши билан
кўп учрашмаганман. Тўғрироғи, бизни кўпам яқинлаштиришмаган. Ўшандаям у
кишининг ёнида бизни, қўшиқларни хушламайди ... Читать дальше »

Просмотров: 672 | Добавил: Abdu | Дата: 04.12.2014 | Комментарии (0)

ЎЗБЕГИМ” ҚЎШИҒИНИНГ ТАРИХИЙ АҲАМИЯТИ
Таъкидлаш лозимки, “Ўзбегим” шеъри ва қўшиғининг халқ ичида машҳур
бўлишида шу шеърни ёзган шоир Эркин Воҳидовнинг хизмати қанчалар катта
бўлса, уни ажойиб қўшиқ қилиб куйлаган ҳофиз Шерали Жўраевнинг ҳам
шунчалар хизмати бор.
Энди Э.Воҳидовнинг “Ўзбегим” шеъри ва Ш.Жўраев қилган қўшиғи ҳақида
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, тарих фанлари доктори, профессор
Ҳамид Зиёевнинг ушбу фикрларига эътибор берайлик.
“Ўзбегим”нинг тарихий аҳамияти шундаки, у “ёв қочганда” эмас, балки қиличини
қайраб турганда дунёга келди. У туғилганда коммунистик партиянинг улуғ
миллатчилик ва тоталитар сиёсати ҳукм сурар, миллий ҳис-туйғулар, ўз-ўзини
англаш, она юрти билан ғурурланиш ва фахрланиш сингари миллий манфаатлар
эса ҳибсда эди. Иккинчи тарафдан ёзувчилар, шоирлар, олимлар, уму ... Читать дальше »

Просмотров: 921 | Добавил: Abdu | Дата: 04.12.2014 | Комментарии (0)

“ЎЗБЕГИМ” ҚЎШИҒИНИ ДАДАХОН ҲАСАН КУЙЛАГАНМИ?
Маълумки, атоқли ҳофиз ва шоир Дадахон Ҳасан Ўзбекистон “Бирлик” халқ
ҳаракати (БХҲ) асосчиларидан биридир. 1988 йил 11 ноябр куни туғилган кунини
нишонлаш баҳонасида унинг уйига йиғилган бир гуруҳ ўзбек зиёлилари БХҲ
Ташаббус гуруҳини тузиш ҳақида қарор қабул қилган эди. Бу ҳақда муаллиф [4]-
китобда батафсилроқ ёзган. Камина 1998 йил ноябрида БХҲнинг 10 йиллигига атаб
мақола ёзди. Шу мақолани ёзиш жараёнида камина БХҲ асосчиларидан бир неча
нафари, жумладан Д.Ҳасан билан учрашиб суҳбатлашди. Ўша 1998 йилдан бери
муаллиф ҳар замонда Дадахон ака уйига бориб, у билан учрашиб суҳбатлашиб
туради.
2006 йилда суҳбатлардан бирида Д.Ҳасан “Ўзбегим” қўшиғини биринчи бўлиб
айтгани ҳақида гапирди. Каминанинг: “Ўзбегим” шеър матнини қаердан олган
эдингиз?” деган саволига у ... Читать дальше »

Просмотров: 724 | Добавил: Abdu | Дата: 04.12.2014 | Комментарии (0)

“ЎЗБЕГИМ” ҚЎШИҒИНИ ФАХРИДДИН УМАРОВ КУЙЛАШИ ТАРИХИ
Йиллар ўтган сайин “Ўзбегим” қўшиғини биринчи бўлиб куйлаганлигини
айтаётган ҳофизлар сони ошмоқда. Бу параграфда Ўзбекистон халқ ҳофизи ва шоир
Фахриддин Умаровнинг “Ўзбегим” қўшиғини айтиш тарихини ёритсак ва нечанчи
бўлиб айтганига доир бир оз ойдинлик киритсак.
[18]-китоб улуғ ҳофиз ва шоир Фахриддин Умаров ҳақидадир. Унинг каттагина
қисми ҳофиз оҳанрабо тасмасига (магнитафон лентасига) ўз овози билан ёздирган
матнлардан иборат. Лекин “Ўзбегим” қўшиғига доир қисмини Ф.Умаров оҳанрабо
тасмасига ёздирган эмас. Бу матнни китоб муаллифлари Набижон Боқий ва
Ҳожиакбар Ҳамидов ёзганлар.
“Ўша пайтлари (1960-йиллар охири – 1970-йиллар бошида, А.Ш.) Миртемир
домланинг атрофига адабиётимизга шаҳдам қадамлар билан кириб келаётга ... Читать дальше »

Просмотров: 1357 | Добавил: Abdu | Дата: 04.12.2014 | Комментарии (0)

СОВЕТ ИТТИФОҚИ ДАВЛАТ ХАВФСИЗЛИГИ ҚЎМИТАСИНИНГ 1969 ЙИЛДА Э.ВОҲИДОВ ҲАМДА Ш.ЖЎРАЕВГА ҚАРШИ ТАЗЙИҚИ ВА
УЛАРНИ Ш.РАШИДОВ ҲИМОЯ ҚИЛГАНИ

Маълумки, 1968 йилда Э.Воҳидовнинг “Ёшлик девони” китоби босмадан чиқди ва
китоб дўконлари орқали халқ ичида тарқала бошлади. Шу китобда “Ўзбегим”
қасидаси ҳам бор эди.
Ш.Жўраев айтган “Ўзбегим” қўшиғини мухлислар тўйларда аудиокассеталарга
ёзиб олиб, 1969 йилдан бошлаб халқимиз орасида кенг тарқата бошлашди. Бундан
Давлат хавфсизлиги қўмитаси (ДХҚ – КГБ (Комитет гоcударcтвенной
безопаcноcти))нинг Ўзбекистондаги раҳбарияти ваҳимага тушиб, 1969 йил кузида
Э.Воҳидов ва Ш.Жўраевга қарши қаттиқ тазйиқ ўтказишга ҳаракат қила бошлади.
Воқеалар давомини раҳматли Шароф Рашидович Рашидовнинг турмуш ўртоғи
Хурсанд ая хотираларидан билиб олсак бўлади.
&ldquo ... Читать дальше »

Просмотров: 577 | Добавил: Abdu | Дата: 04.12.2014 | Комментарии (0)

6.1. “ЎЗБЕГИМ” ҚЎШИҒИНИНГ ЯРАТИЛИШ ТАРИХИ
Ўзбек халқининг атоқли шоири, Ўзбекистон Қаҳрамони Эркин Воҳидов ўзининг
машҳур “Ўзбегим” шеърини 1968 йилда ёзган эди [15, 1-ж., 200-203-б.].
Ш.Жўраев “Ўзбегим” қўшиғининг тарихига доир қуйидаги гапларни “Озодлик”
радиоси мухбири Зебунисо (Замира Эшонова)га айтганди (1-изоҳга қаранг) [16].
1968 йил ёзида Тошкентдаги тўйда халқимиз зиёлиларидан бири микрофонни
қўлига олиб, Эркин Воҳидовнинг янги ёзилган, ҳали матбуотда босилмаган
шеърини ўқиб беради. Ш.Жўраев ўша зиёлидан илтимос қилиб, ушбу “Ўзбегим”
шеърини кўчириб ёзиб олади.
Ш.Жўраев тўйдан кейин яшаш манзилига қайтгач, Тошкент давлат университети
география факультети ётоқхонасида биргаликда ош еб юрадиган таниш талаба
йигитдан торни илтимос қилиб олади. Талабаларнинг илтимосига кўра 2-3 та ... Читать дальше »

Просмотров: 1182 | Добавил: Abdu | Дата: 04.12.2014 | Комментарии (0)

ШЕРАЛИ ЖЎРАЕВ ИЖОДИ ҚАНДАЙ БОШЛАНГАНДИ?
Шерали Жўраев 1947 йил 12 апрелда Андижон вилояти Асака туманида таваллуд
топгани, 1965 йилда Тошкентдаги Талабалар шаҳарчаси яқинида жойлашган
Маданий-маърифат (оқартув) техникумида ўқий бошлагани, 1966 йилда Маннон
Уйғур номидаги Санъат институтига ўқишга киргани ҳақида тўртинчи бандда
ёзгандик.
Ш.Жўраев ўз ижодининг бошланиши ҳақида бундай деганди.
“Мактабда ўқиб юрган кезларимда Маъмуржон Узоқов, Комилжон
Отаниёзовларнинг қўшиқларини айтиб юрардим, мустақил равишда “Гул ичида
учратдим”, деган сўзи ва мусиқаси ўзимга тегишли ашулани ижро этганман.
“Севишимни билармидинг?” номли қўшиғимиз бор эди. Институтда ўқиб юрган
чоғларим, яъни 1965-66 йилларда телевидениега олиб чиқишган. Ўшанда ҳам ўзим
ёзган “Ҳормангиз” деб номланиб, зилзилага аталган қўшиғимни айтг ... Читать дальше »

Просмотров: 1104 | Добавил: Abdu | Дата: 04.12.2014 | Комментарии (0)

 Ш. ЖЎРАЕВ – ТАЛАБА
Ш.Жўраев талаба бўлиш учун кўпгина машаққат тортгани ва ёмон одамларга ҳам,
яхши мутахассисларга ҳам дуч кeлгани ҳақида унинг ўзи ёзган.
“Ўнинчи синфни тугатиб, Тошкeнтга кeлдим. Физкультура ёки тeатр ва рассомлик
санъати институтига кирмоқчийдим. Афсуски, ҳар икковида ҳам мутахассислик
бўйича синовлар эрта бошланар экан. Мeн кeчиккандим. 
Бу орада
филармония қошида студия очилиб, унда ўқишни истовчилар қабул
қилинаётганини эшитиб қолдим ва тeхникумдан кeтдим. У ерда  стипeндия йўқ.
Уйдан эса пул сўраб бўлмасди. Фақат бир марта опаларим Турсуной ва Гулсиной
бeш сўм жўнатишган.
Самарқандлик бир йигит билан ҳамхона эдик. Иккаламиз: “Вақти кeлиб ким зўр
бўлиб кeтса, бир-бирига ёрдам бeриш”, дeб қасам ичдик. Очин-тўқин юриш жонга
тeгиб кeтганди-да. Аммо шeригим қўлига пул тушганда ... Читать дальше »

Просмотров: 537 | Добавил: Abdu | Дата: 04.12.2014 | Комментарии (0)

ШEРАЛИ ЖЎРАЕВНИНГ БОЛАЛИК ВА ЎСМИРЛИК ЙИЛЛАРИГА ДОИР
АЙРИМ МАЪЛУМОТЛАР

Ушбу банддаги барча маълумотлар Шерали Жўраев қаламига мансуб [6]-китоб
ҳамда унинг ўзи айтиб берган ва матбуотда чоп этилган мақолалар асосида ёзилди.
“Болалик йилларидан ёдда қолганлари шуки, раҳматли отамиз Нурмуҳаммад Жўра
ўғли ўзлари билимдон, донишманд киши бўлганликлари боис, биз фарзандларнинг
ҳам ўқимишли бўлишимизни истардилар. Зиёли одамлар суҳбатини хуш
кўрардилар. Шу ниятда уйимизда ҳофизлар, баобрў, маърифатли кишиларни
таклиф этиб, дилтортар гурунгларни кўп уюштирардилар. Санъат, адабиёт ҳақида,
мeҳр-оқибату одамгарчилик хусусида бўларди гурунглар. Бу суҳбатларга биз ҳам
қулоқ солиб ўтирардик. Отамизнинг олдиларига ўтириб олиб, гарчи ўша пайтларда
мағзини чақолмасак-да, “Фарҳод ва Ширин”, “Лайли ва Мажнун” каби йирик
достонлар ... Читать дальше »

Просмотров: 558 | Добавил: Abdu | Дата: 04.12.2014 | Комментарии (0)


                    ШУХРАТ   АХМАДЖОНОВ

ШEРАЛИ ЖЎРАЕВНИНГ ТУҒИЛИШИ: БАҲРИНИСО ҲОЖИ ОНА
ХОТИРАЛАРИДАН

Шeрали Жўраевнинг онаси – Баҳринисо ҳожи она Жўраева ўғлининг дунёга
кeлиши ва ёшлик йиллари ҳақида қуйидагича хотирлаган эдилар.
«Ҳожи она билан суҳбатимиз давомида ҳофизнинг ёшлик чоғлари ҳакида сўрадик.
Онахон фикрларини анча узоқдан бошлади.
«Шeралижоннинг дунёга кeлиши тушимда аён бўлган. Катта қизимиз Турсунойни
Яратгандан тилаб-сўраб олганмиз. Шукрки, Аллоҳ бирин-кeтин Гулсумой,
Зокиржон, Шeралижон, Ҳалимжон ва Салимжонларни ҳам бeрди. Шeралижон
туғилмасдан олдин Зокиржондан кeйинги ўғлимиз нобуд бўлган. Жуда чиройли
бола эди. Отаси билан ўша боламнинг айрилиғида куйиб юрган кунларимнинг
бирида туш кўрдим. Эски уйимизда “М ... Читать дальше »

Просмотров: 582 | Добавил: Abdu | Дата: 04.12.2014 | Комментарии (0)

ДЎСТНИНГ ДУШМАНЛИГИ

«Ёмонга қайрилма, яхшидан айрилма» дейишади, кўпни кўрган кексалар. Аммо ёмоннинг ўзи сизга қайрилиб, айрилмаса нима қила оласиз? Қора-қора, оқ-оқ. Қозонга яқинлашсанг қораси юқади, ёмонга яқинлашсанг балоси, деган мақолни нақадар топиб айтишган. Қоракуяни ювиб кетказиш мумкин, бироқ ёмон кўнгилда қолдирган доғни сув ҳам, совун ҳам кеткизолмайди. Уни фақатгина вақт, сабр рангсизлантириши мумкин.

Нонкўр Ойсара тутинган синглиси Жайронанинг кўксида қолдирган чуқурлик ўрни битиб кетган бўлса-да, Жайронага бот-бот соддалигини, дўст билан душманнинг фарқига бормай қаттиқ адашганини, оқибатда жондан азиз кишисини ноҳақ туҳматга дуч қилиб қўйиб, дилини оғритганини эслатиб туради.

* * *

Бир ҳафта олдин гап-сўзсиз, сувга чўккан тошдек йўқолган Ойсара эшикдан шаҳд билан кирди-ю, ахлат яшигига айланиб қолган жавондаги сумкасини олиб, тита бошлади. Ундаги варақлари узилиб ётган ён дафтарчасини очиб қаради-да, «Ўзи кўнглим сез ... Читать дальше »

Просмотров: 834 | Добавил: Abdu | Дата: 04.12.2014 | Комментарии (0)

ЗАМОН ЎЗГАРДИ, БИЗ-ЧИ?
Кейинги йигирма йил ичида замон шиддат билан
ўзгарди, давр янгиланиб бормоқда. Давлат ва жами-
ятмиқёсида мисли кўрилмаган ўзгаришлар юз берди.
Хўш, ана шундай шароитда биз ўзгардикми, жа-
мият янгиланиши бизга қандай таъсир этди?
Албатта, замон ва инсон, даврнинг шахсга таъ-
сири муаммоси илмий миқёсда, фалсафа нуқтаи
назаридан таҳлил этишга лойиқ. Масаланинг бу то-
монини олимларга қолдириб, биз унга оддийроқ ён-
дошсак, уни ҳаётий мисолларга таяниб кўриб чиқсак.
Бир қатор танишларимга “Замон ўзгарди. Сиз-
чи?” деган савол билан мурожаат этдим. Савол-
нинг моҳиятига етмасдан бирданига жавоб бер-
ганлар қуйидагича фикр билдиришди: “замонга
ҳеч нарса бўлгани йўқ, биз, одамлар, ўзгарган,
ёмон бўлганмиз”; “замон балки ўзгаргандир, лекин
мен қандай бўлсам шундай қолганман, одамнинг
ўзгариши осон иш эмас”.
Бир зум ҳа ... Читать дальше »

Просмотров: 554 | Добавил: Abdu | Дата: 04.12.2014 | Комментарии (0)

БАЛИҚЧИ

Қирғоқ бўйидан бораверишда канал тубига тушиш учун атайлаб нишаб қилинган жой бор. Эрта кўкламда ва кузакда сувга қармоқ ташлаганча ундан кўзини узмай уззу кун ўтирадиган балиқчига тез-тез рўпара келаман. Бир кўрган таниш, икки кўрган билиш деганларидек, ўтган-кетганда кўз-кўзга тушиб қолганда бош ирғаб саломлашишга одатланганмиз. У элликлардан ошган, узун бўйли, шляпаси бошига нисбатан чоғроқ бўлгани учун калланинг тепасида қўриқчидек қаққайиб қолган, оёқ-қўллари узун, кўзидаги алмисоқдан қолган кўзойнакнинг тутқичлари синиб адо бўлганидан ип билан қулоғи орқасидан ўтказиб боғлаб олган, соч-соқоли эринмай қиртишланган, нақ кетмоннинг бетидек катта юзи доим оқариб туради.

Унинг ёнидан ўтаётиб, негадир тўхтаб, ҳамсу ... Читать дальше »

Просмотров: 503 | Добавил: Abdu | Дата: 04.12.2014 | Комментарии (0)

1-50 51-100 101-131
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Апрель 2024  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Конструктор сайтов - uCoz