Вторник, 14.05.2024, 19:57
Приветствую Вас Гость | RSS
Меню сайта
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2014 » Декабрь » 4 » ЎЗБЕГИМ” ҚЎШИҒИНИНГ ТАРИХИЙ АҲАМИЯТИ
21:34
ЎЗБЕГИМ” ҚЎШИҒИНИНГ ТАРИХИЙ АҲАМИЯТИ

ЎЗБЕГИМ” ҚЎШИҒИНИНГ ТАРИХИЙ АҲАМИЯТИ
Таъкидлаш лозимки, “Ўзбегим” шеъри ва қўшиғининг халқ ичида машҳур
бўлишида шу шеърни ёзган шоир Эркин Воҳидовнинг хизмати қанчалар катта
бўлса, уни ажойиб қўшиқ қилиб куйлаган ҳофиз Шерали Жўраевнинг ҳам
шунчалар хизмати бор.
Энди Э.Воҳидовнинг “Ўзбегим” шеъри ва Ш.Жўраев қилган қўшиғи ҳақида
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, тарих фанлари доктори, профессор
Ҳамид Зиёевнинг ушбу фикрларига эътибор берайлик.
“Ўзбегим”нинг тарихий аҳамияти шундаки, у “ёв қочганда” эмас, балки қиличини
қайраб турганда дунёга келди. У туғилганда коммунистик партиянинг улуғ
миллатчилик ва тоталитар сиёсати ҳукм сурар, миллий ҳис-туйғулар, ўз-ўзини
англаш, она юрти билан ғурурланиш ва фахрланиш сингари миллий манфаатлар
эса ҳибсда эди. Иккинчи тарафдан ёзувчилар, шоирлар, олимлар, умуман зиёлилар
кўпроқ ёппасига партиянинг “улуғвор миллий сийсатини”, “социалистик тузумни”,
ва “пролетар интернационализмини” мақташ ва олқишлаш билан банд эдилар.
Бундай қалтис шароитда фақат ўта жасоратли ва чинакам ватанпарвар кишигина
партия чизиб берган чизиқдан четланиши мумкин эди. У Эркин Воҳидов мисолида
кўзга ташланди.
Зеро, шоирнинг “Ўзбегим” шеъри оғзига қулф, оёғига кишан солинган халқнинг
миллий ҳис-туйғуларини, сиёсий қарашларини чархлади, уни ўзлигини англашга
чорлади. Эркин Воҳидов ушбу шеър орқали амалда: Эй, ўзбегим! Сен қудратли
давлатлар ва оламшумул аҳамиятга молик тараққиёт яратган халқнинг авлодисан,
ўз насл-насабингни, буюк ўтмишингни ва қадр-қимматингни унутма, кўзингни оч!”
– деб жар солди. Бу ўша давр учун ошкора исёнкорлик эди.” [19]
“Бир тўйда хонанда “Ўзбегим” ашуласини шу даражада маромига етказиб
куйладики, мен устозимнинг (академик Яҳё Ғуломовнинг, А.Ш.) кўзи
ёшланганлигини пайқадим. Бу бежиз эмасди. Яҳё аканинг акаси “миллатчи” ва
“халқ душмани” сифатида отилган эди. Ўзи ҳам кўп маротаба тергов азобларини
тортган ва “қора хат”га тушган олимлардан эди. Домла миллий ҳис туйғулари,
миллатпарварлиги ва ватанпарварлиги таъқиб остига олинган бир пайтда
“Ўзбегим”нинг жаранглаши унинг дард-аламларига малҳам бўлганди.” [19]
Кейинги деярли 40 йил давомида “Ўзбегим” ашуласини куйлаётган, куйлаганда ҳам
ҳатто академикларнинг кўзини ёшлата оладиган даражада куйлай оладиган
хонанда – бу Шерали Жўраев эканлигини ўзбек қўшиқчилигидан андаккина
хабардор бўлган ҳар бир киши яхши билади.
“Хуллас, “Ўзбегим” одамларни тўлқинлантирди, ҳаёжонлантирди, қалбларда
миллат ва ватан билан ғурурланиш, фахрланиш туйғуларини жўш урдирди.
“Ўзбегим”нинг республика бўйлаб тўй-томошаларда, гап-гаштакларда,
чойхоналарда ва бошқа жойларда қанот қоққанини ҳисобга олсак, у бамисоли
денгиз ва дарё тўлқинлари каби катта куч-қудратга айланганлигини ҳис этасиз.
“Зар қадрини заргар билади” дейишганидек, ўз ватанини севган, миллатпарвар ҳар
бир киши “Ўзбегим”дан руҳланди, тетиклашди ва қадди-қоматини ростлади. У
зулматда инграб ётган халқни буюк ўтмишимизга етаклади, кишиларда келажакка
ишонч ва умид уйғотди. “Ўзбегим”нинг акс-садоси ўша даврларда озодлик
ғояларининг аломатлари юзага чиқаётганлигидан дарак беради. Бу борада
И.Мўминовнинг Амир Темур ҳақидаги асари, Одил Ёқубовнинг Улуғбекка,
Пиримқул Қодировнинг Бобурга, Мақсуд Қориевнинг Спитаменга ва
Мирмуҳсиннинг Темур Маликка бағишланган тарихий романлари ҳам диққатга
сазовордир. Бу асарлар ва “Ўзбегим” ҳозирги мустақиллигимизни ва
озодлигимизни маънавий заминини шакллантиришда жуда катта ўрин эгаллади.”
Ўзбекистон раҳбари Шароф Рашидов ўша Совет Империяси ва унинг асосий
ҳаракатлантирувчи, бошқарувчи кучи бўлмиш Давлат хавфсизлиги қўмитаси куч-
қудратга тўлган, дегани деган, айтгани айтган даврда – 1968-1969 йиллардаёқ
халқимизнинг истеъдодли фарзандлари бўлмиш Эркин Воҳидов ва Шерали
Жўраевни ҳимоя қила олди. Бу билан халқимиз учун “Ўзбегим”дек машҳур
қўшиқни тўйларда ва аудиокассеталарда эшитиш имкониятини яратиб бера олди.
Савол туғилади: Ўзбекистон Мустақилликка эришганига 16 йилдан кўпроқ вақт
ўтган бўлса-да, нега энди “Ўзбегим” қўшиғи радиода онда-сондагина қўйилади,
телевидение орқали эса умуман кўрсатилмайди? Ахир ҳозир Москвада ўтирган
ДҲҚ раҳбариятининг қонли тазйиқи йўқ-ку! Бунга ҳам асосий сабаб –
Ўзбекистондаги кучишлатар органларга, айниқса махсус хизмат органларига
(Миллий хавфсизлик хизматига) таянган авторитар, полициявий сиёсий тизимдир.

Просмотров: 923 | Добавил: Abdu | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Декабрь 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Конструктор сайтов - uCoz