Вторник, 14.05.2024, 00:48
Приветствую Вас Гость | RSS
Меню сайта
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2014 » Декабрь » 4 » “ЎЗБЕГИМ” ҚЎШИҒИНИ ДАДАХОН ҲАСАН КУЙЛАГАНМИ?
21:33
“ЎЗБЕГИМ” ҚЎШИҒИНИ ДАДАХОН ҲАСАН КУЙЛАГАНМИ?

“ЎЗБЕГИМ” ҚЎШИҒИНИ ДАДАХОН ҲАСАН КУЙЛАГАНМИ?
Маълумки, атоқли ҳофиз ва шоир Дадахон Ҳасан Ўзбекистон “Бирлик” халқ
ҳаракати (БХҲ) асосчиларидан биридир. 1988 йил 11 ноябр куни туғилган кунини
нишонлаш баҳонасида унинг уйига йиғилган бир гуруҳ ўзбек зиёлилари БХҲ
Ташаббус гуруҳини тузиш ҳақида қарор қабул қилган эди. Бу ҳақда муаллиф [4]-
китобда батафсилроқ ёзган. Камина 1998 йил ноябрида БХҲнинг 10 йиллигига атаб
мақола ёзди. Шу мақолани ёзиш жараёнида камина БХҲ асосчиларидан бир неча
нафари, жумладан Д.Ҳасан билан учрашиб суҳбатлашди. Ўша 1998 йилдан бери
муаллиф ҳар замонда Дадахон ака уйига бориб, у билан учрашиб суҳбатлашиб
туради.
2006 йилда суҳбатлардан бирида Д.Ҳасан “Ўзбегим” қўшиғини биринчи бўлиб
айтгани ҳақида гапирди. Каминанинг: “Ўзбегим” шеър матнини қаердан олган
эдингиз?” деган саволига у қуйидаги мазмунда жавоб берди (бу жавобни камина
яқинда – 2008 йил 23 июл куни Дадахон ака уйида яна бир марта суҳбатлашиб
аниқлаштирди).
39
Дадахон Ҳасаннинг айтишича, у 1966 йилда Тошкент Давлат университети
журналистика факультетини тугатаётган эди. «Ўзбекистон овози» газетаси бош
муҳаррири бўлиб ишлаётган ёзувчи Мақсуд Қориев ТошДУ ректори академик Обид
Содиқов номига Муносабат (Отношение) ёзиб, Д.Ҳасанни «Ўзбекистон овози»
газетаси муҳарририятига ишга юборишларини илтимос қилган эди. Шу сабабли
Д.Ҳасан 1966 йил сентябридан “Ўзбекистон овози” газетасининг Адабиёт бўлимида
ходим бўлиб ишлай бошлади (у пайтлар Жуманиёз Жабборов Адабиёт бўлими
мудири эди).
Д.Ҳасаннинг таъкидлашича, шоир Эркин Воҳидов 1966 йил октябр-ноябр ойларида
«Ўзбекистон овози» газетаси муҳарририятига бир даста ғазаллар олиб келган.
Ж.Жабборов шеърларни чоп этишга тайёрлаш учун Дадахон акага берган. У ёзув
машинкасида ёзиб тайёрлаган ва Ж.Жабборовга берган. «Улар ичида “Ўзбегим”
қасидаси, «Дўст билан обод уйинг» шеърлари ҳам бор эди. Шулардан тўрттасини,
жумладан “Ўзбегим”ни қўшиқ қилиб тўйларда, гапларда, ўтиришмаларда
айтганман», деди Д.Ҳасан.
Муаллиф 2006 йилда, Д.Ҳасан билан бўлган учрашувдан бир неча кун ўтгач
А.Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасига борди ва «Ўзбекистон
овози» газетасининг 1966-1967 йиллардаги нашрини варақлаб чиқди. Лекин
Э.Воҳидовнинг “Ўзбегим” қасидаси газетада чоп этилмаган экан.
Каминанинг фикрича, ҳофиз ва шоир Д.Ҳасан “Ўзбегим”ни куйлаган бўлсада, уни
Ш.Жўраевдан кейин куйлаган бўлса керак. Чунки у айтган “Ўзбегим” қасидаси
матни ўша йиллардаги газеталарда ҳам, магнитафон касссеталарида ҳам йўқ,
камина 40 йил давомида бу ҳақда бирорта даврада эшитган эмас.
Камина 2008 йил 23 июл куни Дадахон ака билан учрашувда «Сиз айтган “Ўзбегим”
қўшиғи кассетага ёзилганми, у сақланганми?» деб сўради. Дадахон ака: «У пайтлар
қўшиқни кассетага ёзиш имкони йўқ эди» деб жавоб берди. Муаллиф 1970 йилда
Самарқанд Давлат университетига ўқишга киргач, юқори курс талабаларининг
айримларида кассетали магнитафонлар борлигини кўрганди ва магнитафонда
Шерали ака куйлаган “Ўзбегим” қўшиғини ҳам эшитганди.
Яна битта савол пайдо бўлади: Агар Дадахон ака “Ўзбегим” қўшиғини дастлаб
куйлаган бўлса, нега уни куйлашда давом этмади?! Ахир Шерали Жўраев ўша
йилларда ҳам, ҳозир ҳам куйлашда давом этмоқда-ку!
Шундай қилиб, камина охирги уч йил давомида Дадахон Ҳасан “Ўзбегим”
қўшиғини куйлаганини тасдиқловчи бирорта фактни топа олмади.
Яна муҳим фактлардан бири шуки, Фахриддин Умаров ҳам, Дадахон Ҳасан ҳам
“Ўзбегим” қасидасини ўша йиллари куйлаган варианти кассетадаги ёзувлари йўқ.
Улар қандай мусиқа оҳанглари остида куйлагани масаласи ҳам очиқ қолмоқда.

Просмотров: 728 | Добавил: Abdu | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Декабрь 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Конструктор сайтов - uCoz