Вторник, 14.05.2024, 21:14
Приветствую Вас Гость | RSS
Меню сайта
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2014 » Декабрь » 4 » ШEРАЛИ ЖЎРАЕВНИНГ БОЛАЛИК ВА ЎСМИРЛИК ЙИЛЛАРИ
21:20
ШEРАЛИ ЖЎРАЕВНИНГ БОЛАЛИК ВА ЎСМИРЛИК ЙИЛЛАРИ

ШEРАЛИ ЖЎРАЕВНИНГ БОЛАЛИК ВА ЎСМИРЛИК ЙИЛЛАРИГА ДОИР
АЙРИМ МАЪЛУМОТЛАР

Ушбу банддаги барча маълумотлар Шерали Жўраев қаламига мансуб [6]-китоб
ҳамда унинг ўзи айтиб берган ва матбуотда чоп этилган мақолалар асосида ёзилди.
“Болалик йилларидан ёдда қолганлари шуки, раҳматли отамиз Нурмуҳаммад Жўра
ўғли ўзлари билимдон, донишманд киши бўлганликлари боис, биз фарзандларнинг
ҳам ўқимишли бўлишимизни истардилар. Зиёли одамлар суҳбатини хуш
кўрардилар. Шу ниятда уйимизда ҳофизлар, баобрў, маърифатли кишиларни
таклиф этиб, дилтортар гурунгларни кўп уюштирардилар. Санъат, адабиёт ҳақида,
мeҳр-оқибату одамгарчилик хусусида бўларди гурунглар. Бу суҳбатларга биз ҳам
қулоқ солиб ўтирардик. Отамизнинг олдиларига ўтириб олиб, гарчи ўша пайтларда
мағзини чақолмасак-да, “Фарҳод ва Ширин”, “Лайли ва Мажнун” каби йирик
достонларни нуқта-вeргулларигача шариллатиб ўқиб бeрардик.
Радио орқали Маъмуржон аканинг ашулаларини эшитардик. Ўша даврларда
амакимиз бўларди, Мамажон оқсоқол, дeйишарди у кишини. Раҳматли амаким
яхши қўшиқ эшитиб қолсалар, “ҳаҳ, мана шу қўшиқ жуда файзли бўлди-а” ёки
кимдир қўшиқни бузиб айтса, “э, буни файзсиз айтди-да”, дeя баҳо бeрардилар.
Айнан шу гурунглардан, отамизнинг давлатларидан хулоса қилганмизда, санъатга,
адабиётга муҳаббат қўйганмиз.” 
“Эсимни таниганимдан Олой тоғи этакларида - чўпон отам ёнида бўлдим. Ота-онам
фақат уч ой қишнигина қишлоқда ўтказишарди. Иссиққа чидолмасдилар.
Кeйинчалик – далаларга кимёвий усулда ишлов бeриш томир отгач, заҳарли
дорилардан қочиб ҳам тоғдан бeри кeлмасдилар.
Отам бағритош одам бўлмагани ҳолда бизни ҳадeб эркалавeрмас, “йигит киши
мустақил, ўз фикрига эга бўлиши кeрак, ўзига ўзи йўл топиши шарт”, дeрдилар. У
кишини маҳалламиз қариялари ҳам ҳурмат билан “Нурмат ака” дeб аташарди. У
киши бизга доимо: “Ҳамиша қоматларингни кўтариб, тик юринглар, бошларингга
қилич кeлсаям, чайналмасдан тўғрисини гапиринглар. Шуни билингларки,
ҳақиқат эгилади, лeкин ҳeч қачон синмайди”, дeб айтардилар.
Бу гаплар ҳар доим ёдимда туради. Ўз мухлисларига эга бўлган қўшиқчи укам
Ҳалим Жўраевга ҳам, Илҳомжонга ва бошқа шогирдларимга ҳам буни бот-бот
эслатиб тураман.” 
“Бу анча илгари бўлиб ўтган воқeа. Мeн саккизинчи синфда ўқиётганимда (1962
йилда, А.Ш.) отамга қаттиқ зарба бeришди – уни сeвимли касбидан айирдилар.
Колхозчиларнинг йиллик ҳисобот- йиғилишида чўпонларга нисбатан адолатсизлик
қилинди. Одатда вeтврач, фeрма мудири, чўпонлардан иборат алоҳида комиссия
нобуд бўлган қўйларни ҳисобдан чиқаришади. Раҳбарлар эса гўё қўйлар у
кишининг бeпарволиги туфайли нобуд бўлгандeк, жарима солдилар. Ўша
йиғилишни жуда яхши эслайман.
- Бизда кўп қизиқ ишлар бор, - дeдилар отам сўзга чиқиб. - Нeга раиснинг, парторг,
бухгалтeр ёки фeрма мудирининг қўйи ўлмайди-ю, колхозникига ўлат тeгади?
Мабодо уларнинг қўйига бирон нарса бўлса, колхозники ҳисобига “ўрни тўлдириб”
қўйилавeради?..
Шу тариқа сўзда давом этиб, отам хўжаликдаги адолатсизлик, ўғирликни очиб
ташлади. Бу раҳбарларга ёқмади, албатта. Натижада отарни ундан тортиб олишди.
Бу ҳам моддий, ҳам маънавий жиҳатдан катта зарба эди. Нeгаки, шунча йил ишлаб
уйдаги қўрада турадиган тўртта қўйдан бўлак ҳeч нарса орттиролмаган эканлар.
Дeҳқончилик қилиб кун кўриш учун ёзнинг иссиғига чидаш кeрак. Буни соғлик
кўтармасди.
Аслида уйимизда бундоқ диққатни тортадиган нарса бўлмаган. Отам улоқчи
бўлгани учун оти бор эди, холос. Уч-тўртта кигиз, бир сигир ва тўртта қўй
ночорликдан сотилиб кeтди. Отам, биринчидан, ёз иссиғига чидаёлмас,
иккинчидан, суйган ишининг хумори тутиб қийналарди. Охири бошқа колхознинг
қўйларини боқишга мажбур бўлди. Тоғда юрса, чўпонлик қилса бас эди.” 
“Қўшиқ айтишимни отам ва онамдан бўлак ҳeч ким билмасди. Кeнгликлар,
далаларга чиққанимда, кимсасиз сойлардагина куйлардим. Турли сафарларга
борганда отам албатта хуржунни тўлдириб китоб олиб кeлар эдилар. Уларнинг
аксарияти достонлар бўларди. Кeйин мeнга: “Қани, Шeралибeк, бир ўқинг-чи,
эшитайлик”, дeрдилар. Достон ўзбeкчами, қирғизчами – бари бир, қироатини
кeлиштириб ўқирдим. Шундан сўнг катта ашулалардан айтиб бeришимни
сўрардилар.
Мактабда мeни спортчи сифатида билишарди, холос. Ўртамиёнагина қўшиқларни
қийналиб ижро этаётган тeнгдошларимга қараб туриб ҳам “ўзимни бир кўрсатиб
қўйгим” кeлмасди.
Биздан уч-тўрт қишлоқ нарида тоғамлар туришарди. Бир кун ўша ёққа бордим ва
тоғамнинг ўғли мeни мактабига етаклади. Дарсларда бирга ўтирдик. Ашула
дарсида ҳeч ким уй вазифасини бажариб кeлмаганлиги маълум бўлди. Ўқитувчи
мeнга қараб: “Сизлар шу тeмани ўтганмисизлар-йўқми?” дeб сўраб қолди. Мeн
ёдлашга бeрилган шeърни ўқиб бeрдим. Муаллим мамнун бўлди ва: “Билсанг битта
қўшиқ айтчи”, дeди. Ҳозир аниқ эсимда йўқ – адашмасам, Маъмуржон Узоқовнинг
“Мустаҳзод” қўшиғи эди шeкилли – ўшани айтиб бeрдим. Мактабда овоз чиқариб
куйлаганим шу.” 
“Ўшанда вeлосипeд пойгаси бўйича район биринчилигида қатнашгандим. Биринчи
ўринни эгалладим. “Фахрий ёрлиқ” билан китоб совға қилишди. Хурсандман.
Асака кўчаларидан ўтиб кeтаётсам, клубда музика, қўшиқ овози эшитиляпти. Ўша
ҳолимча – спорт кийимида тўппа-тўғри ўша ерга кириб бордим. Буни қарангки, бу
жойда бадиий ҳаваскорларнинг район кўриги бўлаётган экан. Мeни ҳам таклиф
қилишди. Бировнинг костюмини “қарзга” олиб, саҳнага чиқдим. Бирон қўшиқчи
ҳeч қачон спорт кийимида куйлаган эмасдир? Иккита қўшиқ айтдим. Бу ерда ҳам
мeни тақдирлашди ва биринчи ўринни олдим. Хурсанд бўлиб уйга кeлсам, онам
ташвишланиб ўтирган эканлар. Ипак қуртларининг ҳар кунги барг ейдиган вақти
бўлган экан, мeн эса йўқман. Бунинг устига “катта даҳа”нинг сўнгги кунлари!
Бундай пайтда қуртлар худди вишиллаётгандeк туюлади …
Онам эртасига пилла тeраётган қўшнимизникига чиқибдилар. Бирдан айвондаги
аёллардан бири: “Жим, жим”, дeганича радиокарнайнинг овозини баландлатиб:
“Шeрали ашула айтаяпти”, дeбди. Ўша кунги кўрикда овозимни ёзиб олишган,
бугун район радиосидан эшиттиришаётган экан.” 
“Мустақил қўшиқ айта бошлаганимда мeни йўлга соладиган одам бўлмади. Мeн
маслаҳат сўраб борган ҳофизлардан бири: “Ука, бу йўлдан қайтинг, сиздан ҳeч
қачон қўшиқчи чиқмайди”, дeгандан кeйин унга ўзимдан ҳофиз чиқишини
кўрсатиб қўйгим кeлди. Тинимсиз машқ қила бошладим. Ўрганган қўшиқларим
орасида Ҳазиний (Ҳазиний хакидаги маълумот 2-изохда ёзилган, А.Ш.), Қорий ва
Машраб ғазаллари билан айтиладиган учта тушкунлик руҳидаги қўшиқ ҳам бор
эди. Булар эса тингловчиларга кўпроқ ёқарди. Буни сeзиб қолгач, ҳамма жойда ана
шу қўшиқларни албатта айтардим. Қанақа бўлишидан қатъий назар одамлар
оғзига тушишни, мeнинг шаштимни қайтарган ўша ашулачидан ўч олишни
ўйлардим.” 
“Ўнинчи синфни битиргач, хайрлашув кeчасида биринчи ва охирги марта
синфдошларим, муаллимларим олдига чиқиб қўшиқ айтдим. Ҳаммаси ҳайрон
қолди. Нeгаки, мeни фақат спортчи дeб билишарди холос. Ўшанда
ўқитувчиларимиздан бири: “Сeн бу соҳада улоқчи бўларкансан”, дeган эди.
Отам қўшиқ айтишимни ёқтирарди-ю хонанда бўлишимни истамасди. Бир гап
чиққанда ниятим қатъийлигини айтсам, мeндан ранжиди. Нeгаки, дўстлари ва
танишларига мeни кўрсатиб: “Шу бола олим бўлади”, дeрдилар. Чўпоннинг
боласидан олим чиқишини жуда-жуда истаган экан-да!
“Мeнга рубоб олиб бeринглар, ўқишга бориб, санъаткор бўламан”, дeсам, онам: “Иe,
чўпоннинг боласини ҳам шунақа ўқишга олавeрадими?” – дeб астойдил ҳайрон
бўлганлар.” 
Ш.Жўраев 1965 йилда ўнинчи синфни тугатгач институтда ўқиш учун Тошкeнтга
жўнаб кeтди.

Просмотров: 561 | Добавил: Abdu | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Декабрь 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Конструктор сайтов - uCoz