Вторник, 14.05.2024, 10:06
Приветствую Вас Гость | RSS
Меню сайта
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2014 » Декабрь » 4 » Ш.РАШИДОВ ҲИМОЯ ҚИЛГАН ЭДИ
21:30
Ш.РАШИДОВ ҲИМОЯ ҚИЛГАН ЭДИ

СОВЕТ ИТТИФОҚИ ДАВЛАТ ХАВФСИЗЛИГИ ҚЎМИТАСИНИНГ 1969 ЙИЛДА Э.ВОҲИДОВ ҲАМДА Ш.ЖЎРАЕВГА ҚАРШИ ТАЗЙИҚИ ВА
УЛАРНИ Ш.РАШИДОВ ҲИМОЯ ҚИЛГАНИ

Маълумки, 1968 йилда Э.Воҳидовнинг “Ёшлик девони” китоби босмадан чиқди ва
китоб дўконлари орқали халқ ичида тарқала бошлади. Шу китобда “Ўзбегим”
қасидаси ҳам бор эди.
Ш.Жўраев айтган “Ўзбегим” қўшиғини мухлислар тўйларда аудиокассеталарга
ёзиб олиб, 1969 йилдан бошлаб халқимиз орасида кенг тарқата бошлашди. Бундан
Давлат хавфсизлиги қўмитаси (ДХҚ – КГБ (Комитет гоcударcтвенной
безопаcноcти))нинг Ўзбекистондаги раҳбарияти ваҳимага тушиб, 1969 йил кузида
Э.Воҳидов ва Ш.Жўраевга қарши қаттиқ тазйиқ ўтказишга ҳаракат қила бошлади.
Воқеалар давомини раҳматли Шароф Рашидович Рашидовнинг турмуш ўртоғи
Хурсанд ая хотираларидан билиб олсак бўлади.
“Тун. Соат 12 дан ошган. “Эндигина уйқуга кетгандик. “ВЧ”нинг узундан узун
қўнғироғи оромни бузди. Оҳиста туриб телефон трубкасини кўтардим.
- Шароф Рашидович қаердалар?! Тезгина телефонга чақиринг!
Салом-алик ҳам эсидан чиқди унинг. Менга ўдағайлаб яна юқоридаги сўзларни
қайтарди. Телефонга Шароф Рашидовични таклиф этдим. У киши “Ҳа” дедилар-у,
жим туриб қолдилар …
- Йўқ-йўқ, бундай бўлиши мумкин эмас. Эркин Воҳидов бизнинг умидли адибимиз.
Уни ардоқлаб, асрашимиз керак … Катталарингиз билан ўзим гаплашаман … Бир
гал бизнинг ҳам сўзимизга киринг … Ахир бирга ишлаймиз-ку?!
Шароф Рашидович салбий ҳолда трубкани жойига қўйдилар-да ва уни яна
кўтардилар.
- Оқилжон, (Марказқўм котиби О.Салимов) Сиздан илтимос ука, Эркинга айтинг,
бирор жойга чақирса бормасин. Ҳаммасига мен ўзим жавоб бераман.
Шундан сўнг у киши алламаҳалгача хонанинг у ёғидан бу ёғига асабий ҳолда
юрдилар. Мен эса нима бўлганидан хабарсиз ҳайронман. Аста сўрайман:
- Шароф Рашидович, тинчликми ўзи?
У киши жим. Фақат “сотқинлар, эҳ сотқинлардан қачон қутиламиз, ўзбеклар ҳам
ўзбек бўладимикин? Ўз республикангда ўзинг хўжайин эмассан-а? Марказ, марказ
…”
- Шароф Рашидович …
36
- Ҳа, тинчлик эмас. Эркин Воҳидовнинг “Ўзбегим” деган шеърини ўқиганмисиз?
Унда ҳеч қандай миллатчилик ҳис-туйғуси йўқ-ку, ахир?! Халқимиз шу
“оға”ларимизнинг сўзларига кириб қанчадан-қанча адибларимиздан ажрашмоқда.
Уларнинг ҳаммаси Ватан учун, мустақиллик учун курашган зиёлиларимизку?
Эркиннинг шу шеърини Шерали Жўраев бир тўйда қўшиқ қилиб айтибди. Хўш,
бунинг нимаси ёмон?! Энди Давлат хавфсизлиги қўмитасининг жумҳуриятимиз
бўйича раиси Безчаснийга (3-изоҳга қаранг, А.Ш.) кимдир бу ҳақда маълумот
берибди. (Ўша пайтлар ДХҚ тўғридан-тўғри Москвага бўйсинарди.) Энди Эркин
Воҳидов устидан шеъри учун жиноий иш қўзғатармиш. Бу қандай муттаҳамлик-а?!
Наҳотки биз тинчлик пайтида ҳам шоирнинг сўзи учун, ҳақиқатни айтгани учун
қамашимиз керак?!” [17]
Халқимиз фарзанди ва давлатимиз арбоби Шароф Рашидов мана шундай катта
шижоат ва қатъийлик билан ҳурматли шоиримиз Э.Воҳидов ва ҳофизимиз
Ш.Жўраев устидан Совет Империясининг Давлат хавфсизлиги қўмитаси
раҳбарияти томонидан жиноий иш очилишидан, тазйиқ ва қувғин қилинишидан
сақлаб қолган эди.

Просмотров: 579 | Добавил: Abdu | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Декабрь 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Конструктор сайтов - uCoz