Вторник, 14.05.2024, 06:34
Приветствую Вас Гость | RSS
Меню сайта
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2014 » Декабрь » 5 » «ТУРНАЛАР» ҚЎШИҒИ
15:13
«ТУРНАЛАР» ҚЎШИҒИ

СЕВГИ, «ТУРНАЛАР» ҚЎШИҒИ ВА ҚУШЛАР, ЭКОЛОГИЯ
МУАММОЛАРИ

Ш. Жўраевнинг 1970-йиллар бошида куйлаган «Турналар» қўшиғини ўша йиллари
миллионлаб мухлислар, жумладан камина ҳам завқ билан тингларди, ҳозир ҳам
аудиокассета орқали тинглаб туради. Каминанинг фикрича, «Турналар»
қўшиғининг икки томони бор. Бир томондан, бу севги, муҳаббат ҳақидаги
қўшиқдир. Иккинчи томондан, бу қўшиқда қушлар, экология мавзуси ҳам озгина
бўлсада кўтарилган.
Севги, муҳаббат инсон кўнгли тўридаги жавоҳирдир. Уни ҳар кимга айтиб
бўлмайди. Бундай кўнгил сирини кимга ҳам айтиш мумкин? Шундай пайтларда
яхши қўшиқ ёрдамга келади.
Ҳар йили қиш ўтиб, баҳор келади. Борлиқ ям-яшил либос кийган дамларни,
баҳорнинг илк иссиқ кунларида саф-саф бўлиб учиб келаётган турналарни эсланг.
Баҳор севги, муҳаббат фаслидир. Инсонларнинг, айниқса ёшларнинг баҳордан
умиди катта.
Ана энди қалбингиздаги нозик, беғубор ҳис-туйғуларни баландлаб учиб келаётган
турналарга айтсангиз бўлмасмикан? Шуни ажойиб тарзда гўзал қўшиқ қилиб
куйлаган ҳофиз яна Шерали Жўраевдир! Ушбу қўшиқ тўртликларини келтириб
ўтайлик.
Бир нафас ҳавода қоқмангиз қанот,
Сўзим бордир манинг сизга турналар.
Қаторлашиб не диёрдан келурсиз,
Бир хабар берсангиз бизга турналар.
Турналар, турналар, тур-на-лар!
Неча кунки ёрнинг фироғиндаман,
Парвонадек гул юзли чароғиндаман,
Бир қаро кўзлининг сўроғиндаман,
50
Кўринурми қаранг кўзга турналар.
Турналар, турналар, тур-на-лар!
Мен севганман шаҳло кўзнинг сурмасин,
Бир дард назар кўриб зиён етмасин.
Ҳушёр учинг, лочин беҳос кўрмасин,
Қўрқаман, сафингизни бузар, турналар.
Турналар, турналар, тур-на-лар!
Нозланиб, нозланиб ё азиз ҳаво,
Чайир соҳил бузиб, бўлиб саф қанот.
Воқифнинг ҳам кўнгли кўп этар парвоз,
Сизлар билан бирга-бирга, турналар.
Турналар, турналар, тур-на-лар!
Шу ерда “Биринчи муҳаббатим” ва “Турналар” қўшиғини қисқача таққослайлик.
“Биринчи муҳаббатим” қўшиғи билан сиз ўтмишингизга мурожаат қилаётган
бўласиз ва ўтиб кетган вақтни ортга қайтара олмаслигингиз аён. “Турналар”
қўшиғи эса келажак билан боғлиқдир. Сиз бу келажакка умид-истаклар билан
боқасиз, орзулар қиласиз, бу борада ТУРНАЛАРга мурожаат этасиз!
Ҳар баҳорда, турналар осмону фалакда саф-саф бўлиб учиб келаётганини кўрганда
беихтиёр Ш.Жўраевнинг “Турналар” қўшиғи каминанинг ёдига келади ва қалбида
ҳофизнинг ширали овози билан айтилган қуйидаги сатрлари жаранглай бошлайди.
Неча кунки ёрнинг фироғиндаман,
Парвонадек гул юзли чароғиндаман,
Бир қаро кўзлининг сўроғиндаман,
Кўринурми қаранг кўзга турналар . . .

Просмотров: 646 | Добавил: Abdu | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Декабрь 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Конструктор сайтов - uCoz