Вторник, 14.05.2024, 11:05
Приветствую Вас Гость | RSS
Меню сайта
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2014 » Декабрь » 4 » ЗАМОН ЎЗГАРДИ, БИЗ-ЧИ?
21:07
ЗАМОН ЎЗГАРДИ, БИЗ-ЧИ?

ЗАМОН ЎЗГАРДИ, БИЗ-ЧИ?
Кейинги йигирма йил ичида замон шиддат билан
ўзгарди, давр янгиланиб бормоқда. Давлат ва жами-
ятмиқёсида мисли кўрилмаган ўзгаришлар юз берди.
Хўш, ана шундай шароитда биз ўзгардикми, жа-
мият янгиланиши бизга қандай таъсир этди?
Албатта, замон ва инсон, даврнинг шахсга таъ-
сири муаммоси илмий миқёсда, фалсафа нуқтаи
назаридан таҳлил этишга лойиқ. Масаланинг бу то-
монини олимларга қолдириб, биз унга оддийроқ ён-
дошсак, уни ҳаётий мисолларга таяниб кўриб чиқсак.
Бир қатор танишларимга “Замон ўзгарди. Сиз-
чи?” деган савол билан мурожаат этдим. Савол-
нинг моҳиятига етмасдан бирданига жавоб бер-
ганлар қуйидагича фикр билдиришди: “замонга
ҳеч нарса бўлгани йўқ, биз, одамлар, ўзгарган,
ёмон бўлганмиз”; “замон балки ўзгаргандир, лекин
мен қандай бўлсам шундай қолганман, одамнинг
ўзгариши осон иш эмас”.
Бир зум ҳам тўхтамасдан ўтиб бораётган вақт
доирасида биз яшаётган давр ҳам, ўзимиз ҳам
ўзгараётганлигимиз кундек аён. Йигирма йил ав-
вал бир тузумдан бошқасига ўта бошлаган эдик.
Ҳозирда умуман бошқа шароитда яшаяпмиз. Ижти-
моий соҳани қамраб олган бу янгиланишни ҳеч ким
инкор этмаса керак. Иқтисодий муносабатларда ҳам
туб ўзгаришлар рўй берди.
Техника ва технология соҳасидаги янгиликлар-
ни ҳам назардан қочирмаслигимиз лозим. Нисбатан
қисқа вақт ичида компьютер, интернет ва мобил те-
лефон ҳаётимизниинг бир қисмига айланди. Кунда-
лик юмушимизни енгиллаштиришга хизмат қилувчи
турли воситалар яратилди.
Демак, кейинги йигирма йил мабайнида биз туб
ўзгаришларни (буни инглизчада “transformation” ата-
маси орқали баён қилишмоқда) бошдан кечерган
даврга ўтдик, бошқа замонда яшаяпмиз десак, хато
қилмаган бўламиз. Сиёсий, ижтимоий, иқтисодий
ҳамда техника соҳасидаги янгиланишлар ҳар бир
алоҳида шахсга ва одамларнинг ўзаро муносабатига
таъсир этмасдан қолмади.
Деярли ярим аср давомида талабаларга фалса-
фадан сабоқ бериб келаётган Самарқанд давлат чет
тиллар институти профессори Хуршид Самибоев
биз билан суҳбатда қуйидагиларни таъкидлади:
- Биз айрим шахслар ёки баъзи нарсаларга
нисбатан “замонга мос, ўз даврига мувофиқ” деган
сўзларни ишлатамиз. Аввал замон ўзгаради, кейин
эса – тафаккур. Муҳитнинг инсонга таъсирини инкор
этиб бўлмайди. Замон вазифа қўяди, биз эса унга
мос равишда жавоб қайтарамиз. Ҳар ҳолда, шундай
бўлиши зарур. Акс ҳолда, биз инсонлар, замондан
орқада қолиб кетамиз.
Кимдир ўз таниши ҳақида гапириб, у таназ-
зулга юз тутганлигини, қолоқлик ботқоғига кириб
қолганлигини афсус билан уқтириб ўтади. Аслида
эса таниши қандай бўлса, шундай қолган. Гапир-
ган одамнинг ўзи ўзгарган, ривожланган. Ташқи
омиллар асосида бизнинг ҳаётга муносабатимиз,
дунёқарашимиз, қадриятларимиз, юриш-туриши-
миз, таъбимиз ўзгариши мумкин. Ҳамма гап қандай
ўзгаришимизда – яхши томонгами ёки ёмон томонга.
Мисол тариқасида юртдошларимизнинг ўқишга
бўлган муносабатини олиб кўрайлик. Ўтган асрнинг
90-йилларида ҳамма ўзини савда-сотиққа урган эди.
Қозоғистон ва Қирғизистон билан чегараларнинг
очиқ бўлганлиги, Хитойнинг шимолий шаҳарларига
ҳатто автобусда бориб келиш имкони мавжудлиги,
Туркия ва Араб амирликларига тижорат авиарейсла-
рининг очилганлиги кўпчиликни бойишнинг энг осон
йўли савогарлик деган ширин хаёл оғушига ташла-
ди. Кичик бир дўкони борлар ҳам яхшигина даромад
қилаётганлигини кўрганлар нари борса мактабни би-
тирса бўлди, бошқа ўқишнинг кераги йўқ деган фик-
рда эди.
Аммо бу эйфория даври кўпга чўзилмади. Че-
гарада, ички ва ташқи бозорда тартиб ўрнатилиши
ҳамда айрим ўта фойдали маҳсулотлар савдоси
кичик гуруҳлар монополиясига айланганидан кейин
одамларимиз тафаккурида ўзгариш юз бера бош-
лади. Савдогарлик нони енгил эмаслиги кўпчиликка
аён бўлди. Энди ёшлар юқори малакали мутахассис-
лар бўлиб етишса, кунини кўради деган нуқтаи назар
жамиятда устун бўла бошлади. Фарзандлар ўқишига
сарфланадиган маблағ капитал кириталадиган энг
самарали соҳа эканлигини аксарият тан олди.
Тафаккурда юз берган бу ижобий силжишнинг
оқибати барчамизга маълум. Қандай йўл билан
бўлса ҳам олий ўқув юртига киришни хоҳловчилар
сони йилдан йилга ортиб бормоқда. Чет тилини
ўрганиб, хорижга ўқишга бораётганлар ҳам оз эмас.
Демак, замон, реал ҳаёт қўйган талабга мос онги-
мизда, дунёқарашимизда ўзгариш ясалди ва амалий
ҳаракатимиз ҳам ўзгарди.
Мустақиллик йилларида азалий анъаналаримиз,
диний қадриятларимизнинг тикланиши, демократик
тамойилларнинг кириб келиши, айрим юртдошла-
римизнинг хорижда бўлиб қайтиши аксариятнинг
ижобий томонга қараб ривожланишига асос бўлди.
Аммо, афсуски, жамиятимизда юз берган шунча ян-
гиланишга қарамасдан, айримларнинг юриш-тури-
шида, ўзгаларга бўлган муносабату муомаласида,
кийинишида салбий ҳолатларни кузатиш мумкин.
Бундайлар ё замонага мос ўзгармаган ёки кўргану
эшитганларидан нотўғри хулоса чиқарган.
Мана, тўй-маъракаларга бўлган муносабати-
мизни олиб кўрайлик. Замон ўзгарди, ижтимоий
табақаланиш юзага келди, бой-бадавлат ва ўртаҳол
оилалар билан бир қаторда зўрға рўзғор тебрата-
ётганлари ҳам бор. Тўйини эса ҳамма дабдаба-
ли ўтказишга интилади. Пул топиш қанчалик оғир
эканлигини била туриб, хориж миллионери бекор-
га маблағини совурмаслигини кўриб ҳам хулоса
чиқармайди. Нью-Йоркда бир ҳамшаҳрим қарийб
50 минг доллар сарфлаб, ўғлининг суннат тўйини
ўтказганлигининг гувоҳи бўлган эдим.
Хорижда яшаб, маҳаллий аҳолининг ҳаёт тарзи
билан танишиб, ўзига хулоса чиқармаганлар қанча.
Масалан, амарикаликларни олайлик. Биров билан
иши йўқ. Ҳеч кимнинг ғийбатини қилмайди. Ким
нима деганию нима егани билан, қўшнисининг уйига
ким келиб кетгани билан, тўйини неча киши билан
ўтказганлиги ва ҳоказа билан умуман иши йўқ. Бун-
дай беҳуда ишларга вақтию асабини сарфламайди.
Бизникилар эса бу нуқсонлардан холи бўла олишма-
япти. Шу сабабли замон билан ҳамнафас бўлишга
интилаётган айрим юртдошларимиз Нью-Йоркнинг
ўзбекистонликлар, жумладан, самарқандликлар ғуж
яшайдиган қисмидан узоқроқда жойлашишга инти-
лишади.
Замон ва давр руҳи айниқса кийиниш мада-
ниятига тез таъсир қилади. Айнан кийим-кечакка
нисбатан биз “замонага мос” ёки “замона зайли”
деган ибораларни ишлатамиз. Ҳозирга келиб тош-
кентлик қизларнинг ёзда киядиган кийими Ғарб
қизлариникидан фарқ қилмай қолди. Ёки Америка
ресторанларига тўйга боргинимда айрим аёлла-
римизнинг кийинишидаги очиқликни кўриб, ҳайрон
бўлган эдим. Самарқандга келганда ўша аёллар
умуман бошқача кийинишади. Ёзнинг жазирамасида
синтетик материаллардан тикилган “ялтир-йултур”
кўйлакларда ўзларини кўз-кўз қилишади.
Яна кўплаб мисоллар келтириш мумкин, албат-
та. Келинг, хулоса ясайлик. Давр ўтиши билан одам-
нинг ўзгаришини табиий ҳол сифатида қабул қилиш
лозим. Ўз ҳаёти давомида шахснинг тажрибаси ор-
тиб боради ва бу унинг дунёқарашини ўзгартиради.
Бу табиий жараён. Энг ёмони – одамнинг қандай
бўлса шундай қолиши. Замон ўзгариб борсаю одам
ўзгармаса, бу ўша одамнинг фикр доираси чеклан-
ганлигидан, фикри ноқислигидан далолатдир.
Тошпўлат РАҲМАТУЛЛАЕВ.

Просмотров: 558 | Добавил: Abdu | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Декабрь 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Конструктор сайтов - uCoz