Вторник, 14.05.2024, 20:59
Приветствую Вас Гость | RSS
Меню сайта
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2014 » Декабрь » 4 » ШЕРАЛИ ЖЎРАЕВ ИЖОДИ ҚАНДАЙ БОШЛАНГАНДИ?
21:22
ШЕРАЛИ ЖЎРАЕВ ИЖОДИ ҚАНДАЙ БОШЛАНГАНДИ?

ШЕРАЛИ ЖЎРАЕВ ИЖОДИ ҚАНДАЙ БОШЛАНГАНДИ?
Шерали Жўраев 1947 йил 12 апрелда Андижон вилояти Асака туманида таваллуд
топгани, 1965 йилда Тошкентдаги Талабалар шаҳарчаси яқинида жойлашган
Маданий-маърифат (оқартув) техникумида ўқий бошлагани, 1966 йилда Маннон
Уйғур номидаги Санъат институтига ўқишга киргани ҳақида тўртинчи бандда
ёзгандик.
Ш.Жўраев ўз ижодининг бошланиши ҳақида бундай деганди.
“Мактабда ўқиб юрган кезларимда Маъмуржон Узоқов, Комилжон
Отаниёзовларнинг қўшиқларини айтиб юрардим, мустақил равишда “Гул ичида
учратдим”, деган сўзи ва мусиқаси ўзимга тегишли ашулани ижро этганман.
“Севишимни билармидинг?” номли қўшиғимиз бор эди. Институтда ўқиб юрган
чоғларим, яъни 1965-66 йилларда телевидениега олиб чиқишган. Ўшанда ҳам ўзим
ёзган “Ҳормангиз” деб номланиб, зилзилага аталган қўшиғимни айтганман:
“Пойтахтим кўксига тушган яранинг малҳами,
Студентлар, ишчилар, мард қаҳрамонлар, ҳормангиз”.
Ундан кейин эса “Биринчи муҳаббатим”, “Боғбон қизи”, “Ажаб ҳангомалар
кўрдим”, “Ўзбегим”, “Инсон ўзинг” каби қўшиқларни яратдик …” [9, 18-б.]
“Сен баҳорни соғинмадингми?!” деган Абдулла Орипов шеърини куйлагандим, илк
қўшиғимни … 1965 йили қир-адирга лола теришга борганимизда, Абдулла
Ориповнинг кичик шеърий тўпламини ўқиб қўшиқ қилиш хаёли туғилди.
Ғижжакчи Озод Каримов билан биргалашиб, қўшиқни ТВда (телевидениеда, А.Ш.)
намойиш этдик. Эргаш Муаззамов деган яхши овози бор ижодкор дўстимиз шу
қўшиқни куйлашни сўради. У усулни сал тезлаштириб маром билан куйлади.
Шундан бери бу қўшиқ Эргашникига айланиб қолди. Энди бу қўшиқ меники деб
айтолмайман. Қунт билан тингласангиз, бу қўшиқда менинг услубим яққол
кўринади. Навбатдаги қўшиғим кўпчиликка танитди: “Ҳормангиз”. 1966 йилда
ўзим мусиқасини яратиб, куйладим.” [11, 18-б.]
“… Шундан бери бу қўшиқ (“Сен баҳорни соғинмадингми?” қўшиғи, А.Ш.)
Эргашники. Энди бу қўшиқ меники, деб айтолмайман. У чиройли куйлади. Ундан
кейин Икромжон Бўронов ҳам куйлаган. Қунт билан тингласангиз, бу қўшиқда
менинг услубим рангги яққол кўринади.” [12]
30
Шу ерда А.Орипов қаламига мансуб “Сен баҳорни соғинмадингми?” шеърини
келтириб ўтсак. Қўшиқда шеърнинг учинчи олти қатори хонанда томонидан
айтилмаган. Шу сабабли у қавс ичига олинган.
Уйғонгувчи боғларни кeздим,
Топай дeдим қирдан изингни.
Ёноғингдан ранг олган дeдим –
Лолазорга бурдим юзимни,
Учратмадим аммо ўзингни,
- Сeн баҳорни соғинмадингми?
Узоқларда залворли тоғлар
Хаёлимни кeлдилар босиб.
Кeчди қанча интизор чоғлар,
Васлинг мeнга бўлмади насиб,
Сeнсиз мeн ҳам, баҳор ҳам ғариб,
- Сeн баҳорни соғинмадингми?
(Ўнгирларда сакрайди оҳу,
Наъматакда саъва миттижон.
Қорликдан сипқарилган сув,
Дараларда уради жавлон.
Нигоҳимдан фақат сeн пинҳон,
- Сeн баҳорни соғинмадингми?)
Мана, бугун наврўзи олам,
Дўстларимга гуллар тутарман.
Қайлардасан, сeвгили эркам …
Қўлимда гул, сeни кутарман,
Умрим бўйи чорлаб ўтарман,
- Сeн баҳорни соғинмадингми? [13, 1-ж., 38-б.]
Камина “Сен баҳорни соғинмадингми?” қўшиғини Икромжон Бўронов ижросида
кўп марта радио орқали тинглаган, телевизорда кўрган ва завқ-шавқ олган. У бу
қўшиқни маромига етказиб куйлаган. Муаллифда ўша 1960-йиллар охиридан бери
битта савол пайдо бўларди: “Нега И.Бўроновда бу қўшиққа ўхшаш бошқа қўшиқ
йўқ?” Камина бу саволга жавобни 2005 йилда, яъни [12]-мақолада ёзилган
Ш.Жўраев интервьюсида топди. Бунинг сабаби - “Сен баҳорни соғинмадингми?”
қўшиғи муаллифи И.Бўронов эмас, балки Ш.Жўраевдир.
1966 йил 26 апрел тонг пайтида – соат 5 дан 23 дақиқа ўтганда Тошкентда 8 баллдан
зиёдроқ кучга эга бўлган зилзила рўй берганди. Натижада 2 миллион квадрат
метрдан ортиқ турар жой, 236 маъмурий бино, 700 га яқин савдо ва умумий
овқатланиш объектлари, 26 коммунал хўжалик корхонаси, 180 ўқув юрти, шу
жумладан 8 минг ўринли мактаблар, 36 маданий-маиший муассаса, 185 тиббиёт ва
245 саноат корхонаси бинолари зарар кўрди; 78 минг оила ёки 300 минг киши
бошпанасиз қолди; 8 киши ўлган ва 150 га яқин киши касалхонага ётқизилганди
[14, 123-б.]. Вайрон бўлган шаҳарни тиклашда кўплаб кишилар, жумладан
талабалар ғайрат-шижоат билан меҳнат қилишганди.
31
Ўша пайтларда Шерали Жўраевнинг дастлабки қўшиқларидан бири - “Ҳормангиз”
қўшиғи Тошкент зилзиласи оқибатларини бартараф этаётганларга бағишланганди.
Қўшиқ кўпларга маъқул келиб, уни ҳатто Ўзбекистон телевидениесига таклиф
қилишган ва 19 ёшли Шерали Жўраевнинг “Ҳормангиз” қўшиғи ҳам телевидение
орқали бутун Ўзбекистонга янграган эди.

Просмотров: 1108 | Добавил: Abdu | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Декабрь 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Конструктор сайтов - uCoz