Вторник, 14.05.2024, 23:40
Приветствую Вас Гость | RSS
Меню сайта
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2014 » Декабрь » 4 » Балиқчи
21:05
Балиқчи

БАЛИҚЧИ

Қирғоқ бўйидан бораверишда канал тубига тушиш учун атайлаб нишаб қилинган жой бор. Эрта кўкламда ва кузакда сувга қармоқ ташлаганча ундан кўзини узмай уззу кун ўтирадиган балиқчига тез-тез рўпара келаман. Бир кўрган таниш, икки кўрган билиш деганларидек, ўтган-кетганда кўз-кўзга тушиб қолганда бош ирғаб саломлашишга одатланганмиз. У элликлардан ошган, узун бўйли, шляпаси бошига нисбатан чоғроқ бўлгани учун калланинг тепасида қўриқчидек қаққайиб қолган, оёқ-қўллари узун, кўзидаги алмисоқдан қолган кўзойнакнинг тутқичлари синиб адо бўлганидан ип билан қулоғи орқасидан ўтказиб боғлаб олган, соч-соқоли эринмай қиртишланган, нақ кетмоннинг бетидек катта юзи доим оқариб туради.

Унинг ёнидан ўтаётиб, негадир тўхтаб, ҳамсуҳбат бўлгим келди. Лойқаланиб, пишқириб оқаётган канал сувига киприк қоқмай тикилиб ўтирган балиқчи менга қиё ҳам боқмади. Шу пўртанада бирор жониворнинг бўлишига ишониб-ишонмай турганда ногаҳон қармоқнинг пўкаги сув остига силтаниб-силтаниб тортилди. Балиқчи қармоқ дастасини шаҳд билан юқорига кўтарди. Ўртабармоқдек келадиган балиқ нақ оёғим остига келиб тушди. У тинмай типирчилар, овчи ҳам, мен ҳам гўёки тилло топиб олгандек саросимада эдик.

– Ҳа, сизми? – сўради у қўл узатиб сўрашаркан, ўзини эски қадрдонлардек тутиб. – Бу ҳали жуда кичик экан-да, ака, қўйиб юборганим маъқул.

У шундай деб қармоқ илгагини ҳалқумдан авайлаб бўшатиб олди-да, балиқни сувга ташлаб юборди. Мен ўзим сезмаган ҳолатда севиниб кетдим. Овчи ҳам балиқни қўйиб юборганидан беҳад хурсанд эди.

Кун оғиб бораётганига қарамай, овчининг идишида бир дона ҳам балиқ йўқ. Мен ҳайрон қолдим. Демак кун бўйи вақти зое кетган, қармоққа каттароқ балиқ илинмаган.

– Бугун балиқхўрлик бўлмас экан-да, – дедим овчига астойдил хайрихоҳ бўлиб.

– Ҳа, – деди у сира хафа бўлмай. – Бугун қарамоғимга кўпи илинди. Ҳаммасини йиғсам мана бунинг (идишга ишора қилди) бўйнида бўлади. Лекин увол-да, ҳар қалай катта бўлса, тухум қўйиб ўзидан кўпайса яхши-да!

Дафъатан балиқчи йигитга ихлосим ортди. Аслида мен овчиларни кўпда хушлайвермайман. Улар беозоргина қушларга, қуёнларга, балиқларга қирон келтирадилар. Ўйламайдиларки, табиат инъом этган бу жониворлар ҳам эмин-эркин яшашга ҳақли.

Наздимда ёнгинамда турган балиқчи бағритош эмас, қилаётган ишидан қандайдир роҳат олаётгандек эди...

Шу пайт нариги қирғоқдан кекса кишининг юмшоқ овози эшитилди.

– Ҳой бола, эртаматдан ўтирибсан, ҳеч балиқ илиндими?

– Илинди, – деди овчи очиқ чеҳра билан.

– Каттами? – яна сўради кекса киши аввалдан ҳамсуҳбат бўлиб ҳазил-мутоибага ўрганиб қолганидан ўзини эркин тутиб.

– Жуда катта, – деди овчи қўлларини ёйиб кўрсатаркан.

Қария бу ёлғондан яйраб-яйраб кулди, гўёки бир қоп семирди. Чамаси ҳар икковларининг ҳам муродлари ҳосил бўлган эди.

Собиржон ИНОМОВ.

 

Просмотров: 506 | Добавил: Abdu | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Декабрь 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Конструктор сайтов - uCoz