Вторник, 14.05.2024, 03:54
Приветствую Вас Гость | RSS
Меню сайта
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2014 » Декабрь » 5 » ДИЛБАР ВА «АЖДАРГА ЎХШАТДИМ» ҚЎШИҒИ
15:11
ДИЛБАР ВА «АЖДАРГА ЎХШАТДИМ» ҚЎШИҒИ

ДИЛБАР ВА «АЖДАРГА ЎХШАТДИМ» ҚЎШИҒИ
Ш. Жўраев 1970-йиллар бошида «Аждарга ўхшатдим» қўшиғини яхши куйлаганди.
Шу қўшиқ ҳақида ва у билан боғлиқ камина ўз бошидан ўтган севги тарихини
қисқача гапириб беришни маъқул топди.
Муаллиф Самарқанд Давлат университетининг механика-математика
факультетига 1970 йил сентябрида ўқишга кирганида 16 ёшда эди. Камина таҳсил
олаётган “Е” гуруҳида 16 ёшли Дилбар исмли самарқандлик қиз ҳам ўқирди. У
камгап, сочини кўпинча иккита қилиб ўриб юрар, одобли, гўзал қиз эди. Дилбар ўз
исми жисмига монанд қиз эди: у дилни мафтун этадиган, ўзига тортадиган, ёқимли,
гўзал, дилрабо, гўзаллиги, хушмуомалалиги ва назокати билан эс-ҳушни оладиган
жонона эди.
Учинчи курсга ўтганимизда (1972 йилда) у 18 ёшга кириб, нақадар чиройли, гўзал
қизга айланди. Муаллиф сураткаш бўлганлиги сабабли курсдошларни фотосуратга
олиб юрарди. Шу фотосуратларда Дилбар кўпинча ўзига жуда ярашган табассум
билан тушган.
Муаллиф 1972-1973 йилларда, яъни 3-4-курсларда ўқиган вақтларда гўзал
Дилбарнинг ишқида пинҳона куйиб юрарди. Лекин камина ўз дилидаги ишқ
дардини Дилбарнинг ўзига ҳам, бирорта дўстига ҳам айта олмаганди. Чунки Дилбар
тожик оиласида катта бўлганлигидан, унга етишиш учун йигитдан аввало гўзал
тожик (форс) тилини ўрганиш талаб этиларди.
Камина тожик тилини ва эски ўзбек (араб) ёзувини ўрганиш ниятида ўзбек
филологияси факультети талабаларига дарслик сифатида тавсия қилинган
Абдусаматовнинг “Форс тили” номли китобини магазиндан сотиб олиб мутолаа
қилди. Каминанинг бобоси – Юсуфжон Ёқубжон ўғли (1869-1937) Бухоро
мадрасасини 1890-йилларда битирган зиёли фуқаро эди. У 1937 йилда қатағон
қилиниб, НКВД зобитлари томонидан отиб ташлангач, ундан юзга яқин араб
ёзувидаги китоблар қолган.Бу китоблар Жиззахда муаллифнинг ота-онасининг
уйида сандиқда сақланарди. Муаллиф тожик тилини ўрганиш билан бирга, ўз
бобоси китобларини ҳам ўқиб кўриш нияти бор эди. Лекин камина олий
математикага доир ва бошқа кўпгина фанларни ўзлаштириш билан бирга форс-
тожик тилини қўшимча равишда тездан ўргана олмади.
Камина тожик тилини ўрганган тақдирда ҳам бу Дилбардек гўзал курсдош қиз
васлига етишишга кафолат бермасди. Бунга курсдошларимиз ҳаётидан мисол бор.
“Д” гуруҳида ўқиган самарқандлик Қосимала исмли йигит шу гуруҳдаги Мукаррам
47
исмли тожик қиз билан беш йил давомида учрашиб, гаплашиб, аҳдлашиб юришди.
Кўпчилик қаторида камина ҳам улар турмуш қуришади, деб ўйлаганди. Йигитнинг
миллати тожик бўлмасада, у Самарқанд шаҳрида улғайганлиги сабабли тожик
тилини яхши биларди. Аммо бешинчи курсни тугатиш арафасида уларнинг ҳаёт
йўллари ажралди: Мукаррам бошқа йигитга турмушга чиқди, Қосимала эса бошқа
қизга уйланиб оила қурди. У кейинчалик математика соҳасида номзодлик
диссертациясини ёқлади. Кўп йиллар давомида Тошкентда Техника университетида
талабаларга ва шу университет қошидаги лицейда ўқувчиларга математикадан
дарс берди. У 2002 йил июл ойида касалланиб вафот қилди.
Беш йил бирга ўқиб оила қурган курсдошларимиз ҳам бор. “Д” гуруҳидаги
Самарқанд вилоятининг Иштиҳон туманидан Ҳусан Насимов ва Ургут туманидан
Малоҳат Аҳадова, “Б” гуруҳидаги Бухоро вилоятининг Қоровулбозор шаҳридан
Рустам Хидиров ва Навоий вилоятининг Қизилтепа туманидан Шамсия Ғиёсова
бунга мисолдир. Улар миллатдош бўлганлари учун қуда-қудағайларнинг ўзаро
келишишлари осон битган. Бу курсдошларимиз ҳавас қиларли даражада
Самарқанд ва Қоровулбозор шаҳрида умргузаронлик қилиб, бир неча
фарзандларни вояга етказиб, уйли-жойли қилдилар. Бугунги кунда улар ширин-
шакар невараларнинг бобо-бувиларидир (бу курсдошлардан Малоҳат Аҳадова қанд
диабети билан касалланиб, 2005 йилда вафот қилди, Аллоҳ уни раҳмат қилсин).
Дилбарга 1974 йилда самарқандлик тожик йигитга нон синдиришди.
Университетни тугатиш арафасида – 1975 йил май ойида винетка учун
Самарқанднинг тарихий жойларида курсдошлар фотосуратларга тушдик. Шунда
Дилбар сочини иккита қилиб ўриб, ўзига ярашган зар дўппида келган эди ва шу
кўринишда винеткадаги суратларда бор.
Айрим ўқувчиларимиз муаллиф ўз курсдошини жуда мақтаб юборибди, деб
ўйлашлари мумкин. Шу сабабли курсдошлар биргаликда 1972 йил ноябрида пахта
терими пайтида туширилган фотосуратни келтириб ўтиш ўринлидир (ушбу рангли
суратни оқ-қорадан камина буюртма асосида 2008 йил августида тайёрлаттирган).
48
Фото 1. Пахта терими давридаги фотосурат (чапдан ўнгга 1-қаторда: Мелиев
Хамро, Усмонова Мукаррам, Абдуллаева Дилбар, Саидов Шавкат; 2-қаторда:
Аҳмаджонов Шуҳрат (муаллиф), Элибоев Собиржон, Шарипов Исроил. Самарқанд
вилояти, Оқдарё тумани, «Москва» жамоа хўжалиги, 18-бригада. 1972 йил 18 ноябр.
Шерали Жўраев 1970-йиллар бошида айтган “Аждарга ўхшатдим” қўшиғи худди
бизнинг гўзал Дилбар ҳақида, унинг иккита қилиб ўрилган узун қоп-қора сочлари
ҳақида ёзилгандек эди.
Жиззах шаҳридаги А.Навоий номли мактабда 1960 йилдан бир синфда ўқиган, 1970-
1975 йилларда Самарқанд давлат Архитектура-қурилиш институтида таълим олган
каминанинг дўсти Набижон Ғаниев бор. 48 йиллик дўстлигимизни бирлаштириб
турадиган қарашларимиздан бири – бу ҳофиз Шерали Жўраевга бўлган 38 йилдан
ортиқ мухлислигимиздир. Камина талабалик йилларида Набижон дўсти истиқомат
қиладиган ижарадаги хонадонига борганида кассетали магнитафонда
Ш.Жўраевнинг «Ўзбегим», «Биринчи муҳаббатим», «Аждарга ўхшатдим»,
«Турналар» ва бошқа қўшиқлари янграрди. Биз биргалашиб завқ билан тинглаб,
суҳбатлашардик.
“Аждарга ўхшатдим” қўшиқ сўзларига эътибор беринг ва уни Ш.Жўраев ижросида
эшитиб кўринг-а!
Аждарга ўхшатдим сочинг учини,
Тўлқинланиб бел ёнингга тўкилмиш.
Қанду наввот, саҳду шакар, мусаффо
Тилларингдан лаб ҳолингга тўкилмиш.
Аждарга ўхшатдим сочинг учини,
У ёнингга, бу ёнингга тўкилмиш.
49
Сен чиқсанг мастона давлатхонадан,
Кўзларинг жон олар мен – девонадан.
Ҳар ўрим нам сочинг неча донадан?
У ёнингга, бу ёнингга тўкилмиш.
Сенга қурбон ўлсин ҳур ила ғулмон,
Юз Зулайҳо юз минг Юсуфу чандон,
Қул бўлай деб майдонингга тўкилмиш.
Ҳар ўрим нам сочинг неча донадан?
Тўлқинланиб бел ёнингга тўкилмиш.
Ҳофиз Шерали Жўраевнинг «Аждарга ўхшатдим»

қўшиғи баҳонасида камина шу
кунгача ҳеч кимга айтмаган, ўз қалбида 36 йилдан

буён пинҳон тутиб келган
севгиси ҳақида сўзлаб берди.

Просмотров: 884 | Добавил: Abdu | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Декабрь 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Конструктор сайтов - uCoz