Вторник, 14.05.2024, 00:28
Приветствую Вас Гость | RSS
Меню сайта
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2014 » Декабрь » 5 » 1971 ЙИЛ КУЗ ФАСЛИДА Ш. ЖЎРАЕВ КОНЦЕРТИДАГИ ВОҚЕА
15:08
1971 ЙИЛ КУЗ ФАСЛИДА Ш. ЖЎРАЕВ КОНЦЕРТИДАГИ ВОҚЕА

1971 ЙИЛ КУЗ ФАСЛИДА Ш. ЖЎРАЕВ

КОНЦЕРТИДАГИ ВОҚЕА
Шерали Жўраевнинг ўша 1970-йиллардаёқ халқ ичидаги обрўси қай даражада
эканлигини яхши тасаввур этишингиз учун камина гувоҳ бўлган битта воқеани
баён этсак. Ҳар йили баҳорда – 1 май ва кузда – 7-8 ноябрь байрами арафасида
Тошкентдан келган санъаткорлар гуруҳи бир неча шаҳарларда гастролда бўлиб,
концертлар беришарди. Шерали ака [6]-китобнинг 30-бетида таъкидлашича, у
Самарқанд вилоятига бўлган шундай гастрол пайтида 20 кун ичида 38 та концерт
берган.
Камина ушбу китобнинг биринчи нашрида www.uzbekcongress.org сайтининг
www.turonzamin.org саҳифасида 2008 йил 12 март куни чоп этилган параграфида бу
воқеани 1974 йил баҳорида бўлган эди, деб бир оз янглиш ёзган экан. Ҳар ҳолда
ўшандан бери 37 йил вақт ўтди. Бу воқеа 1971 йил кузида бўлганлигига доир бир
нечта асослар бор. Шуларни қисқача санаб ўтайлик ва бир оз асослаб берайлик.
Муаллиф 1970 йил кузида Самарқанд Давлат университети талабалари сафида
Самарқанд вилояти, Иштихон тумани, Янгикент совхози далаларида пахта
теримида қатнашди. Камина 1970 йил октябрида ангина (томоқ ичкаридан
яллиғланиб шишиши ва овқат ўтиш йўлининг деярли ёпиб қўйилиши) билан
касалланиб, ҳарорати 39 даражага етганда, уни пахта даласидан «тез ёрдам»
машинасида Иштихон туман касалхонасига олиб боришди. Касалхонада ўн кунча
даволаниб, сўнгра Жиззахга – ота-онаси уйига борди. Бир-икки кун дам олгач,
Иштихонга пахта теримига қайтиб борди.
Бундай касалланишнинг олдини олиш мақсадида, муаллиф аяси Фаҳима Юсупова
(1925.5.5-1976.11.6) илтимоси билан 1971 йил кузида, яъни пахта терими даврида
45
Самарқанддаги Республика касалхонасига ётди. Касалхона жарроҳлари
каминанинг ангина операциясини ўтказишди. Шу операция туфайли муаллиф 1971
йил кузида пахта терим кампаниясида қатнашмади ва талаба дўстларидан бир оз
узоқлашганди. Кеч кузда Ш.Жўраев концертига бир ўзи, яъни дўстларсиз борганди.
Бу – биринчидан.
Иккинчидан, муаллиф 1973-74 ўқув йилида Самарқанд Давлат университети 1-
талабалар ётоқхонасининг катта хонасида 8 нафар курсдошлари билан бирга
яшади. Агар концерт 1973 йил кузи ёки 1974 йил баҳорида бўлганида концертга
албатта хонадош дўстлари билан бирга борган бўларди.
Учинчидан, Ш.Жўраев ўзининг [6]-китоби 59-бетида 1971 йил кузида концертдан
сўнг шамоллагани, эртасига стадионда концерт бўлиши кераклиги, фақат иккита
қўшиқ айта олгани, «Эртасигача албатта тузаламан» деб сўз бериб, институтда
ўқийдиган укалари ёрдамида кечаси билан даволаниб яхши бўлгани ва янаги куни
стадионда ўттизта қўшиқ айтгани ҳақида ёзган.
Шундай қилиб, 1971 йил кеч кузида Шерали Жўраевнинг бошқа санъаткорлар
билан биргаликдаги концерти Самарқанддаги Спартак номидаги стадионда
бўлиши режалаштирилганди. Оқшомга яқин стадионга одам лиқ тўлди, ҳатто тик
туриб томоша қилишга ҳам жой қолмаганди. Одатдагидай аввалига қайсидир
хонандалар 5-6 та қўшиқ айтишди ва кимлардир рақсга тушдилар. Шундан сўнг
стадиондаги халқ ҳам қарсак чалиб, ҳам овоз билан Шерали Жўраевнинг
чиқишини талаб қила бошлади. Бошловчи (конферансье) навбатдаги қўшиқларни
эълон қилди ва шовқин-сурон остида яна иккита концерт номери ўтди.
Стадиондаги халқнинг талаби эса авж олиб борарди. Ниҳоят концертни олиб
бораётган бошловчи чиқиб, ўз сўзларини битта-битта гапириб, томошабинларга
шундай мурожаат қилди: “Ўртоқлар! Бугун 1971 йил ... куни 2500 йиллик қадимий ва
навқирон Самарқанд шаҳрида севимли хонандамиз Шерали Жўраев ...”. Бошловчи шу
сўзларни айтаётганида боягина гувиллаб турган стадионда пашша учса эшитилар
даражада жимлик ҳукмрон эди. Самарқандда севимли ҳофизимиз Шерали Жўраев
билан боғлиқ бирор нохуш воқеа рўй бердими, деган фикр кўплар қатори камина
миясига келганди ва бутун ҳис-ҳаёжон билан жимгина қулоқ соларди.
Кейин бошловчи бир оз тин олиб: “... касал бўлиб қолди!” деди ва стадиондаги ўн
мингдан ортиқ одамлар бирданига енгил тортиб хўрсинди. Шунча кўп кишининг
бундай бирваракайига хўрсиниши қандайдир такрорланмас бир ҳодиса эди. Шу
алпозда стадиондаги одамлар бир дақиқалар жим туришди-да, ўзларига бир оз
келишгач, янада қаттиқроқ қарсак чалиб, шовқин сурон билан Шерали
Жўраевнинг саҳнага чиқишини талаб қила бошлашди.
Қайси бир хонанда битта қўшиқ айтди, сўнгра қайси бир рақс гуруҳи ўйинга тушиб
берди. Овоз кўчайтиргичлар баралла қилиб қўйилганлигига қарамай, халқнинг
қарсаги ва “Шерали” деган талаби остида мусиқа садолари деярли эшитилмасди. Бу
овозларнинг ҳаммаси қўшилиб кетиб, гувиллаган катта бир шовқинга айланиб
борарди.
Концерт мутасаддилари халқнинг бундай талаби билан ҳисоблашиш кераклигини
тушуниб етишди, шекилли, кўп вақт ўтмай стадионга “Тез ёрдам” машинаси кириб
келди ва концерт майдончаси яқинида тўхтади. Бир оз вақт ўтгач саҳнага
касалхона кийимида Шерали Жўраев чиқиб келди. У айтган гапларнинг мазмуни
46
шундай эди: “Биродарлар, ҳаммамиз ҳам тирик жонмиз. Бугун бир оз касал бўлиб
қолдим ...”.
У ўз гапини тугатар-тугатмас халқ яна қарсак чалиб қўшиқ талаб қила бошлади.
Шерали ака, кўпминг мухлислари ҳурмати, шундай касал аҳволда ҳам қўлига
торини олиб, иккита қўшиқ ижро этди. Сўнгра яна бир карра узр сўраб,
йиғилганларни кейинги концертларга келишга ундади ва албатта қўшиқлар айтиб
бериш истаги борлиги ҳақида қисқача гапирди.
Концертга асосан Ш.Жўраев ижросидаги қўшиқларни тинглаш учун келган
мухлислар бир оз афсус билан стадиондан чиқиб, уй-уйларига кета бошладилар.

Просмотров: 650 | Добавил: Abdu | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Декабрь 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Конструктор сайтов - uCoz