Вторник, 14.05.2024, 01:38
Приветствую Вас Гость | RSS
Меню сайта
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2014 » Декабрь » 5 » ЗИЁЛИЛАРГА ҚАРШИ ЁЛҒОН ХАБАРЛАР ВА МИШ-МИШ ГАПЛАР
15:39
ЗИЁЛИЛАРГА ҚАРШИ ЁЛҒОН ХАБАРЛАР ВА МИШ-МИШ ГАПЛАР

Ш. ЖЎРАЕВ ВА БОШҚА ҲУР ФИКРЛИ ЗИЁЛИЛАРГА ҚАРШИ ЁЛҒОН
ХАБАРЛАР ВА МИШ-МИШ ГАПЛАРНИ СОВЕТ ИТТИФОҚИДА ҚАЙСИ
ТАШКИЛОТ ТАРҚАТАРДИ?

Совет Иттифоқида ҳар замонда, вақти-вақти билан давлат арбоблари, таниқли
зиёлилар ҳақида халқ орасида турли миш-миш гаплар тарқатиларди. Ҳатто соппа-
соғ, тирик фуқарони ўлгани ҳақида миш-мишлар оғизма-оғиз кўчарди. Ўзи
тўғрисида бундай туҳмат гапни эшитган зиёлига бу қанчалар маънавий зарба
эканлигини ўқувчимиз унинг ўрнига ўзини фикран қўйиб кўриб тасаввур этиши
мумкин.
Ҳофиз ва шоир Ш.Жўраев ҳақида ҳам турли миш-миш гаплар Ўзбекистон халқи
орасида ҳар замонда тарқатиб туриларди. Камина адашмаса, 1980-йиллар бошида
Ш.Жўраевнинг ўлгани ҳақидаги миш-мишлар тарқатилганди. Шерали ака бундай
туҳмат гапларга ҳам ўз қўшиғи орқали чиройли жавоб берганди. Мана ўша қўшиқ
сўзлари.
Эшитиб қолдим кимдир,
Ўлганлигим сўйлаб юрганмиш.
Эшитиб қолдим кимдир,
Мани “ўлди” деб, сўзлаб юрганмиш.
Мен ўлгач уларга шуҳрат келармиш.
Ҳей ўғлон, аввало отингни “чу” де,
Ажал сену мени танлаб турмасмиш.
Йўлимни тўсма, эй кўнгли қора зот,
Наҳот бўроннинг ҳам йўлин тўссалар.
Йўлимни тўсма, эй кўнгли қора зот,
Бўрону денгиз йўлин тўсмаслар.
Сўнгра алам билан кўтарма фарёд,
Қурган капачангни бузиб кетсалар.
Бу қўшиқ мисраларининг ёзилишига доир қуйидаги фактни келтириб ўтиш
ўринлидир (шу шеър ёзилган санада – 1982 йил 10 ноябр куни деярли 20 йил
давомида Совет Иттифоқининг энг юқори раҳбари – Совет Иттифоқи
компартиясининг Бош котиби бўлиб ишлаган Леонид Ильич Брежнев вафот этган
эди).
“Қўлимда Шерали аканинг ён дафтари. Унда 1982 йил 10 ноябрида ёзилган бир
тўртлик бор. У шундай бошланади. “Эшитиб қолдим – кимдир ўлганлигим айтиб
шод юрганмиш”. Кейинги сатрларни ўқишга сабрим чидамайди, дафтарни ёпаман.
Беихтиёр қулоқларим остида ҳофизнинг ўша ноласи жаранглайди: “Дунёни
қизғанма мендан, азизим …” [43, 19-б.]
Миш-миш гаплар тарқалишининг қизиқ томонларидан бири шунда эдики, бундай
гаплар Ўзбекистонда, ҳатто Совет Иттифоқи ҳудудида қисқа муддат, баъзан бир ёки
бир неча кун ичида тарқалиб улгурарди. Масалан, Москвада, Кремлда ишлаётган
юқори мартабали раҳбарнинг ишдан олиниши ё у билан содир бўлган нохуш воқеа
ёинки мамлакатда қандайдир фавқулодда ҳодиса рўй берса, турли миш-мишлар ва
ёлғон хабарлар яшин тезлигида тез тарқала бошларди. Матбуотда чоп этилмаган
хабарнинг Совет Иттифоқи ёки Ўзбекистон миқёсида тез тарқалишини ҳисобга
олганда, бу ишни қандайдир ташкилот уюштираётганлиги ҳақида каминада фикр
туғиларди. Муаллифнинг фикрича, бундай ёлғон хабарлар ва миш-мишларни
Совет Иттифоқи Давлат хавфсизлиги қўмитаси (ДХҚ) бошқармаларидан бири
уюштирарди.
Тарихдан маълумки, ДХҚ 1954 йил март ойида СССР Министрлар Кенгаши
таркибида аввалги Ички ишлар халқ комиссарлиги (ИИХК – НКВД (Народный
комиccариат внутренних дел)) ўрнига ташкил этилганди. Шу ерда СССР ДХҚ
раислари ва ҳар бири раҳбар бўлган саналари ҳақида [55, 858-859] дан маълумот
келтириб ўтайлик. Чунки ДХҚ Совет Империясининг асосий таянчи, ўқ илдизи
бўлиб, улардан ҳар бири ДХҚ нинг шундай даҳшатли ташкилотга айланишида ўз
ҳиссасини қўшган эди.
1. Серов Иван Александрович (1905-1990) – 1954 йил мартдан 1958 йил декабригача.
2. Шелепин Александр Николаевич (1917-1994) - 1958 йил декабридан 1961 йил
ноябригача.
3. Семичастний Владимир Ефимович (1924-2001) - 1961 йил ноябридан 1967 йил
майигача.
4. Андропов Юрий Владимирович (1914-1984) - 1967 йил майидан 1982 йил
майигача.
5. Федорчук Виталий Василевич (1918-1991) - 1982 йил майидан декабригача.
6. Чебриков Виктор Михайлович (1923-1999) – 1982 йил декабридан 1988 йил
октябригача.
7. Крючков Владимир Александрович (1924.29.02) – 1988 йил октябридан 1991 йил
августигача.
8. Бакатин Вадим Викторович (1937) - 1991 йил 23 августидан 28 ноябригача. [55,
858-859-б.]
1991 йил 19-21 август кунлари Москвада ГКЧП ҳарбий тўнтариш қилишга уриниб,
мағлубиятга учрагач, 1991 йил 23 август куни СССР Олий Кенгаши “Давлат
хавфсизлиги органларини қайта ташкил этиш ҳақида” қонун қабул қилди. Бу
қонунга асосан ДХҚ расман тугатилиб, унинг ўрнига Республикалараро
хавфсизлик хизмати (Бакатин) ва СССР Марказий разведка хизмати (Примаков)
тузилди [55, 742-б.]
Энди ДХҚ тузилмаси (структураси) ҳақида ёзайлик.
“ДХҚ ташкилотининг негизини қуйидаги тўққизта Бош бошқарма ташкил этганди.
Биринчи Бош бошқарма – ташқи разведка ва контрразведка, “фаол тадбирлар”,
таҳлил;
Иккинчи Бош бошқарма – ички контрразведка, давлатга қарши қўпорувчилик
ҳаракатларига қарши кураш, саноат хавфсизлиги;
Учинчи Бош бошқарма – совет қуролли кучларидаги контрразведка, махсус
бўлимлар;
Тўртинчи Бош бошқарма – элчихоналарни қўриқлаш ва ички хавфсизлик;
Бешинчи Бош бошқарма – диссидентлар;
Олтинчи Бош бошқарма – иқтисод, махсус транспорт;
Еттинчи Бош бошқарма – ташқи кузатув хизмати;
Саккизинчи Бош бошқарма – алоқа разведкаси, алоқа воситалари хавфсизлиги;
Тўққизинчи Бош бошқарма – давлат арбоблари ва махфий объектларни қўриқлаш,
кремль полки.” [56, 292-293-б.]
Биринчи Бош бошқарма 10 та бўлим, яна РТ-бўлими, Т (технология)-бўлими ва
кадрлар бўлимидан ташкил топган эди. РТ-бўлими («Разведка на территории
Cоветcкого Cоюза» - Совет Иттифоқи ҳудудидаги разведка) – Совет Иттифоқи
ҳудудида хорижликлар орасида олиб бориладиган разведка билан шуғулланарди.
РТ- бўлими таркибида “И (информация, А.Ш.)-хизмат” ва “А-хизмат” (русча
«Активная cлужба» - Фаол хизмат) бўлимлари бор эди.
“И-хизмат: разведка маълумотларини тўплаш, таҳлил этиш, билдирги
(рапорт)ларни тузиш, маълумотларни тарқатиш. Бошлиғи: Николай Леонов.
А-хизмат: дезинформация тарқатиш. КПСС МҚ (Совет Иттифоқи Компартияси
Марказий Қўмитаси, А.Ш.)нинг халқаро бўлими билан алоқада ишлаш. Сиёсий
Бюро аъзолари учун махсус ахборотнома нашр этарди. Бошлиғи: 1970-йилларда
Сергей Кондрашов, 1980-йилларда полковник Владимир П.Иванов.” [57, 214-215 б.]
Шу ерда “дезинформация” сўзи маъноси ҳақида тўхталиб ўтайлик.
“Дез … (фран. дес …) – олд қўшимча: қўшма сўзларда инкор, йўқ қилиш
маъноларини билдиради (мас., дезинфекция ва бошқ.” [5, 3-ж., 594-б.]
“Д е з и н ф о р м а ц и я (дес + информатио – тушунтириш, баён қилиш) – ғирт
нотўғри, ёлғон информация.” [58, 193-б.]
“Д е з и н ф о р м а ц и я – дезинформация, ёлғон хабарлар тарқатиш; ёлғон
хабарлар (маълумотлар) билан чалғитиш; дезинформация общеcтвенного мнения –
афкор оммани чалғитиш.” [59, 1-ж., 238-б.]
Умуман олганда, дезинформациядан, яъни ёлғон-яшиқ хабарлар ва миш-мишлар
тарқатишдан асосий мақсад баъзан рақибларни, баъзан эса кўпчилик фуқароларни,
ҳатто халқни чалғитиш ва янглиштиришдир. Бундай ниятни амалга ошириш учун
мавжуд маълумотларга нисбатан айёрлик ва алдам-қалдамликни қўллайдилар,
фактларни қасддан бузиб кўрсатадилар ва сохталаштирадилар. Бунинг оқибатида
алоҳида фуқаро ёки ташкилот, шунингдек у ёки бу воқеа, ҳаракат, иш ҳақида
фуқароларда нотўғри, ёлғон, бузуқ тасаввур шаклланиши мумкин.
Муаллиф ўз ҳаётида билиб ёки билмай шунақанги миш-миш гапларни
тарқатаётганларга кўп марта дуч келган. Шундай сохта ахборот ёки фактни бузиб
айтаётган кимсага қаерда ўқиганлигини (газета, журнал, китобдами), эшитганлиги
(воқеа жойида ўз қўлоғи биланми ёки радиоданми) ёки кўрганлиги (ўз кўзи билан
кўрганмиди ёки телевидение кўрсатувларида берилдими) ҳақида сўрасангиз,
кўпинча қандайдир бошқа одамдан эшитганини айтиб, аниқ асослаб бера олмай
сири фош бўларди.
ДХҚнинг Бешинчи Бош бошқармаси ходимлари сиёсий, иқтисодий ва бошқа
диссидентларга қарши кураш билан шуғулланарди.
“Д и с с и д е н т л а р (юнонча диссидентес – қўшилмаганлар, қаршилар) – 1)
давлат дини католицизм ёки протестанцизм бўлган давлатларда ҳукмрон динга
эътиқод қилмайдиган христианлар. Кўчма маънода – ўзгача фикр қилувчилар.
2) 1950-80-йилларнинг ўрталарида кўпчилик социалистик мамлакатларда мустабид
тузумга қарши ҳаракат қатнашчиларининг номи. Инсон ва фуқаро ҳуқуқ ҳамда
эркинликларига риоя қилиниши учун, ўзгача фикрловчилар таъқиб этилишига
қарши турли шаклларда чиқишлар қилишди, совет қўшинларининг
Чехословакияга (1968) ва Афғонистонга (1979) киритилишига қарши норозилик
билдиришди. Диссидентлар маъмурлар томонидан қатағонларга дучор этилди,
кўплари жосуслик, давлатга хиёнат қилиш каби сохта айблар билан айбланиб
жазога тортилди, мажбурлаб руҳий касалликлар шифохоналарига ётқизилди
(“жазолаш психиатрияси”), мамлакатдан сургун қилинди ёки муҳожир бўлиб
кетишга мажбур бўлди (Владимир И.Буковский, Петр Г.Григоренко, Андрей
Дмитриевич Сахаров, Александр Исаевич Солженицин ва бошқалар).” [5, 3-ж., 322-
б.]
Камина фикрича, худди мана шу ДХҚнинг Бешинчи Бош бошқармаси зобитлари
Совет Иттифоқида, жумладан ДХҚнинг Ўзбекистон ташкилоти ходимлари
республикамизда мавжуд репрессион режим фойдасига хизмат қиладиган, халқни
чалғитадиган, шунингдек яхши, ўзгача фикрловчи, ҳур фикрли зиёлиларни халқ
орасида бадном қиладиган ёлғон хабарлар ва миш-миш гапларни тарқатишни
ташкиллаштирарди. Миш-мишлар ДХҚ ходимлари, ДХҚ билан алоқадаги
амалдорлар ва айғоқчилари орқали тарқатиларди. ДХҚ билан боғлиқ кишилар
сони тўғрисидаги қуйидаги маълумот ҳам диққатга сазовордир.
“1980-йилларда ДХҚда тахминан 400 000 дан ортиқ киши, жумладан 230 000 дан 250
000 гача чегарачилар ва 50 000 га яқин давлат ва партия лидерлари шахсий
хавфсизлигини таъминловчи қўриқлаш қўшини ҳамда алоқа хизматчилари
ишларди. Шунингдек, Совет жамиятида (жумладан ҳукумат ва қуролли кучларда)
бир неча юз минг айғоқчилар фаолият олиб боришарди.” [56, 293-б.]
Ушбу банд охирида айтиш ўринлики, ДХҚ таркибида бўлган кўпгина бошқармалар
бугунги кунда Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати (МХХ)да ҳам бор ва
фаолият олиб бормоқда. ЎзР МХХ ДХҚнинг кўпгина иш услубларини ўзлари учун
дастур қилиб олганлар. Балки шу сабабли Ўзбекистон Мустақилликка эришгач ҳам
ҳур фикрли, ўзгача фикрловчи зиёлилар, давлат арбоблари ҳақида турли ёлғон
хабарлар ва миш-мишларни халқ ичида тарқатиш давом этмоқда. Бунга мисол
сифатида Ш.Жўраевга қарши 1992, 1993 йилда, профессор Олимжон Каримовга
қарши 2004 йилда тарқатилган миш-мишлар ҳақида кейинги бандларда ёзамиз.

Просмотров: 715 | Добавил: Abdu | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Декабрь 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Конструктор сайтов - uCoz