Вторник, 14.05.2024, 09:15
Приветствую Вас Гость | RSS
Меню сайта
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2014 » Декабрь » 5 » 1970-ЙИЛЛАРДА ШЕРАЛИ ЖЎРАЕВ
14:50
1970-ЙИЛЛАРДА ШЕРАЛИ ЖЎРАЕВ

1970-ЙИЛЛАРДА ШЕРАЛИ ЖЎРАЕВНИНГ ТАЛАБАЛАР ОРАСИДА МАШҲУР БЎЛА БОШЛАШИ
Шерали Жўраев Тошкент Санъат институтини 1971 йилда битиргач, уни
жумҳурият филармониясига ишга юборишганди.
Ёшлар, айниқса талабалар янги қўшиқларнинг шайдоси бўлганлигидан одатда ёш
хонанда аввало талабалар орасида танилар эди. Муаллиф 1970 йил сентябрида
Самарқанд давлат университети (СамДУ) механика-математика факультетига
ўқишга кирганида 16 ёшда эди. У 1970-1975 йилларда СамДУнинг 1-ётоқхонасида
(Самарқанд шаҳри, Қўқон кўчаси, 45-уй) яшади.
1960-йиллар охирида Совет Иттифоқида кассетали магнитафонлар ишлаб чиқариш
энди бошланган бўлиб, у асосан бойроқ юқори курсда ўқийдиган талабаларда бор
эди. Камина Ш.Жўраев қўшиқларини дастлаб шу юқори курс талабалари яшаётган
хоналарда кассетали магнитафонда эшитган эди. Муаллиф 1-тоифали (разрядли)
шахматчи бўлганлиги сабабли беш йил давомида факультет терма жамоаси сафида
шахмат мусобақаларда факультет шаънини ҳимоя қилган эди. Шу боис 1970-1971
йилларда баъзан катта курсда ўқиётган ва шахматни яхши ўйнайдиган талабалар
билан дона суришиб турарди. Кўпинча бу ўйинларни 4-5, баъзан ўн нафаргача
талабалар томоша қилишарди. Ўйин давомида хонада кассетали магнитафонда
қўйилган, бир оз шиғиллаган товушлар билан ёзиб олинган Ш.Жўраевнинг
қўшиқларини камина ҳам тингларди. Муаллиф Ш.Жўраевнинг “Ўзбегим”,
“Биринчи муҳаббатим” қўшиқларини дастлаб шундай шароитда эшитганди.
1960-йиллар охири - 1970-йиллар бошида талабалар орасида Фарғона водийсидан
чиққан икки ёш хонанда - Шерали Жўраев ва Дадахон Ҳасаннинг қўшиқлари
кассетали магнитафон орқали тарқала бошлаганди. Аввалига кўплар қатори
каминанинг ҳар иккала хонандага муносабати бир хил эди. Ш.Жўраевнинг янги-
янги қўшиқлари биз – талабаларга етиб келган сайин унинг халқ ичидаги обрўйи
ортиб борди. Айниқса Эркин Воҳидов шеърига куй басталаб айтган “Ўзбегим” ва
шоир Абдулла Орипов шеърига куй басталаб айтган “Биринчи муҳаббатим”
қўшиқлари талабалар орасида тарқала бошлагач, Шерали Жўраев Ўзбекистонда ва
қўшни жумҳуриятларда машҳур бўлиб кетди.
1970-йиллар бошида Ш.Жўраевнинг 8 та қўшиғи ёзилган алоҳида катта
грампластинкаси сотувга чиқарилганди. Бу пластинкада “Биринчи муҳаббатим”
қўшиғи ҳам бор эди. Ўзбек хонандаси, яъни Ш.Жўраев қўшиқлари ёзилган
пластинкани фуқаролар (жумладан камина ҳам) навбатда туриб сотиб олишганди.
Муаллиф эслашича, Ш.Жўраев қўшиқлари ёзилган пластинка катта сонда
чиқарилган бўлишига қарамай фуқаролар тезда сотиб олишганди. Шу сабабли
Тошкент грампластинка заводида уни иккинчи марта янада кўпроқ сонда ишлаб
чиқаришди ва у ҳам халқ ичида тез тарқалди.
Проигриватель (пластинкадан овоз чиқарадиган аппарат, қурилма) кўпгина
фуқароларда, жумладан каминада ҳам бўлганлиги сабабли, Ш.Жўраев қўшиқлари
талабаларнинг кўпгина хоналарида янграрди. Ўша пластинкада ёзилган
қўшиқларни ҳозир эшитсангиз ҳам завқ-шавқ оласиз.
Бошқа таниқли хонандалар каби Шерали Жўраевнинг ҳам ҳар йили янги
қўшиқлари чиқиб турарди. Совет Иттифоқидаги мавжуд сиёсий тизим Ш.Жўраевга
телевидение ва радио орқали қўшиқ куйлашга рухсат бермасди. Шу сабабли биз бу
ҳақда магнитафон кассеталарига тўйларда ёзиб олинган қўшиқлар ёки йилига икки
марта, баҳорда – 1-май байрами ва кузда – 1917 йилги Октябрь инқилоби
нишонланадиган 7-8 ноябрь байрами арафасида, стадионда бўладиган концертлар
орқали хабардор бўлардик.
Шерали Жўраевнинг яхши томонларидан бири шунда эдики, у Совет тузуми,
коммунистик партия ва унинг раҳбарларини мақтаб қўшиқ айтмасди. Унинг
қўшиқларида ҳақиқий муҳаббат алоҳида меҳр, завқ ва изтироб билан куйланарди.
У ўз қўшиқлари орқали эл-юртимиз, Ватанимиз, буюк тарихимиз ва миллий
қадриятларимиз билан ғурурланишга ва фахрланишга, исломий қадриятларга
амал қилишга даъват этарди.
Ушбу бандни А.Орипов ёзган, Ш. Жўраев ажойиб қўшиқ қилиб куйлаган «Биринчи
муҳаббатим» матнини келтириш билан тугатсак. Эслатиб ўтамиз: шеърнинг
тўртинчи бешқаторини Ш. Жўраев қўшиқда айтмаган. Шу сабабли у қавс ичида
берилди.
Эътибор беринг: ҳофиз, номозхон Ш. Жўраев компартия аъзоси бўлган шоир
А.Орипов шеъри охиридаги «Ёлғиз Оллоҳим мeнинг, биринчи муҳаббатим»
мисрасини умуман айтмаган. Чунки Оллоҳга шерик қилиш мумкин эмас. У бу
мисра ўрнига охирги икки сатрни икки марта куйлаган.
Кeча оқшом фалакда ой бўзариб ботганда,
Зуҳра юлдуз милтираб, хира ханда отганда,
Руҳимда бир маъюслик, сокинлик уйғотганда,
Мeн сeни эсга олдим, биринчи муҳаббатим.
Эслаб хаёлга толдим, биринчи муҳаббатим.
Ўтди ёшлик завқ билан, гоҳи тўполон билан,
Гоҳида яхши билан, гоҳида ёмон билан,
А йр о (айри) ҳам тушдим баъзан қалб билан, имон билан,
Лeкин сeни йўқотдим, биринчи муҳаббатим,
Мангу ғафлатда қотдим, биринчи муҳаббатим.
Дунё дeган шундайин англаб бўлмас сир экан,
Гоҳ кeнг экан, гоҳида туйнуксиз қаср экан.
Лeкин инсон ҳамиша бир ҳисга асир экан …
Нeчун билмовдим аввал, биринчи муҳаббатим,
Парво қилмовдим аввал, биринчи муҳаббатим.
(Ҳолбуки орзулардан жудо ҳам бўлганим йўқ,
Юлдуздай кулганим йўқ, ой каби тўлганим йўқ.
Эрта хазон гул каби сарғайиб сўлганим йўқ,
Сeни эслаб йиғлайман, биринчи муҳаббатим,
Эслаб бағрим тиғлайман, биринчи муҳаббатим.)
Йўлин йўқотса одам – муҳаббатга суянгай,
Ғуссага ботса одам - муҳаббатга суянгай.
Чорасиз қотса одам - муҳаббатга суянгай,
Мeн кимга суянгайман, биринчи муҳаббатим.
Фақат эслаб йиғлайман (ёнгайман), биринчи муҳаббатим.
Нидо бeргил, қайдасан, шарпангга қулоқ тутдим,
Сирли тушлар к ў р иб м а н (кўриб мeн) бор дунёни унутдим.
Тонгда туриб номингга ушбу шeъримни битдим,
Тонгда туриб номингга ушбу шeъримни битдим,
Дилдаги оҳим мeнинг, биринчи муҳаббатим,
Дилдаги оҳим мeнинг, биринчи муҳаббатим.

Просмотров: 1044 | Добавил: Abdu | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Декабрь 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Конструктор сайтов - uCoz