Вторник, 14.05.2024, 05:28
Приветствую Вас Гость | RSS
Меню сайта
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2014 » Декабрь » 5 » Ш. ЖЎРАЕВНИНГ 2001-2008 ЙИЛЛАРДАГИ ФАОЛИЯТИ
15:50
Ш. ЖЎРАЕВНИНГ 2001-2008 ЙИЛЛАРДАГИ ФАОЛИЯТИ

Ш. ЖЎРАЕВНИНГ 2001-2008 ЙИЛЛАРДАГИ ФАОЛИЯТИГА ДОИР АЙРИМ МАЪЛУМОТЛАР
Ҳофиз Ш.Жўраевга ўзбек халқининг юксак ҳурмати, Ўзбекистон зиёлиларининг
кўп йиллардан бери қилган саъй-ҳаракатлари натижасида Ватанимиздаги мавжуд
полициявий режим раҳбарияти охирги йилларда Ш.Жўраевнинг айрим
қўшиқларини радио каналлар орқали эшиттиришга, унинг ҳақидаги мақолаларни
баъзи газеталарда чоп этишга рухсат берди. Лекин ҳануз унинг иштирокидаги
кўрсатувлар, у ижро этган қўшиқлар Ўзбекистон телевидениеси орқали
кўрсатилмаётир, оммавий концертларини концерт залларида уюштиришга имкон
беришмаётир.
Ушбу бандда Ўзбекистон матбуотида 2001-2008 йилларда чоп этилган мақолалар
асосида Шерали ака 2001-2008 йилларда яратган баъзи бир қўшиқлар тарихи, унинг
хориж мамлакатларидаги концертларда ва мамлакатимиздаги тўйлардаги
воқеалар ҳақида айрим маълумотларни келтириб ўтамиз.
“Гулбадан” икки йил аввал (1999 йилда, А.Ш.), Чимкентга тўйга кетаётганимизда
пайдо бўлган. Бир довондан ўтаётганимизда, кийикларнинг расмига кўзим тушди.
Шунга қараб, “Куйларим етгаймикан, сенга бориб” - мисраси дилимга тугилди-да,
шу тариқа қўшиқнинг биринчи тўртлиги пайдо бўлди. “Ой тиниқ” деб бошланувчи
иккинчи тўртлиги эса тўйдан қайтишда тонгга яқин, ой оппоқ бўлиб турганда
юзага келди. Учинчи тўрт қаторини эса икки йил тайёрладим. Сабаби, “айтсам,
бошқалар ҳам эшитиб олади-да, тўйларда ўзларича хониш қилиб бузади қўшиқни”,
дея икки йилдан сўнг, студияда ёзиб оҳангга солдик.” [11, 18-б.]
Шу ерда «Гулбадан» қўшиқ матнини келтириб ўтсак.
Куйларим етгаймикан сенга бориб,
Тингласа, кетгаймикан тошлар эриб,
Суҳбатингдан баҳра олсам, ўлтириб,
На бўлар,
На бўлар келсанг қучоғимга кириб,
Гулбадан.
Ой тиниқ, ойдан-да ойдин оқ юзинг,
Шарқироқ сойдан-да шўхроқдир сўзинг,
Кўзларимга тўтиё босган изинг
На бўлар,
На бўлар келсанг қучоғимга кириб,
Гулбадан.
Гулбадан, гул ҳам ўзинг, ноз ҳам ўзинг,
Куй, қўшиқ, оҳанг ўзинг, сўз ҳам ўзинг.
Танда дармоним сенингсиз йўқдай,
На бўлар,
На бўлар келсанг қучоғимга кириб,
Гулбадан. [7, 7-б.]
“Гулбадан” қўшиғи гўзал қўшиқ бўлганидан, шоир Нозимжон Умаров бу қўшиққа
атаб қуйидаги шеърни ёзди.
Қайси ошиқнинг дардини ошкора айлайсан ёниб,
Куймаган кўнгилни ҳам, куйдирасан ўтга солиб,
Изҳори зорингдан нетай, дилпораман ўйга толиб,
Қанча дилларни ўзингдан қилдинг огоҳ, “Гулбадан”.
Оғушингга во ажаб, оҳанграбодек тортасан,
Ишқи йўқ ғофилни ҳам ишқини уйғотасан.
Кекса-ю ёш кўнгилга ҳам бирдайин йўл топасан,
Юракларда акс-садосан, ишқий, савдо “Гулбадан”.
Куй бўларму шу қадар жозибадор, серчирой,
Не ажаб бу куй сеҳридан, кўз ёш тўкса кўкда ой,
Жаннат ўлсин излари, ҳам ўрни, ул ҳофизга жой,
Куй-қўшиқлар шодасида тенгсиз маржон “Гулбадан”.
Бир қўшиқсан-ки гўзал, ноланг янграр ҳар кулбадан,
Ошиқ аҳли кўнглини ҳам шод айладинг Гулбадан,
Нозим айтар, бу ширин ишқ қиссасидан кўзда ёш
Кимга армон бўлдингу сен, кимга дармон “Гулбадан”. [47, 85-б.]
“Мен барибир ўламан, лекин армон билан ўламан, Шер ака бирорта шеъримни қўшиқ
қилмади”. Бу Муҳаммад Юсуфнинг сўзи. (М.Юсуф 1954 йилда туғилган. 2000 йил 31
август куни Тошкентда унинг машинасига “Жигули” машинаси келиб урилди ва
авария содир бўлди. Ўшанда касалхонада оғир операциядан кейин соғайганди. У
2001 йил 31 июл куни инсульт (мияга қон қуйилиши ) натижасида вафот қилди.
А.Ш.)
- Ҳа, шундай. Менга кўп шеърларини олиб келарди. Мен битта шарт қўйгандим.
Шу шартни бажарсанг шеърингни ашула қиламан дердим. Энди билсам иложи йўқ
нарсани талаб қилган эканман. (У ҳар замон оз-озгина ичиб қўярди. Мен шу
одатингни ташлайсан, деб шарт қўювдим). Бундан ҳам покиза, бундан улуғ шоир
бўлишини истаган эдим-да. Бир куни бир шеърини бериб “айтсангиз ҳам айтасиз,
айтмасангиз ҳам айтасиз”, деб туриб олди. “У яхши, бу яхши” деган шеър экан.
Ҳазилнамо шеър. Мен, “хоҳласанг ҳозир айтиб бераман, мусиқаси мана бунақа
бўлади, шўхроқ, тўйларда айтса бўладиган ашула бўлади, лекин шартим-шарт”,
дедим.
Ҳақиқатдан ҳам Сурхондарёда бир тўйда бир мартагина айтдим ҳам. Лекин ўзи
эшитмади. Бир воқеа бўлиб бу қўшиқ ҳам йўққа чиқди. Бир қўшиғимиз бор,
“Кимларгадур ҳавас бизнинг шуҳратимиз, шонимиз”, деган. Бир куни радиода шу
қўшиғимнинг куйи бошланди. “Булар қачон ёзиб олишибди экан”, деб турсам бир
шогирдимиз чиқиб шу куйга ҳалиги шеърни солиб айтиб турибди-да. “Ҳа,
қутулибмиз”, деб қўя қолдим.” [20, 8-б.]
Шу ерда Шерали ака бир мартагина айтган «Яхши» номли қўшиқ матнини
келтириб ўтсак. Раҳматли шоир М.Юсуф бу шеърни Хуршид Давронга бағишлаб
ёзганди.
Эй дўстларим, дунёда
Ортда қолган из яхши.
Булбули йўқ баҳордан
190
Қумри тўла куз яхши.
Миннат тўла ҳалводан
Айвондаги муз яхши.
Ўпич кўрган паридан
Сепкил тошган юз яхши.
Ичмасанг ҳам қимиз зўр,
Қучмасанг ҳам қиз яхши.
Эй дўстларим, дунёда
Ортда қолган ёд яхши.
Тўқлигингда йўқлаган
Қариндошдан ёт яхши.
Ўнта номард дўстингдан
Битта чўлоқ от яхши.
Олисдаги олтиндан
Қучоқдаги гард яхши.
Вафоси йўқ хотиндан
Давоси йўқ дард яхши.
Ғаламис берган ғазнадан
Бурда арпа нон яхши.
Қирқта чала мулладан
Битта мусулмон яхши. [29, 79-б.]
Шерали Жўраев “Карвон” қўшиғини тўрт тилда – ўзбек, қозоқ, тожик ва рус
тилида куйлагани ҳақида камина 19-бандда, унинг тарихи ва ўзбек тилидаги
матнини 20-бандда ёзганди. Бу 2001 йилдан кейинги тўйлардан бирида бўлган эди.
Ш.Жўраев баъзи тўйларда хизмат қилиб, тўйда тушган яканни (пулни) тўй эгасига
совға қилганлиги ҳақидаги гапларни камина талабалик (1970-75) йилларида ҳам,
ундан кейинги йилларда ҳам эшитганди. Бундай сахийликни Ш.Жўраевдан аввал
устоз ҳофиз раҳматли Комилжон Отаниёзов қилганлиги ҳақида камина мактабда
ўқиган 1960-70 йилларда ҳам, талабалик (1970-75) йилларида ҳам эшитганди.
К.Отаниёзов якан пулини тўй эгасига берганлиги ҳақидаги маълумотларни 21.3-
бандда ёзгандик.
Шу ерда Ш.Жўраев якан пули масаласида қилган сахийлиги ҳақидаги аниқроқ
маълумотни [92]-мақоладан келтириб ўтамиз.
“Ҳофиз (Ш.Жўраев, Ш.А.) Марғилон шаҳридаги Терактаги маҳалласига тўйга
келганида, халқ тўйхонага сиғмай, тому дарахтлар устидан жой топишди. 5 соат
тинмай ашула айтиб бўлгач, ҳофиз тўй эгасининг изтиробларини тушуниб, “Мана,
ака, биздан сизга тўёна, синган, тўкилган мева-чевалар ҳисобига” дея тўйда тушган
яканни совға қилди. Худди шунга ўхшаш ҳодиса Олтиариқ ва Қўқонда ҳам
бўлганини одамлар яхши эслашади.” [92, 40-сон, 5-б.]
“Яқинда Францияда (2000 йилда, А.Ш.), минглаб томошабинлар ҳузурида қўшиқ
айтганимда, французлар ўринларидан туриб, қарсак чала бошладилар. Саҳнадан
тушаётганимда ўн дақиқа давомида олқишлаб турдилар. Кейин яна саҳнага
кўтарилдиму, ўзбекнинг тўй-томошасини куй-қўшиқ орқали кўрсатиб бердим.”
2006 йилда Москвада Ш.Жўраев ўз концертини бир кунда уюштира олган эди. Бу
воқеанинг қисқача тафсилоти қуйидагичадир.
“Икки ой олдин бир студия бошлиғи келиб Москвада Қурбон хайитида концерт
беришимни таклиф қилди. Рози бўлдим. Икки кун олдин Москвага бордим,
кўнглим ғаш бўлиб … Чойхоначи йигитларга топширилган экан концерт қўйиш.
Концерт берилиши радиода эълон қилинганини айтишди. 20 та чипта сотилганини
эшитиб, аччиқландим. 1000 кишилик зал экан. Бозорларга олиб боришларини
сўрадим. Мухлислар югуриб келишди, алданиб қолишларини ўйлаб, чипта харид
қилмаганликларини айтишди… Шундан сўнг чиптага югур-югур бошланди…
Мухлисларим учун менга тўланадиган ҳақдан ҳам воз кечдим. Бир кун ичида зал
лиқ тўлди. 4 соатлик концертим яна чўзилишини илтимос қилиб ҳеч қўйишмади …
Мухлисларнинг борига шукр!” [11, 19-б.]
Ш.Жўраев тахминан 2002 йилда ўзбек қўшиқчилигида яна битта янги тарихий
ишга асос солди. Маълумки, 12 апрел Ш.Жўраевнинг таваллуд топган куни. 12
апрел куни уни йўқлаб келган юзлаб, минглаб кишилар ҳузурида бутун файзли кеча
давомида фақатгина мумтоз қўшиқларгина ижро этилади [93, 7-б]. Бу ҳақда у
бундай деганди.
“Биласизми, аввало, шусиз ҳам енгил-елпи, ёлғондакамига айтиладиган қўшиқлар,
қўшиқчилар кўпайиб кетди. Мен бир-икки йилдан бери қилаётган бу
анжуманимдан мақсад элимизнинг эшитсанг маза қиладиган, эсда қоладиган,
томири ҳов минг йилни нарёғига борадиган файзли ашулалар йўқолиб кетмасин,
ўшанга шогирдлар интилсин, мақом ёки мақомга пайровлик ашулалар айтишсин,
дейман-да. Бу ерда биринчи, иккинчи ўрин берилмайди. Юраги бор ҳофиз ўртага
чиқади. Кимнинг ашуласини айтмасин қойил қилиб айтса бўлди. Баҳосини халқ
бераверади.
Бошида индамовдим, чиқиб шогирдлар бизни мақтаб ашула айта бошлашди.
Дарров тўхтатдик. Чунки бу маддоҳлик бўлиб қолади. Бунақа ашулаларни умри
калта. Уларни кўпчилик олдида эшитишга ўзим ҳам уяламан. Менинг
репертуаримда ҳам бир-иккита мумтоз қўшиқлар оҳангидаги ашулалар бор. Ана
ўшаларни ўрганиб қойил қилиб айтсалар қаршилигим йўқ. Гап шогирдларнинг
юраги бетлаб ўртага чиқишида.” [93, 7-б.]
Йилига бир марта – 12 апрел оқшоми ўтказиладиган қўшиқлар кечаси қўшиқ
фестивалига айланди. Бу ҳақда журналист Каримберди Тўрамуродов, Ўзбекистонда
хизмат кўрсатган артист Қиличбек Тожиев ва шоир Сирожиддин Саййиднинг
фикрлари қуйидагичадир.
“Ш.Жўраевнинг туғилган кунида Ҳофиз ўзини эъзозлаган элнинг олдига дастурхон
ёзади. Шерали Жўраевнинг туғилган кунида Шерали Жўраевни мақташмайди, уни
кўкларга кўтаришмайди. Шерали Жўраевнинг туғилган кунида қўшиқ айтилади.
Қўшиқки, томирингда қон ўрнида оқувчи, қўшиқки, руҳингни Ҳаққа элтгувчи,
қўшиқки, иймонингни тозартирувчи!
Қўшиқни эса бу даврада овози бор айтади, юраги бор айтади, дарди бор айтади.
Айтолган айтади. Бу даврада, Ҳофиз айтмоқчи, бу мажлисда, чала ҳофиз қўшиқ
айтолмайди, сохта қўшиқ айтилмайди. Бутун қўшиқлар айтилади. Шерали
Жўраевнинг туғилган куни ана шундай қўшиқлар фестивали! Шерали Жўраевнинг
192
туғилган куни миллат қўшиғининг байрами. Шерали Жўраевнинг туғилган куни
ўзбек санъатининг, санъаткорларининг байрами.” [93, 6-б.]
“Устозимиз жуда кўп анъаналарни бошлаб берган санъаткор. Элимизга манзур
бўлаётган “Айтишув” кўрсатувининг тамал тоши ҳам устозимизнинг туғилган
кунларида қўйилган. Ҳақиқий айтишув илк бор устозимизнинг хонадонларидан
бошланган ва жуда гўзал ҳолатда давом этиб келмоқда.” [93, 6-б.]
“Шерали Жўраевнинг таваллуд куни бир сўз билан айтсак маънавиятдур. Бу ерда
Оллоҳга ишқ бор, бу ерда ҳазрат Навоий бор, шоҳ Машраб, Мирзо Бобур бор. Бу
ерда Комилжон Отаниёзов бор, Маъмуржон Узоқов, Жўрахон Султонов бор. Бу ерда
Сўз бор. Бу ерда Наво бор. Буюк санъаткорлар қаторида бир ҳофиз каттакон ундов
белгиси бўлиб турибди, бу Шерали Жўраевдир! Бир оддий меҳнаткаш аёл билан
суҳбатлашганимда айтганди: “Менинг ҳамма болаларим алла ўрнига Шерали
Жўраевнинг қўшиқларини эшитиб катта бўлишган”. Ҳофизга бундан ортиқ
таъриф, унвоннинг кераги йўқ.” [93, 6-б.]
Камина ушбу китобнинг иккинчи нашрини 2008 йил 2 май куни тугатди. Бу бандни
қуйидаги сўзлар билан тугатганди: «Ҳар йили 12 апрел оқшоми ўтказиладиган
қўшиқлар кечаси қўшиқ фестивалига айланган бўлсада, афсуски, 2006, 2007 ва
2008 йилги кечада ёзиб олинган қўшиқлар аудиокассеталари ва ДВД дисклари
қўшиқ мухлислари учун ҳали ҳам сотувга чиқарилган эмас. Бунга «баъзи бир»
сабаблар бор экан …» Шундай сўзлар ёзилган китоб нусхасини камина 2008 йил 5
май куни Шерали Жўраев уйига олиб бориб берди.
Шундан икки кун ўтгач – 2008 йил 7 май кунидан бошлаб Шерали аканинг 2006
йил 12 апрелдаги тугилган кунида ёзиб олинган дисклар сотувга чиқарилди.
Камина Чилонзор буюм (Отчопар) бозорида 7 май куни Шерали ака диски орқали
янграётган қўшиқни эшитиб сотувчи олдига борди ва савол берди. Сотувчи йигит
диск шу бугун – 7 май куни келтирилганини айтди. Диск муқовасида «2008 йил» деб
ёзилганди. Камина диск 2006 йил 12 апрел куни ёзиб олинган диск эканлигини
«Наво сози Шерали» дўконидаги сотувчи йигитдан аниқлаштирди. Халқимиз
«Танқид – келажакнинг меваси» деб бежиз айтмайди. Эндиги навбат Шерали
Жўраевнинг 2007 ва 2008 йил туғилган кунларидаги дискларни сотувга
чиқаришдадир. Лекин улар қачон сотувга чиқарилади – бу ёлғиз Аллоҳга маълум

Просмотров: 934 | Добавил: Abdu | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Декабрь 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Конструктор сайтов - uCoz