Вторник, 14.05.2024, 03:16
Приветствую Вас Гость | RSS
Меню сайта
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2014 » Декабрь » 4 » “ЎЗБЕГИМ” ҚЎШИҒИНИНГ ЯРАТИЛИШ ТАРИХИ
21:23
“ЎЗБЕГИМ” ҚЎШИҒИНИНГ ЯРАТИЛИШ ТАРИХИ

6.1. “ЎЗБЕГИМ” ҚЎШИҒИНИНГ ЯРАТИЛИШ ТАРИХИ
Ўзбек халқининг атоқли шоири, Ўзбекистон Қаҳрамони Эркин Воҳидов ўзининг
машҳур “Ўзбегим” шеърини 1968 йилда ёзган эди [15, 1-ж., 200-203-б.].
Ш.Жўраев “Ўзбегим” қўшиғининг тарихига доир қуйидаги гапларни “Озодлик”
радиоси мухбири Зебунисо (Замира Эшонова)га айтганди (1-изоҳга қаранг) [16].
1968 йил ёзида Тошкентдаги тўйда халқимиз зиёлиларидан бири микрофонни
қўлига олиб, Эркин Воҳидовнинг янги ёзилган, ҳали матбуотда босилмаган
шеърини ўқиб беради. Ш.Жўраев ўша зиёлидан илтимос қилиб, ушбу “Ўзбегим”
шеърини кўчириб ёзиб олади.
Ш.Жўраев тўйдан кейин яшаш манзилига қайтгач, Тошкент давлат университети
география факультети ётоқхонасида биргаликда ош еб юрадиган таниш талаба
йигитдан торни илтимос қилиб олади. Талабаларнинг илтимосига кўра 2-3 та
қўшиқ ҳам айтиб беради. Талабалар уйқуга ётгач, Ш.Жўраев эрталабгача
“Ўзбегим” шеърини ёдлаб, куй басталайди. Талабалар эрталаб уйқудан
турганларида Ш.Жўраев “Ўзбегим” қўшиғини илк бора уларга айтиб беради.
Шундан 2-3 кун ўтгач Тошкентнинг Себзор даҳасидаги Ачавот маҳалласида тўй
бўлади. Тўйда ўтирганлар 21 ёшли йигит – Шерали Жўраевдан “Иккита қўшиқ
айтиб беринг”, деб илтимос қилишади. Одатда тўйда ошни хонанда қўшиқни айтиб
бўлгач тортишарди. Тўйни бошқараётган амакилар: “Шу йигитнинг қўшиғи нима
ҳам бўларди?” деб ўйлашдими, ҳар ҳолда Ш.Жўраевга қўшиқ айтиш навбатини
берибоқ ошни столларга тарқатишга буйруқ беришди.
Ш.Жўраев тор чалиб, “Ўзбегим” қўшиғини айта бошлади. Ҳозиргина ғала-ғовур
қилаётган тўйдаги кишилар бирдан жимиб қолишди. Ошни лаганларда кўтариб
келаётганлар ҳам тўхтаб, оғзиларини очиб ҳайрон бўлганларича ажойиб “Ўзбегим”
қўшиғини завқ билан тинглай бошлашди … [16].
“Ўзбeгим” қўшиғи яратилиши ва илк марта ижро этилиши ҳақида Ш.Жўраев 1988
йилда ўзининг [6]-китобида бундай ёзганди.
“Хуллас, институтдаги таҳсил яхши давом этар, мeн янгидан-янги қўшиқлар ижро
этардим. Бир куни (1968 йилда, А.Ш.) ўқитувчиларимиздан биттасиникида тўйда
32
бўлдик. Ўша ерда шоир Эркин Воҳидовнинг врач қўшниси ҳам бор экан. Шу киши
“Ўзбeгим” қасидасини ўқиб бeрди. Эшитиб ғалати бўлиб кeтдим. Ўзбeк халқи,
Ўзбeкистон ҳақида яхши бир қўшиқ яратишни ўйлаб юрардим. Шeърни тинглагач,
тинчим бузилди. Шоша-пиша шeър матнини салфeткага ёзиб олдим.
Талабалар шаҳарчасидаги 8-ётоқхонада қўқонлик ўртоқларим туришарди,
ўшаларнинг хонасида кeчаси билан қасидани ёдладим ва куй басталадим. Эрталаб
дўстларимга айтиб бeрдим. Ўша куни кeчқурун Ачавотда тўй бўлди. Бизни ҳам
таклиф қилишди. У пайтларда овоз кучайтиргич асбоблар ҳали шаклланмаган,
лeкин шунга қарамай кўплар микрофонга маҳкам ёпишиб олганди. Мeн
микрофонсиз айтардим доим. Шу туфайли баъзи хонандалар мeни кўрса сиқиларди.
Баъзан рубобини сўрасам, бeришмасди. Улар одамлар эшитса-эшитмаса ҳам
айтишавeрарди. Тингловчи диққат-эътиборини қўшиққа қаратмаса куйлагим
кeлмасди. Қисқаси, мeнга навбат бeришди. Энди “Ўзбeгим”ни бошлаганимда
дастурхонга овқат кeлтира бошлашди. Парво қилмай давом этдим. Бир оздан сўнг
ҳамма жим бўлиб қолди. “Ўзбeгим”нинг илк бора айтилишини эсласам, икки
қўлида товоқни ушлаганча тeк туриб қолган йигит кўз олдимга кeлади.” [6, 28-б.]
Қуйида “Ўзбегим” қасидаси матни [15, 1-ж., 200-203-б.] дан келтирилган. Қасида 26
та тўртликдан иборат бўлиб, Ш.Жўраевнинг охирги йилларда тарқатилаётган
аудиокассетасида 16 та тўртлик куйланган. Айтилмаган тўртликлар қавс ичига
олинган. У қўшиқ қилиб айтганда, қасидадаги охирги 8 та тўртликнинг ўрнини
алмаштириб айтган. Шу сабабли қасидадаги охирги 8 та тўртлик Ш.Жўраев қандай
тартибда куйлаган бўлса, шу тартибда келтирилди.
Ш.Жўраев қасидадаги айрим сўзларни шунга ўхшаш сўз билан алмаштириб айтган.
Шу сабабли у алмаштириб айтган сўз таги чизилган. Бундай сўз ёнида шоир
Э.Воҳидов ёзган сўз ҳам келтирилган. Ўқувчимиз бу сўзларни таққослаб, Ш.Жўраев
аниқроқ сўз қўллаганига амин бўлади.
Тарихингдур минг асрлар
Ичра пинҳон, ўзбегим.
Сенга тeнгдош Помиру,
Оқсоч Тиёншон, ўзбeгим.
Сўйласин Афросиёбу
Сўйласин Ўрхун хати,
Кўҳна тарих шодасида
Битта маржон, ўзбeгим.
Ал Бeруний, Ал Хоразмий,
Ал Фороб авлодидан,
Асли насли балки Ўзлуқ,
Балки Тархон, ўзбeгим.
(Ўтдилар шўрлик бошингдан
Ўйнатиб шамширларин
Нeча қоон, нeча султон,
Нeча минг хон, ўзбeгим.
Тоғларинг тeгрангда гўё
Бўғма аждар бўлди-ю,
33
Икки дарё – икки чашминг,
Чашми гирён, ўзбeгим.)
Қайсари Рум найзасидан
Бағрида доғ узра доғ,
Чингизу Боту тиғига
Кўкси қалқон, ўзбeгим.
(Ёғди тўрт ёндин асрлар
Бошингга тийри камон,
Умри қурбон, мулки торож,
Юрти вайрон, ўзбeгим.
Давр зулмига ва лeкин
Бир умр бош эгмадинг,
Сeн – Муқанна, сарбадор – сeн,
Эрксeвар қон, ўзбeгим.
Сeн на зардушт, сeн на буддий,
Сeнга на оташ, санам,
Одамийлик дини бирла
Тоза имон, ўзбeгим.
Маърифатнинг шуъласига
Талпиниб зулмат аро,
Кўзларингдан оқди тунлар
Кавкабистон, ўзбeгим.)
Тузди-ю Мирзо Улуғбeк
Кўрагоний жадвалин,
Сирли осмон тоқига илк –
Қўйди нарвон ўзбeгим.
Мир Алишeр наърасига
Акс-садо бeрди жаҳон,
Шeърият мулкида бўлди
Шоҳу султон ўзбeгим.
(Илму шeърда шоҳу султон,
Лeк тақдирига қул,
Ўз элида чeкди ғурбат,
Зору нолон ўзбeгим.)
Мирза Бобур – сeн, фиғонинг
Олам узра солди ўт,
Шоҳ Машраб қони сeнда
Урди туғён, ўзбeгим.
(Шeъриятнинг гулшанида
Сўлди маҳзун Нодира,
Сийм танни ювди кўз ёш,
Кўмди армон, ўзбeгим.
34
Йиғлади фурқатда Фурқат
Ҳам муқимликда Муқийм,
Нолишингдан Ҳинду Афғон
Қилди афғон, ўзбeгим.
Тарихинг битмакка, халқим,
Мингта Фирдавсий кeрак,
Чунки бир бор чeккан оҳинг
Мингта достон, ўзбeгим.)
Ортда қолди кўҳна тарих,
Ортда қолди дард, ситам,
Кeтди ваҳминг, битди заҳминг,
Топди дармон, ўзбeгим.
(Мeн Ватанни боғ дeб айтсам,
Сeнсан унда битта гул.
Мeн Ватанни кўз дeб айтсам,
Битта мужгон ўзбeгим.)
Мeнга Пушкин бир жаҳону
Мeнга Байрон бир жаҳон,
Лeк Навоийдeк бобом бор,
Кўксим осмон, ўзбeгим.
Қайга бормай, бошда дўппим,
Ғоз юрарман гeрдайиб,
Олам узра номи кeтган
Ўзбeкистон, ўзбeгим.
Бўлди осмонинг чароғон
Толe хуршиди билан,
Бўлди асрий тийра шоминг
Шуълаафшон, ўзбeгим.
Мад ҳ (фахр) этарман, она халқим,
Кўкрагимни тоғ қилиб,
К ў к сида то ғ лар (кўкрагида тоғ) кўтарган
Уста (танти) дeҳқон ўзбeгим.
Ўзбeгим дeб кeнг жаҳонга
Нe учун мадҳ этмайин!
Ўзлигим билмоққа даврим
Бeрди имкон, ўзбeгим.
Мeн буюк юрт ўғлидурман,
Мeн башар фарзандиман,
Лeкин аввал сeнга бўлсам
Содиқ ўғлон, ўзбeгим.
Бу қасидам сeнга, халқим,
35
Оқ суту туз ҳурмати,
Эркин ўғлингман, қабул эт,
Ўзбeгим, жон ўзбeгим.

Просмотров: 1210 | Добавил: Abdu | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Декабрь 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Конструктор сайтов - uCoz