Вторник, 14.05.2024, 06:51
Приветствую Вас Гость | RSS
Меню сайта
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2014 » Декабрь » 4 » Ш. ЖЎРАЕВНИНГ Ш. РАШИДОВ ҲАҚИДАГИ ФИКРИ
21:35
Ш. ЖЎРАЕВНИНГ Ш. РАШИДОВ ҲАҚИДАГИ ФИКРИ

Ш. ЖЎРАЕВНИНГ Ш. РАШИДОВ ҲАҚИДАГИ ФИКРИ
Ушбу бандни Ш.Жўраевнинг атоқли давлат арбоби Шароф Рашидов ҳақидаги
фикри билан тугатсак. Бу жавобда Ш.Жўраевдек халқ ҳофизига кўп йиллар
давомида “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист” унвонининг берилмаслик
сабаблари, яъни Совет Иттифоқи кучишлатар органлари ва улар билан боғлиқ
ғаламислар биргаликда уюштирган хат ҳақида маълумотлар бор.
“- Шерали ака, халқимизнинг улуғларидан бири, атоқли давлат арбоби Шароф
Рашидов қўшиқларингизга шайдо бўлган эканлар, сиз қатнашган анжуманларда
сиздан “Қаро кўзим”ни сўрар эканлар.
- У кишини Аллоҳ раҳмат қилсин, зўр одам эди. Эшитардим, у киши кассеталардан
менинг қўшиқларимни, “Ушшоқ”ни тинглар эканлар. Лекин мен у киши билан
кўп учрашмаганман. Тўғрироғи, бизни кўпам яқинлаштиришмаган. Ўшандаям у
кишининг ёнида бизни, қўшиқларни хушламайдиган, телевизорга чиқишимизга
қарши бўлган аъёнлар бор эди. Стадионларда концертлар бўларди. Хор, капелла ва
бошқалар қатори биз ҳам уларда қатнашардик. Тушган пулдан
филармониядагиларга ойлик бериларди. Мен ҳам 150 сўм ойлик олардим. Халқ
чалган қарсакка хурсанд бўлиб ашула айтиб юраверибман. 15-16 йил унвон ҳам
беришмабди.
Андижонда ишлаб юрган пайтим Ш. Рашидов бордилар. Вилоятни тадбири
чиройли ўтди. Қўшиқларимни эшитдилар. Концертдан кейин учрашдик. Солижон
Мамарасулов деган обком секретаримиз бор эдилар. Ўша кишидан Ш. Рашидов
“Бизга нима хизмат бор?”, деб сўрадилар. Солижон ака кўп нарса сўраб
ўтирмадилар. “Шу Шерали деган яхши ҳофизимиз бор. Шу “хизмат кўрсатган”
деган унвон олсайди”, дедилар. Ш. Рашидов кулиб қўйдилар ва “бўпти” дедилар.
Эртагаёқ унвон оладигандай хурсанд бўлиб юрдим анча вақт. Лекин унвон
берилмади. Эшитсам Ш. Рашидов Андижондан кетган заҳоти орқаларидан баъзи
ғаламислар кўп бўлмағур гапларни ёзиб хат қилишган экан.
Ш. Рашидов яна бир келганларида кетар чоғида “бизга нима хизмат” дедилар.
Солижон ака яна “Шу Шералига ҳалиги айтган бўлмади-да”, дедилар. Яна кулиб
қўйдилар ва “ҳаммаларинг шуни хоҳлаган куни бўлади” дедилар.
42
Энди бизга ёмонлиқ қилганлар кўп бўлди. Мен уларга қилган ёмонликлари учун
раҳмат дейман. Уларни мен кечирдим, Оллоҳ мағфират қилсин гуноҳларини.
Ш. Рашидов эса ҳақиқатдан санъатни қадрлайдиган, мумтоз қўшиқларни
севадиган зот эдилар.” [20, 6-7-б.]
Эътибор беринг: Ш.Жўраевга унвон бериш ҳақидаги гап Ш.Рашидов,
С.Мамарасулов, Ш.Жўраев ва яна бир неча кишилар бўлган кичик даврада
муҳокама қилинди. Бу гапдан, муҳокамадан оддий ғаламислар бехабар. Бу
гаплардан ДХҚ ходимлари, унинг хуфиялари хабардор ва улар ўз раҳбарларига
етказишади. Қарабсизки, Ш.Рашидов Андижондан кетган заҳоти орқаларидан
бўлмағур гапларни ёзиб хат қилишни махсус хизмат органлари, яъни ДХҚ
уюштиришга оғзаки кўрсатма беради ва бу иғвогорона иш амалга оширилади.
Махсус хизмат органлари, жумладан ДХҚнинг иш фаолиятини кибернетикадаги
“қора қути” ёрдамида таҳлил этиб очиш мумкинлиги ҳақида камина ўзининг [21]-
мақоласида ёзган эди.

Просмотров: 674 | Добавил: Abdu | Рейтинг: 4.0/1
Всего комментариев: 0
avatar
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Декабрь 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Конструктор сайтов - uCoz