Вторник, 14.05.2024, 13:50
Приветствую Вас Гость | RSS
Меню сайта
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2014 » Декабрь » 4 » “ЎЗБЕГИМ” ҚЎШИҒИНИ ФАХРИДДИН УМАРОВ КУЙЛАШИ ТАРИХИ
21:31
“ЎЗБЕГИМ” ҚЎШИҒИНИ ФАХРИДДИН УМАРОВ КУЙЛАШИ ТАРИХИ

“ЎЗБЕГИМ” ҚЎШИҒИНИ ФАХРИДДИН УМАРОВ КУЙЛАШИ ТАРИХИ
Йиллар ўтган сайин “Ўзбегим” қўшиғини биринчи бўлиб куйлаганлигини
айтаётган ҳофизлар сони ошмоқда. Бу параграфда Ўзбекистон халқ ҳофизи ва шоир
Фахриддин Умаровнинг “Ўзбегим” қўшиғини айтиш тарихини ёритсак ва нечанчи
бўлиб айтганига доир бир оз ойдинлик киритсак.
[18]-китоб улуғ ҳофиз ва шоир Фахриддин Умаров ҳақидадир. Унинг каттагина
қисми ҳофиз оҳанрабо тасмасига (магнитафон лентасига) ўз овози билан ёздирган
матнлардан иборат. Лекин “Ўзбегим” қўшиғига доир қисмини Ф.Умаров оҳанрабо
тасмасига ёздирган эмас. Бу матнни китоб муаллифлари Набижон Боқий ва
Ҳожиакбар Ҳамидов ёзганлар.
“Ўша пайтлари (1960-йиллар охири – 1970-йиллар бошида, А.Ш.) Миртемир
домланинг атрофига адабиётимизга шаҳдам қадамлар билан кириб келаётган
иқтидорли қаламкашлар уюшган эди. Тўра Сулаймон, Анвар Эшонов, Эркин
Воҳидов, Абдулла Орипов шулар жумласидандир. Устоз шоирнинг даврасида
учрашган адиблар билан ҳофиз ўртасида самимий муносабатлар ўрнатилади, бир-
бирлари билан сирдош бўлиб қоладилар. Шундай самимий учрашувларнинг бирида
Эркин Воҳидов янги ёзилган шеърини Фахриддин Умаровга тақдим этади. “Бу
шеърим ҳали эълон қилинмаган, қачон эълон қилиниши ҳам ҳозирча маълум
эмас”, деб эслатиб қўяди оташин шоир. Ҳофиз шеърни ўқиб, ўзини қўярга жой
тополмай қолади. Бу шеър ҳар қандай ўзбекман деб юрган одамни беихтиёр
тўлқинлантириб юборарди. Ахир, бу ҳақиқатан ҳам ўзбек миллатига ўзлигини
англатиб қўядиган қасида - “Ўзбегим” эди. Ҳофизнинг бутун борлиғи ағдар-тўнтар
бўлиб кетади. Бу шеърни куйга солмаса, бу қасидани қўшиқ қилиб айтмаса,
жафокаш ўзбек халқидан бир умр қарздор бўлиб қоладигандек туюлаверади,
кечалари уйқуси қочиб кетади. Охири “Ўзбегим”ни қўшиқ қилиб айтади ([17]-
китобнинг шу ерида Эркин Воҳидовнинг “Ўзбегим” қасидаси матни берилган, бу
матнни камина 6.1-бандда келтириб ўтган, А.Ш.).
Бу қасиданинг расмий эълон қилинган санаси – 1968 йил деб кўрсатилади. Бироқ,
Эркин Воҳидов уни анча илгари ёзган. Шунинг учун ҳам ёзилган вақти билан эълон
37
қилинган санаси ўртасида икки-уч йил фарқ бўлиши табиий. Чунки, қасида
Фахриддин Умаров томонидан қўшиқ қилиб, эл орасида аллақачон тарқалиб
кетганди. Қасидани эълон қилиш пайтида Эркин Воҳидовни Марказқўмга
чақирадилар-да: “Эркинжон, янги шеър ёзибсиз, эшитдик. Жуда яхши. Лекин
охирига икки байтгина қўшиб қўйсангиз, асакангиз кетадими! Яъни, масалан,
битта байти коммунистик партияга бағишланса, яна битта байти улуғ рус халқига
бағишланади”, деб “ижодий” маслаҳат берадилар. Хуллас, Эркин Воҳидовни
“бурчакка тикка” турғазиб қуядилар. “Нима учун ўзбек? Нега ўзбегим? Ахир биз
байналмилал халқмиз-ку?!!” каби саволларга кўмиб ташлайдилар. Мана, Эркин
Воҳидов “тергов” қилиняпти: “Нима учун ўзбек? Нега ўзбегим, дейсиз?” Шунда
Эркин Воҳидов нима дейди? “Ўзбегим” аллақачон қўшиқ бўлиб кетди, уни машҳур
ҳофизларимиз айтиб юрибдилар.
Эркин Воҳидов айнан шу мазмунда мулоҳаза қиладилар. Мулоҳазаки, эътирозга
ёки раддияга баробар бўлади. Равшанки, “терговчи” жиддий ўйга толади. Эркин
акага шу куни жавоб бериб юборади. Эркин ака бамайлихотир уйларига кетадилар

Умуман, Эркин Воҳидовнинг мулоҳазаларида жон бор эди. Шунинг учун
“маслаҳатчи”лар хийла ўйланиб қоладилар; “Ўзбегим” қасидасининг эълон
қилинишига қаршилик кўрсатолмайдилар. Аммо, бошқа томондан ураш
бошлайдилар.
“Ўзбегим” қасидасини биринчи бўлиб ким қўшиқ қилди? У ким? Нега қўшиқ
қилади? “Ўша ҳофизни топинглар! Тезда чора кўрилсин!” деган кўрсатмалар
берилади. Дарҳол Фахриддин Умаровнинг изидан тушадилар.
Ҳа, Фахриддин Умаровга чора кўриш керакми?
Чора кўриш учун баҳона қидирилади.
Излаган одам, аниқроғи, жанжал чиқаришни истаган одам албатта битта баҳона
топади.
Авваламбор, Фахриддин Умаров билан “яккама-якка” суҳбат ўтказилади. Ундан
“Ўзбегим”ни энди айтмайман” деб, қасам хати олинади. Кейин ҳофизни “қарздор”
қилиб қўйиш учун фельетон, бош мақолалар уюштирилади.
“Хўп, - дейди ҳофиз, - тавба қилдик”, дейди.” [18, 139-144-б.]
“Энг қизиғи шундаки, тўғри, тегишли суҳбатлардан, тушунтиришлардан сўнг,
Фахриддин Умаров “Ўзбегим” қўшиғини бошқа жойларда айтмади. Ҳатто,
мухлислар қаттиқ талаб қилган пайтларда ҳам, сўзи эсимдан чиқибди ва бошқа
баҳоналарни рўкач қилди, лекин талабгорларнинг илтимосини қондириш учун ҳар
жойда “Севги” қўшиғини баралла куйлайверди. Яъни, шу йўсинда шоир укаси
билан ҳамнафас, ҳамдард эканини изҳор қилаверди.” [18, 145-б.]
[18]-китобда Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов ҳофиз Ф.Умаров ва “Ўзбегим”
қасидаси ҳақида ёзган сўзлари ҳам бор. Энди шуни келтирсак.
“1960-йилларда адабиёт аҳли билан санъаткорлар биргаликда республикамиз
вилоятларига сафарга борарди, ижодий учрашувлар уюштириларди, концертлар
қўйиб бериларди. Хусусан, 1968 йилда ўшандай сафар чоғи биз Фахриддин ака
билан битта вагонда, битта купеда ҳамроҳ бўлиб қолдик. Айнан ўша куни “Ёшлик
38
девони” эндигина босмадан чиққан, китобнинг нишона нусхасини ўзим билан олиб
кетаётган эдим. Албатта, девонимга кирган янги шеърларим ўқилди, купеда
шеърхонлик қилдик. Кейин Фахриддин ака китобни олиб, то манзилга етгунимизча
бир неча шеърларимга куй басталадилар. Аниқ эсимда бор, “Сенга бахтдан тахт
тиларман” ғазалимга ниҳоятда чиройли куй басталаб, эртаси куни учрашувларда
айтиб берган эдилар:
Сенга бахтдан тахт тиларман,
Толедан бошингга тож,
Мулки ҳуснингга омонлик,
Тожу тахтингга ривож …
Ўша девонимга кирган “Хаёл”, “Севги” каби шеърларимга ҳам куй басталаб,
халқимизга манзур бўлган қўшиқлар яратган эдилар.
Айниқса, Фахриддин ака “Ўзбегим” қасидасини халқимиз орасида илк бора
оммалашиб, тез тарқалиб кетишига сабабчи бўлганлар. У киши “Ўзбегим”ни
биринчи бўлиб қўшиқ қилиб айтган санъаткорлар жумласига киради.” [18, 12-13-б.]
Эътибор беринг: Эркин Воҳидов “Ўзбегим” қасидаси чоп этилган “Ёшлик девони”
нашриётда нашр этилгач, нишона сонини 1968 йилда бермоқда. Ш.Жўраев эса
китоб нашриётда босилишидан анча илгари, Тошкентдаги Ачавот маҳалласидаги
тўйда “Ўзбегим” қасидасини ўқиб берган врачдан (Э.Воҳидов қўшнисидан) ёзиб
олиб, бир кечада қўшиқ қилиб айтганди. Бу - биринчидан.
Иккинчидан, Э.Воҳидов “Ўзбегим”ни биринчи бўлиб қўшиқ қилиб айтган
санъаткорлар жумласига” ҳофиз Ф.Умаровни ҳам қўшмоқда, яъни “лар”
қўшимчаси бор.
Учинчидан, ҳофиз Фахриддин Умаров “Ўзбегим” қасидасини энди айтмайман” деб,
қасам хати ёзиб берганига ва шундан сўнг мухлислар қаттиқ талаб қилганларида
ҳам айтмаганига доир ўқувчимиз ўзи фикр-мулоҳаза ва хулоса қилсин. Бундай
қасам хатни “Ўзбегим”ни биринчи бўлиб қўшиқ қилиб айтган улуғ ҳофиз ва шоир
Шерали Жўраев ўз дастхати билан ёзиб беришини камина тасаввур қилаолмайди!

Просмотров: 1376 | Добавил: Abdu | Рейтинг: 2.0/1
Всего комментариев: 0
avatar
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Декабрь 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Конструктор сайтов - uCoz