Вторник, 14.05.2024, 21:14
Приветствую Вас Гость | RSS
Меню сайта
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2014 » Декабрь » 5 » Ш. ЖЎРАЕВ ОИЛАСИ
15:53
Ш. ЖЎРАЕВ ОИЛАСИ

 Ш. ЖЎРАЕВ ОИЛАСИГА ДОИР АЙРИМ МАЪЛУМОТЛАР
Ш.Жўраев онаси – Баҳринисо ҳожи она хотираларини 2-бандда келтиргандик.
Баҳринисо ҳожи она ва Нурмат ака Жўраев оилада беш фарзанд, яъни Гулсумой,
Зокиржон, Шералижон, Ҳалимжон ва Салимжонни вояга етказишган (хонанда
Илҳомжон Жўраев – Шерали аканинг жиянидир, хонанда Санобар Раҳмонованинг
турмуш ўртоғи).
Ҳофиз Ш.Жўраевнинг отаси Нурмат ака 1980 йил март ойи охирида вафот этган 
Шерали Жўраев онасининг қўйидаги гапи унинг бобоси, яъни Нурмат аканинг
отаси ҳақида маълумот беради.
“Булар ўзи авлод-авлоди билан шунақа. Қайнотам раҳматли ҳам, Шералининг
отаси ҳам улоқчи ўтишган. Жўра бобо кўпкари пайтида ҳалок бўлган. Мардона
ҳунар-да, улоқ. Катта ўғли Зокиржон ҳам чавандоз. Энди Шералида ҳам шуларнинг
қони бор …” 
Шерали ака бобоси ҳақида  бундай ёзган.
«Бобом ҳам, отам ҳам улоқчи ўтишган. Бобом кўпкари пайтида ҳалок бўлган. Акам
Зокиржон ҳам кўпкарига қатнашади. Томиримда шу одамлар қони борлигини
доимо ҳис этаман. Санъат ҳам мазмунан кўпкарига яқин туради. Улоқчидан
қўрқмас, чапдаст ва довюраклик талаб қилинади. Энг аввало зўр отингиз бўлиши
даркор. Санъаткорга эса билим, туғёнли қалб, овоз керак. Ҳар иккисида ҳам
ҳалоллик биринчи ўринда туриши лозим. Ғирромлик қилсангиз ҳам, тўғри
бўлсангиз ҳам – барчаси халқнинг кўз ўнгида: у барини кўриб, билиб, эшитиб
туради.» 
Ш. Жўраевнинг онаси ҳақида қисқача маълумот.
“Онамиз, Оллоҳга шукур, тўқсондан ошдилар. Кўзлари сал хира тортди. Ўзлари
кексайиб қолсалар-да, бизларни ўйлаб, ҳақимизга дуо қилиб юрадилар.” 
“Ёш куч” журналининг 1988 йил август сонида Ш. Жўраев ва онасининг ёнма-ён
тушган катта рангли фотосурати чоп этилганди . Камина ундан фотонусха
тайёрлаттириб, ушбу банд бошида фотосуратни келтирган.
Айрим мухлисларнинг каминага айтганига кўра, Шерали аканинг онаси –
Баҳринисо ҳожи она Жўраева 2006 йилда вафот этган.
Шерали ака ўз оиласи ҳақида бундай деганди.
«Умр йўлдошим – Гулнорахон, тошкентлик. Беш нафар фарзандим бор. Шоҳжаҳон,
Зарғашоҳ (Шерали ака розилиги билан бу исмни кейинроқ Зоҳиршоҳ деб
ўзгартиришган, А.Ш.) исмли икки ўғлимиз, Шукрона, Баҳрона, Биби Марям исмли
учта қизимиз билан Тошкентда яшаймиз.»  (Ш.Жўраевнинг уй манзили:
Тошкент шаҳри, Мирза Улуғбек тумани, Моҳларойим кўчаси, 20-уй, )
“Шоҳжаҳон – катта ўғлим, Зоҳиршох – кенжа ўғлим, консерваториянинг лицейида
таҳсил олишади. Ўқитувчиларининг фикрича, ўғилларим фанларни яхши
ўзлаштиришяпти. Қизимнинг каттаси 14 ёшда (1992 йилда туғилган, А.Ш.),
кейингиси 12 ёшда (1994 йилда туғилган, А.Ш.), кенжа қизим биринчи синфга
боради (1999 йилда туғилган, А.Ш.). Оиламни эл-юртим барокати билан боқяпман.
Халқимизнинг борига шукр.” 
Шоҳжаҳон ва Зоҳиршоҳнинг туғилган йили ҳақида газеталардаги мақолаларда
маълумот келтирилмаган. Камина 2008 йил 17 март куни «Наво сози Шерали»
дўконига аудиокассета харид қилгани борганида сотувчи Мўминжонга бу ҳақда
савол берди. У Шоҳжаҳон 1986, Зоҳиршоҳ 1988 йилда туғилган, деди.

Просмотров: 6537 | Добавил: Abdu | Рейтинг: 1.8/17
Всего комментариев: 0
avatar
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Декабрь 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Конструктор сайтов - uCoz