Вторник, 14.05.2024, 10:39
Приветствую Вас Гость | RSS
Меню сайта
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2014 » Декабрь » 5 » 1985 ЙИЛДА А. ЯССАВИЙ МАҚБАРАСИНИ ЗИЁРАТ ЭТИШИ
15:24
1985 ЙИЛДА А. ЯССАВИЙ МАҚБАРАСИНИ ЗИЁРАТ ЭТИШИ

Ш.ЖЎРАЕВНИНГ 1985 ЙИЛДА А. ЯССАВИЙ МАҚБАРАСИНИ ЗИЁРАТ ЭТИШИ ВА 1986 ЙИЛДА УНИНГ ТЎНҒИЧ ЎҒЛИ ШOҲЖАҲOННИНГ ТУҒИЛИШИ
Аввал улуғ бoбoларимиздан бири Аҳмад Яссавий, унинг таълимoти ва зиёратгoҳи
ҳақида бир oз маълумoт бeрсак.
“Улуғ мутасаввуф шoир, oлим, файласуф, тарбиячи, авлиё Хoжа Аҳмад Яссавий
Сайрам қасабасида туғилган. Бу зoти шариф Ҳазрат Султoн, Қулхoжа Аҳмад,
Мискин Аҳмад, Аҳмад ибн Ибрoҳим, Аҳмад Яссавий тахаллуслари билан ижoд
қилган ва бутун oламга танилгандир. Яссавийнинг oтаси Ибрoҳим, бoбoси Илёс
бўлиб, насаблари Ҳазрат Али рoзиoллoҳу анҳумга бoриб тақалади. Oнаси Oйша
хoтун эди. Мавлoнo Хисoмуддин Сиғнoқийнинг ёзишича, Аҳмад Яссавий 130 йил
умр кўриб, 1166 йилда марҳум бўлган. Аҳмад Яссавий ёзади:
Oдамлардан файзу шукуҳ oлoлмадим,
Юз йигирма бешга кирдим, билoлмадим.
Хoжа етти ёшда oтадан етим қoлди. У Арслoнбoб (Арслoнбoбo), Юсуф Ҳамадoний,
Саид ибн Ваққoс, Шаҳoбиддин Исфинжoбий ва бoшқа устoзлардан сабoқ oлган.
Нақл қилурларки, пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом Аҳмаднинг
туғилишини олдиндан билганлар. Пайғамбаримиз асҳоби киром ила бир жойга
борганда оч қолганлар. Расулуллоҳ дуолари баракотидан Жабраил алайҳиссалом
бир тавоқ хурмо келтирадилар. Ўша хурмолардан бир донаси ерга тушади. “Бу
Сизнинг умматингиздан бири Аҳмад Яссавийнинг насибасидир”, деб Жабраил
алайҳиссалом уқтирадилар. Пайғамбар алайҳиссалом асҳоблардан, қай бирингиз бу
омонатни эгасига топширишни ўз зиммангизга оласиз, деб сўраганда, ҳеч кимдан
садо чиқмабди. Фақат Арслонбоб Аллоҳ таолло инояти ила расулуллоҳнинг бу
топшириқларини бажараяжагини билдиради. Табаррук хурмо устига бир парда
зоҳир бўлади ва пайғамбар алайҳиссалом Султон Аҳмад Яссавийнинг шаклу
шамойилларини тасвирлаб, ул зот таълими билан шуғулланиш кераклигини
Арслонбобга амр этдилар. Йиллар ўтди. Арслонбоб етти яшар Аҳмадни Сайрамда
кўриб танийдилар ва салом-аликдан сўнг ёш Аҳмад омонатни сўрайди. Омонат ўз
эгасига берилди. (Ҳасанхожа Нисорий ал-Бухорий).” [42, 12-б.]
“Алишер Навоий “Насоимул муҳаббат”да ёзадиларки, Хожа Аҳмад Яссавий
Туркистон мулкининг шайхул машойихидур. Мақомати олий ва машҳур, каромоти
матавалий (ҳайратланарли) ва номаҳсур (чегарасиз). Шоҳу гадо анинг муриди эрди.
Баъзи бир нақлларда айтилишича, тўқсон тўққиз минг муридлари бўлган экан.
Жумладан Қутбиддин Ҳайдар, Ҳаким ота, Исмоил ота ва бошқа муридлари машҳур.
Шайх Разиддин Али Лоло ҳам буюк шайх Нажмиддин Кубро хизматига боришдан
олдин ҳазрат Аҳмад Яссавийдан таълим олганликлари ҳақида маълумот бор.
Аҳмад Яссавийга шайхлик хирқасини Юсуф Ҳамадоний кийдирган. Маълумки,
Юсуф Ҳамадоний (1048-1140) Силсилаи шарифдаги тўққизинчи халқанинг пири
муршиди ҳисобланади. Юсуф Ҳамадоний ҳазратлари Бухорои шарифда бир неча
йил яшаганлар. Бухоройи шарифда бу зоти шариф Хожа Абдуллоҳ Барқий, Хожа
73
Ҳасан Андоқий, Хожа Аҳмад Яссавий ва Хожа Абдулхолиқ Ғиждувонийларни
тарбиялаганлар.
Аҳмад Яссавий Юсуф Ҳамадонийнинг учинчи халифалари бўлиб, бир неча вақт
устоз ўрнида Бухородаги хонақоҳда пири муршид сифатида қолиб, толиби илмларга
таълим берган, кейин эса Яссига қайтган. Хонақоҳда эса Юсуф Ҳамадонийнинг
тўртинчи халифаси Абдулхолиқ Ғиждувоний қолган.” [42, 13-б.]
“Аҳмад Яссавий уйланган, ўғли Иброҳим Шайхзода ёшликда марҳум бўлган,
қизлари Яссавий авлодларини давомчиси эканлиги тарихий манбааларда дарж
қилинган. Улуғ ўзбек шоири Атоий, ҳазрат Баҳоуддин Нақшбандга таълим берган
Қусам Шайх Хожа Аҳмад Яссавий авлодларидандир. Шоир Тоҳир Қаҳҳорнинг
ёзишича, айни шу кунларда (1992 йилда, А.Ш.) ҳам Хожанинг авлодидан
Шаҳобиддин Яссавий Туркияда яшамоқда.” [42, 14-б.]
“Хожа Ҳофиз “Девони”ни, Жалолиддин Румий “Маснавий”сини “Қуръони форсий”
деб атасалар, Ҳожа Аҳмад Яссавий “Девони ҳикмати”ни “Қуръони туркий” дэб
эъзозлайдилар. Ҳожа дейдиларки, менинг ҳикматларим кони ҳадисдур. Дарҳақиқат,
Яссавий шеърларини ояту ҳадис – ҲИКМАТга айлантирди.
Аҳмад Яссавийнинг “Ҳикмат девони” тўрт бобдан: “Дарёи шариат”, “Роҳи
тариқат”, “Қулзуми ҳақиқат”, “Дарёи раҳмат”дан иборатдир.” [42, 14-б.]
“Аллоҳ таоло таълимини, пайғамбар алайҳиссалом ўгитларини туркий тилда ёйиш
яссавия тариқатининг мақсадидир.
Хўш, нақшбандия-чи? Бунда ҳам худди шундай. Нақшбандия тариқати таълимоти
форс-тожик тилида, яссавия таълимоти туркий тилда бутун оламда тарқалган. Ҳар
иккала сулукдагилар бидъату хурофот, жаҳолату нодонлик, босқинчилигу
миллатчилик каби иллатларга қарши курашганлар. Зеро, ҳар иккала сулук бошида
пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом турибдилар. Ҳар икки сулук ҳам сунний
мазҳаб ақидаларини ёйган.
Аҳмад Яссавий қабрлари устида соҳибқирон Амир Темур 1395 йил улкан мақбара
қурдирди. Унинг салобати, маҳобатини Бибихоним, Оқсарой, Бухоройи шарифдаги
Арк, Шайхул Олам (Сайфиддин Боҳарзий) обидаларига тенглаштириш мумкин.
Мақбаранинг 35 та хонаси бор.
Айни шу кунларда (1992 йилда, ҳозир – 2008 йилда ҳам, А.Ш.) Қозоғистон ҳудудида
жойлашган Яссидаги Хожа Аҳмад мозорлари бутун дунёдан келаётган эътиқод
эгалари учун обод ва файзбахш зиёратгоҳ, яссавия таълимоти эса тўғри йўлни
топиш учун дастурдир.” [42, 15-б.]
Ш.Жўраевнинг 1985 йилдаги А.Яссавий зиёратгоҳига боргани ҳақида каминага
1994 йилда зиёратгоҳ раҳбарларидан бири гапириб берган эди.
Муаллиф 1994-1997 йилларда Ўзбекистондан Россияга вагонда бир неча қутида
помидор, олма, узум ҳамда қовун олиб бориб, сотиб тирикчилик қилганди. Шу йўл
билан ишлаб топган пулининг бир қисмини инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга,
мамлакатимизда демократия учун курашга сарф қилганди.
1994 йил ёзида Тольятти шаҳридан Самара шаҳри орқали поездда қайтиб келаётиб,
Қозоғистоннинг Туркистон шаҳри вокзалида тушди. Мақсад – улуғ шоир
боболаримиздан бири Аҳмад Яссавий мақбарасини зиёрат қилиш эди. Мақбара
Туркия усталари томонидан таъмирланаётган экан.
Камина мақбарага кириб, А.Яссавий қабри олдида тиловат қилди. Сўнгра
мақбарани, унинг яқинидаги эски ҳаммом хоналарини кўриб чиқаётганида тарихий
комплекснинг раҳбарларидан бири (камина адашмаса, директор ўринбосари,
фамилияси ва исми эсда қолмаган) билан суҳбатлашиб қолди. Нима бўлди-ю, суҳбат
Ш.Жўраев мавзусига ўтди.
У 1985 йилда Ш.Жўраев билан бўлган учрашувлари ҳақида гапириб берди. (У
айтган сана камина эсида қолмаган. Ш.Жўраевнинг тўнғич ўғли 1986 йилда
туғилганлиги ҳақидаги маълумотга таяниб, Ш.Жўраев зиёрати 1985 йилда
бўлганлиги ҳақида камина хулоса чиқарди.)
Маълумки, Ш.Жўраев 1968 йилдаги қаттиқ қиш кунларида шамоллаб, касал бўлиб
қолганди ([43]-га қаранг). Шу сабабданми, у кўп йиллар давомида фарзандли бўла
олмади. Ш.Жўраев 1970-80-йиллардаёқ номозхон банда сифатида ҳам, зиёли
фуқаро сифатида ҳам улуғ инсонлар дафн этилган кўпгина тарихий жойларга бориб
зиёрат қилди. У 1985 йилда Туркистондаги А.Яссавий мақбарасига ҳам зиёрат
қилгани борганди.
Ш.Жўраев дастлабки марта борганида А.Яссавий тарихий ёдгорлиги
раҳбарларидан бири, унинг қўшиқлари мухлиси бўлмиш киши билан суҳбатлашиб
қолган. Шерали ака фарзанди йўқлиги, фарзанд кўриш орзуси борлиги ҳақида ҳам
айтган. У киши Ш.Жўраевга далда бериб яхши гапларни гапирган. Шерали ака
миннатдорчилик билдириб, хайрлашиб жўнаб кетган.
Ўша раҳбар киши муаллиф билан 1994 йилдаги учрашув пайтида ўз хотираларини
қуйидаги гаплар билан давом эттиргани камина эсида қолган. “Бир кун кечқурун
мана шу эшикни қулфлаётсам (1986 йилда, у ёдгорликнинг темир панжарали
эшигини кўрсатиб гапирди), бир киши орқамдан келиб қучоқлаб олди. Бурилиб
қарасам – Шерали Жўраев! У жуда хурсанд кайфиятда! Салом-аликдан кейин
сўрасам, у: “Табриклашингиз мумкин, ўғилчалик бўлдим …” деди кулиб. У киши
Шерали ака билан дилдан суҳбатлашган. Шерали ака А.Яссавий бобомиз
мақбарасини зиёрат қилиб, камина адашмаса эртаси куни Тошкентга қайтган.
Камина ушбу кўнгли очиқ, Шерали ака қўшиқлари мухлиси билан бир соатлар
суҳбатлашиб, кейин хайрлашиб, Туркистон вокзалига борди ва поездда Тошкентга
жўнаб кетди.
А.Яссавий бобомиз туркий халқларнинг улуғ шоиридир. Унинг зиёратгоҳи
Туркистон шаҳрида жойлашган. Туркий халқлар учун Туркистон бу яхлит улкан
Ватанни ҳам англатади. Бу борада Шерали Жўраев 1992 йилда ёзган ва куйлаган
«Она Туркистон» қўшиқ матнини келтириш билан ушбу бандни тугатсак.
Асли отинг Туркистонмиди?
Шундай қолсанг қашқир eрмиди?
Бўлди ўзбeк, қирғиз, қозоқ, дeб,
Ағёр сeни қўшил, дeрмиди?
Ўзбeк, қирғиз, қозоқ – сартимсан,
Уйғур, тотар, туркман – туркимсан,
Тожик – оғам, озор – Ўғузсан,
Бир Онадан тарқагандирсан.
Қаддинг кўтар, Она Туркистон!
Йиллар ўтар, қара, Туркистон!
Орол қани, тошқин сой қани?
Ер остингда газу мой қани?
Қаён кeтди бор олтинларинг?
Тананг узра дардсиз жой қани?
Қаддинг кўтар, Она Туркистон!
Йиллар ўтар, қара, Туркистон!
Сeни асли иймонинг бутун,
Иймон аҳли сотмагай юртин,
Кўз олдингда тарқасин тутун,
Гўрўғлилар минсин Ғиротин.
Қаддинг кўтар, Она Туркистон!
Йиллар ўтар, қара, Туркистон!

Просмотров: 945 | Добавил: Abdu | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Декабрь 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Конструктор сайтов - uCoz