Среда, 15.05.2024, 02:59
Приветствую Вас Гость | RSS
Меню сайта
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2014 » Декабрь » 08

ҚЎШИҚЛАР ҚАНОТИДАГИ МАЪРИФАТ ВА МАЪНАВИЯТ
“Ўзбек тилининг изоҳли луғати” (Тошкент, 2006) да маърифат сўзига қуйидагича таъриф берилган: “Таълим-тарбия, иқтисодий, сиёсий, диний, фалсафий ғоялар асосида кишиларнинг онг-билимини, маданиятини оширишга қаратилган фаолият”. Бундан кўринадики, маърифатга, одатда, таълим-тарбия орқали, ўқиб-ўрганиш туфайли эришилади. Маърифатли инсон ўз хатти-ҳаракати билан жамиятнинг бошқа аъзоларидан ажралиб туради. Маърифатли инсон доимо эзгуликка интилади, атрофидагиларга ўз маънавий олами билан таъсир қилади. Шу боисдан бўлса керак, маърифатли инсон доимо қадрланган.
Бизнинг маърифат ва маънавият тўғрисидаги фикрларимиз вақт ўтган сайин такомиллашиб бораверади. Маърифат фақатгина ўқув даргоҳларида эмас, балки мустақил таълим орқали ҳам эгалланиши мумкинлигини ҳис этиб боряпмиз. Айниқса, ёшлар онгига миллий истиқлол ғоясини сингдиришда ... Читать дальше »

Просмотров: 1194 | Добавил: Abdu | Дата: 08.12.2014 | Комментарии (0)

Кейинги йилларда "ҳурфикрлилик"ни ниқоб қилиб олиб, халқимизнинг муқаддас қадриятларига путур етказишга, эл ичида диний парокандалик юзага келтиришга интилаётганлар пайдо бўлди. Билиб-билмай, бу йўлда уларга қўшилиб, ҳаммаслак бўлиб қолаётганлар ҳам йўқ эмас. Чунки кўпчилигимиз бунинг зимнида нима турганини ўйлаб кўрмаймиз...

Масала тарихига назар ташласак, "ошкоралик" замонидан бери турли ғаройиботлар ҳақидаги миш-мишлар, "учар тарелка"лар, "нариги дунёга саёҳат" сингари хабарлар асносида бизларни эътиқодий парокандаликка тайёрлаб келишгани аён бўлади. Марҳумлар руҳи билан мулоқот, бошқа олам вакиллари билан алоқада бўлиш, ўзга дин вакиллари кўрсатган "мўъжиза"лар каби "ажабтовур" ҳодисалар газета-журналларда зўр бериб ёритилди. Бундан мақсад бизни исломдан қайтариб, бошқа, узоқ элларнинг динига ўтказишга тайёрлашдан иборат эди. Чунки ҳар қандай ахб ... Читать дальше »

Просмотров: 1894 | Добавил: Abdu | Дата: 08.12.2014 | Комментарии (0)

Феруза Бекмуродова. Табассум қил, борлиқ ғамни унутсин!

(Шеърлар)
1997 йил 5 январда Сирдарё вилояти Гулистон туманида

туғилган. Гулистон туман Бешбулоқ маиший хизмат

касб-ҳунар коллежида таҳсил олади. Шеърлари вақтли

матбуотда эълон қилиб турилади.

 ТАКЛИФ

Кел, яшайлик унутиб ғамни!
Ёлғизлик хўп қийнади ёмон.
Бу дунёнинг бахтлиси бўлиб,
Интилайлик бахтлилар томон.

Гуллаб кетсин қадамлар қўйсак,
Ҳар саҳро-ю биёбонлар ҳам.
Олислардан соямиз тушса
Кутиб турсин хиёбонлар ҳам.

Кел, яшайлик ҳаётни севиб!
Унут бўлсин биз кулмаган тун.
Гулдасталар саралаб турсин
Эрта бизни қаршиловчи кун…

 ЎЗГАЧАСАН

Баҳорлар бошланар
Тиниқ юзингдан,
Меҳрим куч олади
Ёниқ кўзингдан.
Тилим лол, ... Читать дальше »

Просмотров: 553 | Добавил: Abdu | Дата: 08.12.2014 | Комментарии (0)

Жамол Камол: Адабиёт — нурли сўз
Жамол Камол 1938 йил 26 апрелда Бухоро вилояти Шофиркон туманидаги Чикарон қишлоғида туғилган. Ўзбекистон халқ шоири (1992). Бухоро педагогика институтининг филология факультетини тамомлаган (1959). астлабки шеърий тўплами — «Олам кирар юрагимга» (1968). «Чўққиларга ёғилди ёғду» (1971), «Тош туғён» (1973), «Ҳасан ва ой» (1974), «Қуёш чашмаси» (1975), «Достонлар» (1978), «Тафаккур» (1979), «Қадаҳ» (1980), «Сувайдо» (1983), «Умидли дунё» (1988) каби шеърий асарлар муаллифи. Жалолиддин Румийнинг «Маснавий»си, Ибн Сино, В. Шекспир, Буало, А. С. Пушкин каби жахрн адабиёти сиймоларининг асарларини ўзбек тилига таржима қилган.
Жамол Камол
АДАБИЁТ — НУРЛИ СЎЗ
Мен болаликдан Бобур рубоийларини ёд олганман, кейин Навоий ғазалларини… Кейинчалик барча замондош етук шоирларни севиб ўқи ... Читать дальше »

Просмотров: 604 | Добавил: Abdu | Дата: 08.12.2014 | Комментарии (0)

Абадий Ватан ҳикмати    


Эй Навоий, ўзни мақбул истасанг, туфроқ бўл 
Ким, эрур мардуд, улким бошида пиндори бор.

Байтдаги “мардуд” калимаси рад этилган, қувилган,“пиндор” сўзи эса фикр, хаёл, тасаввур, мажозий маънода кибрни англатади. Байтда туфроқ, мақбул, мардуд ва пиндор сўзлари воситасида талмиҳ ва тазод санъати кўлланган. Яъни улуғ бобомиз Одам а.с. ва Шайтон қиссасига ишора қилиб ёзмокдаки: “Эй Навоий, Ҳақ даргоҳида мақбул бўлмоқ истасанг, туфроқ каби хокисор бўл. Чунки кимнинг бошида кибру ғурури бўлса, у мардуд, яъни Шайтон каби Яратувчининг даргоҳидан қувилгандир”.

Байтдан мақсад кибрни мазаммат қилиш ва одамларни хокисорликка ундашдир. Зеро, кибр инсон қалбидаги тузалиши қийин бўлган хасталикдир. Шунинг учун ҳам барча дин ва таълимотларда кеккайган кимсалар танқидга учраган.

Қуръони каримнинг бир қатор оятларида мутакаббирлар лаънатланган ва жойлари жаҳаннам экани хабари ... Читать дальше »

Просмотров: 549 | Добавил: Abdu | Дата: 08.12.2014 | Комментарии (0)

Холислик эҳтиёжи      
... Читать дальше »
Просмотров: 672 | Добавил: Abdu | Дата: 08.12.2014 | Комментарии (0)

Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Декабрь 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Конструктор сайтов - uCoz