Вторник, 14.05.2024, 22:13
Приветствую Вас Гость | RSS
Меню сайта
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2014 » Декабрь » 16 » ТЎРТЛИКЛАР
17:06
ТЎРТЛИКЛАР
 
ТЎРТЛИКЛАР
 
Хўккиз хаёли емишдир  фақат,
Кетгуси келмайди охурдан нари
Билмайди, кай кунда томон обборар
Ул ахмоқ жонворни еган емлари.
Кимлигинг билмадим, келдинг сийладинг, Боримни ташладим, тузимдан единг. Рахмат деб, уйимдан чиқдингу бироқ,
Чирт этиб тупурдинг, нимадир дединг.
Токчада милтиллаб ёниб турар шам, Қандайин ёқимли нурли, мулойим.
Аслида аждоди доғули, маккор.
Унинг хам нияти бузудир доим.
Турфа хил одам бор дунёда, лекин.
Кўрмадим мен ёмон деган кимсани,
Ажабо ажал хам олар чоғида,
Айтмади, “Яхшинг ол, ёмонинг қани? ”
Бозорда бир молга икки харидор,
Талагииб бўлдилар, хўп ёқа вайрон.
Онасин сўкишди, ўкирди икков,
Бир - бирин кофир деб, ўзни мусулмон.
Нозланиб хонада чиқиб бир курси,
Вой бунча устинг лой, деди калишни.
У айтди: на илож касбим ўзи шу,
Аммо лек қилмасман, сен қилган ишни.
Кел бирга бўлайлик дебон тўлин ой,
Ёнига чорлади, кўзини сузди.
Одатми шул бўлса керак ҳойна хой,
Ўн беш кун утди- ю ваъдани бузди.
Ўзимга ўхшайди шеърларим чиндан, Зафарон бўлмасин тўртлигим ранги.
Эмаски тўрт муча мукаммал, бардам, Сарбозга не керак, оту узанги.
Жуда кўп сўйладинг диндан, имондан,
Оллох кечиргувчи, мехрибон дединг.
Бир калом айтмадинг фақат виждондан, Номоздан сал олдин сен уни единг
Назар Раҳмон
Просмотров: 664 | Добавил: Abdu | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Декабрь 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Конструктор сайтов - uCoz