Понедельник, 29.04.2024, 08:20
Приветствую Вас Гость | RSS
Меню сайта
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2014 » Декабрь » 19 » Турмуш одоби
16:48
Турмуш одоби

Ҳадиси шарифда: “Аёл дунё матоҳидандир. Дунё матоҳининг энг хайрлиси эса солиҳа (яхши) хотиндир,у худди подшоҳнинг бошидаги тожга ўхшайди. Ёмон хотин эса қари чолнинг елкасидаги юк кабидир”. Дарҳақиқат, оилани бахти иқболи ҳам аёлларимизнинг ақл-фаросати ва илмларига боғлиқ. Оқила фозила аёлларнинг фарзандлари келажакда дунёда улуғ зотлар қаторидан жой олишлари муқаррардир. Аёл ўқимишли ва фаросатли бўлса, ўзиниг ким эканлигини  вазифаси нимадан иборат эканлигини шак-шубҳасиз яхши билади.болаларини гўзал тарбиялайди, эри билан яхши муомалада бўлади ва ниҳоят (баҳоли қудрат) Аллоҳ Таолонинг суйганидек ҳаёт кечиради ва шу сабабли ўзи ҳам, эри ҳам, фарзандлари ҳам дунё ва охиратда масрур бўлади.

Гўзал турмуш, албатта роҳат-фароғат билан умр ўтказмоқликдан иборатдир. Умр ҳеч қачон бир ерда тўхтаб турмас, балки ҳамиша бирин-сирин ўтар ва ниҳоят тугар ҳам. Ўтган умрни бутун дунё молини бериб бўлса ҳам қайтариб бўлмас. Шунинг учун бу оз умрни роҳат-фароғат билан кечирмоқ, зое ўтказмоқликдан сақланмоқ лозим бўлади.

Кўркам бўлган оз умр узун ҳисобланади, кўркам бўлмаган узун турмуш қисқа туюлади. Кўркам турмуш эса ҳусни хулққа боғлиқдир. Кўркам хулқ эгалари яхши турмуш кечирганлари ҳар доим тажриба билан маълум бўлгандир. Хусни хулқ  ҳақида талайгина  ҳадислар мавжуд. Шулардан баъзиларини келтирамиз:

Жанобимиз Расули Акрам (с.а.в.) дан айтганлар: “Мўминларнинг имонда баркамоллари хулқи яхшиларидир”.
Мўмин хушхулқлиги билан рўзадор ва қоим (тунни ибодатда ўтказувчи) даражасига етади.
Расулуллоҳ (с.а.в.) дан сўрадилар:
-         Одамларга берилган қиёматнинг энг яхшиси нима, Расулуллоҳ (с.а.в.)?

-         Хушфеъллик, - дедилар.

Расулуллоҳ (с.а.в.) айтганлар:
-         Қиёмат кунида мўминнинг тарозусига қўйиладиган энг салмоқли нарса яхши хулқдир.

Демак, кўркам хулқ инсонда улуғ бир фазилат ҳисобланади. Бу ҳақда шариатимизда муқаддас амр, шунингдек ваъзу-насиҳатлар талайгина. Маънавиятли кишилар, бу ҳусни хулқдан мурод – очиқ юзли, ширин сўзли бўлиш билан бировнинг олдида ҳам, орқасидан ҳам ҳурматини жойига қўйиш, ҳаққига риоя қилмоқликдир.

Тажрибаларга кўра, аёлларнинг гўзал хулқли бўлганлари сабабли эрлари ҳам гўзал ҳулқли бўладилар ёки бунинг акси ўлароқ, агар аёлларнинг хулқлари ёмон бўлса, эрлариниг ҳам шунга кўра хулқи бузилади, ёмонлашади. Эр билан хотин орасида бўлган турмушда келишув бўлмаса, ҳар иккиси учун ҳасрат-надомат, зўр машаққат бўлади, бунинг натижасида турмушдаги маишатнинг лаззати тугайди, роҳати кетади, тадбиру чоралар бузилади, натижада хонадон аъзолари орасида бир-бирига душманлик пайдо бўлади.

Болаларнинг тинчлиги йўқолади, бундан кўп нохушликлар, ножўя ишлар келиб чиқади. Шунинг учун ҳам кўркам турмуш кечирмоқ ва унга интилмоқ, биринчи даражада аёллар устига тушмоғи лозим ва шундай бўлиши ҳам керак. Эркак ва аёл гўзал ва мустаҳкам турмуш риштаси ила боғланишлари учун, аёллар эътиборларини асосан икки нарсага қаратмоғлари лозим:

Эрларини табиатини, мижозини ва феълини яхши билиб олишлари ва шунга мувофиқ турмуш “сиёсати”ни олиб боришлари керак бўлади. Бунга яъни эр бўлган киши нимадан хурсанд бўладию ёки аксинча нимани хушламайди, шунга эътибор қаратилади. Ҳамма эркак ҳар хил бўлганидек, феъли ҳам, дунёқараши ҳам ҳар хил. Тушкунликка тушган вақтида яхши гапларни кўнглини кўтариб, вақти соати билан ўзига ишончи мустаҳкам шахсни шакллантириб қўйиш мумкин.
Аксинча забти тезроқ эркакни мулойимлик билан кўнглини олиш билан ўртадаги совуқликни оташин меҳр-муҳаббатга айлантириш мумкин. Бундай вақтда фарзандларга катта ибрат мактаби намоён бўлади.

Итоатли (яъни ҳурматли) аёллар ҳақида ва итоатсиз аёллар ҳақида ҳам билишлари лозим. Чунки шариатимизда итоатли аёлларга  дунёю охиратдаги бериладиган мукофотларни билишлари, аксинча итоатсиз аёлнинг дунёю охиратдаги афсус надомати ҳақида билишлари жуда-жуда муҳимдир.
Эзгу ниятли аёллар гуноҳ бўлмаган суратда эрлари буюрган хизматларини қиладилар ва имкон қадар эрларини сўзларини комил қиладилар. Абу Ҳурайра (р.а) Расулуллоҳ (с.а.в.) : агар бир хотин беш вақт намозини ўқиса, рамазон рўзасини тутса, ўзини ҳаромдан сақласа, эрига итоат қилса, унинг ўрни жаннатда бўлади, деб ривоят қилган.

Аллоҳ Расули буюради:

-         Қайси хотиннинг эри ундан мамнун ҳолда вафот этса, ўша хотин албатта жаннатга киради.

Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо (с.а.в.) Видо хутбаларида уч нарсадан баҳс этдилар. Сўзлаб туриб йиғлар, йиғлаб туриб сўзлар эканлар тиллари титраб, овозлари бўғилди. Ўшанда шундай дедилар:

-         Намоз, намоз, намозингизга диққат қилинг, ҳеч бепарволик қилманг!...

-         Ўнг қўлингиз остидагиларга (қуллар, хизмматчилар, ишчиларга) кучлари етмайдиган вазифа юкламанг

Хотинларнинг ҳақларини ҳурмат қилинглар, мен бу хусусда Аллоҳдан қўрқишингларни тавсия этаман. Хотинларнинг ҳаққи масаласида Аллоҳдан қўрқинглар! Зеро, улар сизнинг ёрдамчиларингиз ва сизнинг мададингизга муҳтождирлар. Улар сизга Аллоҳнинг омонатидирлар.

Яна Аллоҳнинг Расули буюрадилар:

-         Қайси хотин, эрнинг инжиқликларига чидаса ва сабр қилса, Аллоҳ унга Фиръавннинг хотини Осиёга берилган савобидан ато этади.

-         Қайси эркак хотиннинг қилиқларига чидаса ва сабр қилса, Аллоҳ унга, Айюб (а.с.)нинг балоларга сабри натижасида берган ажрини ато этади.

-         Хотин билан яхши яшаш, фақатгина унга азоб бермасликдан иборат эмас. Ундан келадиган ҳар қанақа азобларга чидаш, у аччиқлашганда унга мулойим муомала қилиш ҳам лозим. Масалан Пайғамбаримиз (с.а.в.) хотинлар баъзан гап қайтариб, унга қўпол муомалада бўлишарди. Расулуллоҳ (с.а.в.) бундай пайтларда ўзларини босиб, яхши сўзлар айтиб мулойим муомала қилар эдилар.

Эркак хотинга мулойим ва чиройли хулқлар билан муомала қилишда салобатли ва обрўйини йўқотмаслиги ҳам хотиннинг эрдан талаб қилиши мумкин бўлган ҳақлари жумласига киради.

Чунки эр хотини олдида обрўйини йўқотса, хотин ҳавойи-нафсига берила бошлайди.

Шу тариқа хотиннинг аҳлоқи издан  чиқа бошлайди0 эрни менсимай қўяди. Ана шунинг учун ҳам эркак, хотинига нисбатан хушмуомалада мувозанатни йўқотмаслиги, унинг олдида ўз ғурури ва савлатини сақлаб туриши керак. Хотинини ғайри аҳлоқий қадамини дарров тергаши олиши, ҳатти-ҳаракатлари ва феъл атворидаги нуқсонларни бартараф этиб, уни тўғри йўлга буриб юбориши, шариатга ва инсонийликка зид ҳолни кўрса, ҳеч иккиланмай, унга қарши қатъий курашиши керак.

Ҳасан Басрий дейдики:

-         Хотиннинг нафсоний орзуларига бўйсунган ҳар бир эркакни Аллоҳ жаҳаннам оташига отмай қўймайди.

Ҳазрати Умар (р.а.) дейдилар:

-         Хотинларга итоат этманг. Уларга қаршилик қилиб турмасангиз уйдан барака кетади.

Нақадар ҳақ сўз, ҳозирда тинчлик ва хотиржамлигимизни шундай дориламон кунларимизни қадрига етмаётган, баъзи аёлларимиз ўз ҳожаларини ҳаддан зиёд  дадабалари қурбони қиляптилар. Қиз узатиб, ўғил уйлантиришдаги, чарлар, бешик тўйи, ҳуда-беҳуда “гап”ларга кетаётган сарф ҳаражатлар буларни санаб саноғига етиб бўлармикин. Аллоҳ каломида: “Исрофчилар шайтоннинг дўстларидир” (Исро-27) дейилган Шайтон эса Раббига кўрнамак бўлган.

Тажриба шуни кўрсатадики, хотинниг яхшиси эркакни кўкартиради, ёмони эса қуритади. Шуни айтмоқ жоизки, оила барбод бўлишида фақат аёлни айбласак адолатдан бўлмас. Шундай эркаклар ҳам борки, улар ўзларининг хасислиги, қўрслиги, шафқатсизлиги, дангасалиги ва бошқа ярамас ҳусусиятлари билан гулдай хотинларини хўрлаганлар.

Дунё сафарида бирга бўлган умр йўлдоши сайлаб олингандан сўнг ҳар турлик қайғулар, ҳар турлик  шодлик  эр билан хотин орасида ҳамроҳ бўлади.

 

Ф.Сулаймонова.

Просмотров: 677 | Добавил: Abdu | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Декабрь 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Конструктор сайтов - uCoz