Вторник, 14.05.2024, 15:59
Приветствую Вас Гость | RSS
Меню сайта
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2014 » Декабрь » 13 » телбалик «ҳуқуқи
12:27
телбалик «ҳуқуқи


«Ҳар бир одам телбалик «ҳуқуқи»га эга, аммо бу «ҳуқуқ»дан ҳам эвида фойдаланиш керак».
Л.Берне

Ҳар қандай қудратли давлат ўз халқининг ўзига хос хусусиятларини акс эттирадиган ўзак, негиз, маънавий «ўқ илдиз» асосида бунёд бўлади. Халқнинг турмуш тарзи, маданияти, менталитети ана шу «ўқ илди绬дан озиқланади, у билан ҳисоблашади, унга мутаносиб бўлади. Акси бўлса, давлат таназзулга учрайди. «Тарихий ҳақиқат шуни кўрсатадики, цивилизацияни ушлаб турган маънавий ва маданий устунлар нурай бошлаши билан унинг завол топа бошлагани ҳақида ҳукм чиқарса бўлади» (Гад¬жиев К.С. Политическая философия. 3-бет). Шунинг учун ҳам азал-азалдан муайян миллатни ўзлигидан маҳрум этмоқчи бўлган фотиҳлар энг аввало миллатни тилидан, маънавий қадриятларидан маҳрум этишга уринганлар. Бугун ҳам бир кичиккина тугмани босиб, сайёрани йўқ қилиб юборадиган ядро қуроллари билан дунёга таҳдид солинаётгани йўқ. Истилочилик курашлари маънавият сарҳадларида кечмоқда.

«Маънавият, – дейди Юртбошимиз – инсоннинг, халқнинг, жамиятнинг, давлатнинг куч-қудратидир. У йўқ жойда ҳеч қачон бахт-саодат бўлмайди» («Истиқлол ва маънавият». 9-бет). Шунинг учун ҳам Мустақилликнинг илк кунларидан бошлабоқ маънавиятни асраб-авайлаш, маънавиятни, маърифатни юксалтириш ишлари давлат аҳамиятига эга устувор вазифалардан бири этиб белгиланган. Лекин минг афсуслар билан айтишга мажбурмизки, маънавият соҳаси мутасаддиларининг кўпчилиги ўз ишига лоқайд ёки ўзини ишлаётгандек қилиб кўрсатиш билан банд. Агар улар Юртбошимизнинг ҳар бир асарларини ўқиш баробарида уқиб борганларида, давлат сиёсатининг туб моҳиятини англаганларида эди, уларда маънавият масаласи биринчи ўринга қўйилаётганини ва «…зарарли таъсирлар давом этаверса, миллат ўзлигини йўқотиши, минг йиллик анъаналарини бой бериб, оломонга айланиб қолиши ҳеч гап эмас»лигини (И.А.Каримов «Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт – пировард мақсадимиз», 494-бет) англаган ҳолда ўз ишларига масъулият билан ёндошган, халқ олдидаги бурчларини унутмаган бўлардилар. Агар улар ўз вазифаларини яхши бажарганларида эди, айрим мияси айниган «қўшиқчи»лар катта саҳналарга чиқиб «қайт қилмаган» бўларди.
Тан олиш керак, танқидий мақолалар, кўрсатувлар, эшиттиришлар, мажлислар билан қўшиқчилигимизни таназзулдан асраб қололмаяпмиз. Бас шундай экан, қонунчилигимизда айни масала бўйича ҳуқуқий асос яратилиши керак. Жамиятимиздаги кўп соҳалар бўйича жорий этилаётган қонун-қоидалар ўз ижобий самарасини бераётир. Нега ҳурматли депутатларимиз қўшиқчилик санъати борасидаги муаммоларга аҳамият бермайдилар? Сенаторлар орасида атоқли ёзувчилар, журналистлар, шоирларимиз бор. Нега улар (ҳеч бўлмаганда) қўшиқ матнидаги ғализликлар, бемаъниликлардан орланмайдилар, айни муаммо бўйича бонг урмайдилар, чора изламайдилар? Шу соҳада ҳам тегишли қонун-қоидалар жорий этилмаса, аҳвол янада шармандали тус олиб кетишини англамайдиларми?
Ҳарқалай, Ватанга маддоҳлар, қарсакбозлар эмас, чин маънодаги фидойилар, халқнинг дардига малҳам қўядиган, элнинг юкини орқалайдиган, маънавиятни ҳимоя қиладиган асл ватанпарварлар кўпроқ фойда келтиришини ёддан чиқармаслик керак.

«Ёнингда инсонлар борлигини унутма!»
Санъатимизга шарқона мезонларга мутлақо тўғри келмайдиган рэп деган йўналишнинг кириб келганига кўп бўлгани йўқ. Хайриятки, унинг ўта оммалашиб кетмаганини ҳисобга олиб, бу тўғрида кўп тўхталиб ўтишни лозим топмадик (лекин рэпнинг шу озгинагина бўлаги ҳам бизга кўплик қилади аслида). Эътиборингизни бу йўналишдаги бир жиҳатга қаратмоқчимиз. Шоҳруҳ рэппер деганлари Ватан ҳақида мадҳ битаётганлардан руҳланиб кетган шекилли, шу мавзуда «ижод» қилиб, «Ўзбегим» деган бир нарса яратибди. Эшитинг:
«Мани элим, эллатим, о эгинидаги гўзал аҳлоқ деган либоси бор миллатим,
Қўлини кўксига доим босган ўзбегим, мани элим, ғурурим,
Жоним фидо бўлсин агар у мани камида ҳардам,
Салом алиги бор, оқибатда охири тагидаги дамо дам хотиржам,
Ўзбегим, мани миллатим, донишманд девонхонам…»
Давомини ёзишга одамнинг виждони қийналади. Ана сизга рэппернинг Ватанга мадҳи! Ахир бу бориб турган масхара эмасми?!
Қўшиқ қилиб айтилавергани учун муҳаббат деган туйғунинг сийқаси чиқиб кетди – индамадик, ҳақоратлар куйга солинди – чидаяпмиз, аёл қўшиқчилар серэҳтирос қўшиқлари билан саҳнани «бозор»га айлантирди – кўз юмяпмиз, мана энди Ватан ҳақида алжирасалар ва бу алжирашни бутун мамлакатга «рэп» сифатида ёйсалар ҳам мум тишлаб ўтираверсак, бориб турган виждонсиз кишилар бўлиб чиқмаймизми?! Қаёқдаги алжирашлар қофия қилинадиган бемаъниликлар билан Ватанни «мадҳ» қилиш – осийлик, тилкушлик, элкушлик эканини тушунтириб қўёлмаймизми?! Ҳатто Ватан мадҳини ҳам лойқалатишларига йўл қўйиб берар эканмиз, Ватанни севишимиз ҳақида кўксимизга уриб, оғзимиздан кўпик сачратиб шеър ўқишимиз нечун?! Бизни шу қадар ғафлат босдики, «замонавий санъат тури» сифатида кириб келган бу хуружлар энг муқаддас саналадиган томонларимизга ҳам бемалол дахл қила бошлади. Шу ўринда эътиборингизга Шоҳруҳ рэппернинг «Роббана» (!) деган «асар»идан бир парчани ҳавола қилсак:
«Атроф нега нега жим-жит?
Нега бундай жим-жит?
Худди баданимда руҳим эга эмас силкит
Фариштами, жин ёки бошқа бир махлуқ келади ёнимга кунига
Нима экан уни мақсади била олмадим
Лекин аён у ёлғиз Оллоҳга.
А кимсан деганимда дейди жавобан
Ман жон олувчи Малакул Мавтман.
Бугун гуноҳ қилдим
Мақсадига етди жанати қадам қадамида васвасаларига
Илиндим-у осий гуноҳкор бўлдим.
Қалбим қорайди ўз навбатида ва умумана негизи исёнкор бўлдим…
Кибри кибри кибри кибри кибри кибри-ё
Нафсимнинг бугунда кибрлиги зиё,
Де душман дегин душман ёки бўлгин донишманд,
Фаҳмлагин энди нари бери негизи пакдоман…»
Дод дегиси келади одамнинг! Буларни Худо уриб қўйганми дейсиз. Айтинг-чи, соғ одам шу тахлит валдирайдими? Носоғ бўлса, нега бутун мамлакатнинг ақли тўлишмаган ўсмир ёшлари маънавиятига дахл қилади? Унга бу ҳуқуқни, оғзига келганини валдираш ваколатини ким берганки, истаса Ватанга, истаса Худога «рэп» айтади?..
Биринчи мақолада айтганимиздек, санъатдаги бедодликларни «эркинлик» ниқоби билан хаспўшлаш бизда мавжуд. Мутасадди ташкилотлардан бирида ишлайдиган «маънавиятчи»лардан бири: «Ёшлар истаган йўналишида ижод қилиши мумкин, бу уларнинг ҳуқуқи. Агар биз ёшларнинг ижодини назоратга оладиган бўлсак, уларнинг эркига дахл қилган бўламиз», деган гапларни айтди ва унинг ҳамфикрлари орамизда оз бўлмаса керак. Шу ўринда таъкидламоқчимизки, «Ўзбек тилида «эркинлик» сўзи «озодлик», «мустақиллик», «ихтиёрийлик», «эрк» каби сўзлар билан ҳамоҳанг бўлиб, мақсадни англаш ва унга эришишга ташқи тўсиқлар йўқлигини англатади. Эркин инсон ўз хатти-ҳаракатлари учун ўзи жавобгардир. Шу боис, «эркинлик» тушунчаси «масъулият» тушунчаси билан узвий боғлиқ. Масъулиятсиз эркинлик бу – оқлаб бўлмайдиган бедодлик, зўравонликдир. Зеро, бировнинг эркинлиги бошқа одамларнинг манфаатларига дахл қилмаслиги зарур. Бу ҳол 1789 йилда рўй берган Буюк француз инқилоби даврида қабул қилинган инсон ва фуқаролар Декларациясида қуйидагича ифода этилган: «Эркинлик бошқаларга зарар келтирмайдиган барча нарсаларни қилиш ҳуқуқидир…» («Миллий ғоя ва раҳбар масъулияти», 2-боб, 483-484-бетлар). Хўш, «эркин ижод қилаётган» ёшларнинг «санъати» ҳеч кимга зарар келтирмаяпти дея оламизми? Агар зарар келтирмаганида мазкур мақоланинг ёзилишига ҳам эҳтиёж бўлмас эди-ку.
Шу китобда яна таъкидланади: «Эркинлик мутлақ ва чегараланмаган бўлиши мумкин эмас, унинг чегараси, ундан фойдаланиш тартиби қонун билан белгиланади» (484-бет). Афсуски, кўп маънавиятчиларимиз, депутатларимиз, мутасаддилар бу каби масалалар билан бошларини оғритиб ўтиришни маъқул кўрмаяптилар. Ёмон томони, барча иллатлар каби лоқайд¬лик ҳам юқумлидир.
Сухомлинский айтади: «Сенинг ҳар бир хатти-ҳаракатинг бошқа кишиларда акс этади. Ёнингда инсонлар борлигини унутма!». Кошкийди бу ҳақиқатни ҳеч биримиз унутмасак…

Просмотров: 566 | Добавил: Abdu | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Декабрь 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Конструктор сайтов - uCoz