Вторник, 14.05.2024, 09:10
Приветствую Вас Гость | RSS
Меню сайта
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2014 » Декабрь » 5 » Шайх Барсиос Зоҳиднинг ҳикоятлари
22:38
Шайх Барсиос Зоҳиднинг ҳикоятлари

Шайх Барсиос Зоҳиднинг ҳикоятлари
Ривоят қилишларича, шайҳ Барсисо зоҳид шундай улуғ зот эдики, Арши азимдан от ер остигача бўлган нарсаларни анча кўра оларди. Ҳар хил иқлимлардан беморлар келиб, бир назаридан сиҳҳат топардилар.
Бир куни у яшайдиган шаҳарнинг подшоси аскар йиғадиган бўлди. Олти яшардан олтмиш яшаргача аскарликка борсин, деб ҳукм чикарди. Шу шаҳардан икки йигит бўлиб, уларнинг бир синглиси бор эди. Ишониб топширишга одам тополмадилар. Кимга тошпирайлик, деб узок ҳайрон бўлишиб, охири шайҳ Барсисога топширишга қарор қилдилар.
— Эй шайҳ, — дейишди улар, — биз аскарликка бормоқчимиз, бу ожизани сенга келтирдик, сендан ўзга ишонадаиганимиз йўқ, то бориб келгунимизча, хотирамиз жам бўлгай деган умиддамиз.
Шайҳ қизни қабул қилди ва савмаанинг1) ёнида бир ҳужра тайин қилди. Йигитлар ожизани ўша хужрага жойлаштириб, ўзлари жўнаб кетдилар.
Бир неча кундан сўнг шайҳ қизнинг ҳолини сўраш учун ҳужрага кирди ва қизнинг тоат ва ибодатга машғул эканини кўрди. Қизнинг ҳусни ҳужрани мунаввар қилиб турарди. Шайҳ қизнинг жамолу камолини кўриб ихтиёрини ўйқотиб турган эди, шайтони лаъин васвасага солиб деди:
— Эй Шайҳ, боқ бу ҳусну малоҳатни бир тамоша қил!
Шайҳ шайтоннинг васвасасига гирифтор бўлди. Шайҳ савмаага бориб, намоз ўқишга ҳам ҳоли бўлмади, бечоранинг кўнгли қизнинг раьно жамоли камандаги гирифтор бўлгай эди. Тун бўлгач, шайҳ қизга қасд қилиб, ҳужрасига кирди ва қизнинг намоз ўқишга машғул эканини кўрди.
Шайх қизга деди:
—Эй Барсисонинг ҳамсояси, бошингни саждадан кўтар, менинг кўнлимни бутунлай ғорат қилибсан!
Қиз бечора ҳайрон бўлиб деди:
— Эй шайҳ нима деяётганингизни биласизми? Қандай ишга қўл ураёгганингдан хабаринг борми?
Қиз уни қанчалик қайтармасин, шайҳ ўз қасдидан кечмади. Охири қизга яқинлик қилди.
Байт:
Бу шақоватдур2) кўрингизлар муни,
Ибрат олиб яхши ўқингизлар муни.
Бир неча вақтдан сўнг қиз ҳомиладор бўлди. Шайтон келиб деди:
— Эй Барсисо, неча йиллардан бери зоҳид эдинг, зоҳидлик даъвосини урардинг, тақво3) ва каромат билан ҳалқ орасида ном чиқаргандинг, энди бу ёмон ишнинг сири ошкор бўлса, халҳ орасида нима деган одам бўласан?
Шайҳ қизни ўлдирди ва ҳужранинг ичига кўмди.
Бир неча вақтдан сўнг қизнинг акалари қайтиб келишди. Қизни ҳужрадан тополмадиллр Золим шайҳдан:
— Ожизамиз қани? — деб сўрадилар.
Ноинсоф шайх:
— Ман қаердан билай, ибодатим билан машғул эдим, қаердалигидан ҳабарим йўқ. Аммо ўлибди, деб эшитганим бор! — деди. Йигитлар ғамга чўмиб, вайрона кўнгил билан қайтдилар. Шунда шайтони лаъин одам суратга кириб.
Эй йигитлар, ҳабарннгиз борми, синглингизни Шайҳ Барсисо гумдон қилди! — деди.
Йигитлар:
— Ҳабаримиз йўқ! — дейишди.
— У синглингиз билан яқинлик қилди, қиз ҳомиладор бўлиб қолди, уни ўлдириб, ҳужайранинг ичига кўмиб қўйди! — деди шайтон.
Қизнинг акалари бу сўзни эшитиб, қайтиб келдилар ва кўмилган еридан топиб олдилар. Қизнинг ўлигини подшоҳ олдига олиб бориб воқеани арз қилдилар. Подшо золим Барсисони ўлимга ҳукм ва унга
— Эй Барсисо, энди ўладигаи бўлдинг! — деди.
Борсисо:
— Агар қўлингдан келса, мени озод қил! — деб ялинди.
Шайтон:
— Менга сажда қилсанг, сени бу балодан қутқариб қоламан! — деди.
Борсисо юзини қибладан ўгириб, шайтонга сажда қилди.
Байт:
Кўр, бу кўҳна шумлиғидин шаҳриёр,
Куфрон бирла дор уза топти қарор.
Шайҳ Борсисо тўрт юз йил ибодат қилиб, охирги дамда шайтони лаъиннинг макрига учиб, бу паст дунёдан иймонсиз кетди.
БАС, ЭЙ БИРОДАРИ АЗИЗ, бундай душмандан доимо эҳтиёт бўлмоқ керак. Одам фарзандига икки душман бор: бири — зоҳирий (ташқи) душман, бири—ботиний (ички) душман. Ташқи душманнинг қўлига тушсанг, сени ўлдирса, ўлим сабабли охиратга мушарраф бўлмас. Аммо, ички душман, яъни шайтон доимо йимонингга олса, абадул—абад озод дўзаҳ оловига гирифтор бўласан. Агар бу душманнинг макридан озод бўлайин десанг, қуйидаги калима шарифни ўзингга вазифа қил, ихлос ва эътиқод билан ўқиб юр. Бу “Аъувзу биллаҳ мин—аш—шайтонир ражийм, бисмиллоҳирраҳмонир раҳийм»дир. Бу калимаи шариф сабабли шайтоннинг шарридан омон бўлгайсан. Шайтон отанг Одам ва онанг Ҳавога макр қилиб, уларни ҳам жаннатдан чиқарди. У одам фарзандига ҳам макр қилиб, уларни ҳам жаннатдан бенасиб қилиши мумкин.
Изоҳ
Савмаа — масжид
Шақоват — бадбахтлик
Тақво — парҳезгарлик

Просмотров: 760 | Добавил: Abdu | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
avatar
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Декабрь 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Конструктор сайтов - uCoz