Вторник, 14.05.2024, 13:59
Приветствую Вас Гость | RSS
Меню сайта
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2014 » Декабрь » 5 » Ш. ЖЎРАЕВ ШОГИРДЛАРИ
16:01
Ш. ЖЎРАЕВ ШОГИРДЛАРИ

Ш. ЖЎРАЕВ ШОГИРДЛАРИГА ДОИР АЙРИМ МАЪЛУМОТЛАР
Ҳофиз ва шоир Шерали Жўраев мактаб яратган санъаткор эканлиги, унинг
минглаб шогирдлари борлиги бугунги кунда кўпчиликка маълум. Унинг
шогирдларидан айримлари ҳақида маълумот бериб ўтайлик.
“Вақт ўтиши билан Андижон, Марғилон, Фарғона, Олтиариқ, Хўжанд, Тошкент ва
бошқа шаҳарларда ҳофизнинг шогирдлари униб-ўсиб, устоз қўшиқлари билан
танила бордилар, ўз йўллари ва овозларини топишга уриндилар. Андижонда
Илҳомжон ва Ҳалимжон Жўраевлар, Ҳожибой Тожибоев (қизиқчи), Турсунбой
Парпиев, Марғилонда ака-ука Мурод ва Илҳомжон Иброҳимовлар устоз
ашулаларини айтиб улғайишди ва ўз йўлларини топиб олишди, Аъзамжон
Аҳмадалиев эса мақом ва мумтоз қўшиқ йўналишида куйлаб, эл-юрт ҳурматига
сазовор бўлди. Олтиариқлик Охунжон Мадалиев (марҳум), Қиличбек Тожиев,
Маъмуржон Тўхтасиновлар республикада машҳур бўлиб, видеофильмларда
қўшиқлар куйлашмоқда. Марғилонлик Камолиддин Раҳматов, Нуриддин Асқаров,
риштонлик Аҳрор Усмонов, қувалик Нуриддин Ҳайдаров (марҳум), тошкентлик
Муҳриддин Холиқов (марҳум), чимкентлик Ғиёс Бойтоев, хўжандлик Қодиржон
Мирашуров, риштонлик Валижон Қодиров ва яна ўнлаб санъаткорлар номи ҳофиз
номи билан боғланади. Риштонлик шоир Баҳодир Исомовнинг “Шерали барибир
195
Шерали-да” шеърий қасидасида ҳофиз ўз қўшиқлари билан ўзига ҳайкал
қўйганлиги куйланади.” [92, 40-сон, 6-б.]
“Муҳриддин (Холиқов, А.Ш.) хонадонимга келганда ёшгина бола эди. Ҳиндча
ашула айтарди, “жеми” деган. Мен уни ака-укалари билан бирга чақириб олиб
бирга ёнимда олиб юрдим. Ака-укалари созандалик қилишди. Муҳриддин кўпроқ
укам Ҳалимжоннинг қўшиқларини айтарди. Мендан ҳам у-бу нарсаларни ўрганди.
Кейин ўзлари алоҳида ижод қилишди. Қисқа вақтда элга танилиб кўп иш қилишга
улгурди. Савобли ишлар қилишга улгурди. Лекин улгурмаган ишлари ҳам анча
қолди. Умри қисқа экан.” [20, 7-8-б.]
О.Мадалиев ва унинг ўлимига доир Ш.Жўраев бундай деганди (унинг ўлими сабаби
ҳақида 33-бандда ёзамиз).
“Охунжон менинг энг яхши кўрган шогирдим эди. Кимдир уйга, “Охунжоннинг
жанозасига кетяпмиз”, дея қўнғироқ қилибди. Мен санъаткорлар ҳақида бўлиб
турадиган одатий “миш-миш” деб эътибор бермадим. Кейин билсам, афсуски, рост
экан. Ўша куни етиб бордик. Раҳматли Охунжон ўзиям ҳамманинг хизматини
қилган экан, одамларни кўриб, бутун дунё кўчиб келган деб ўйлайсиз. Йиғламаган
одамнинг ўзи йўқ. Юрагим эзилди … Оқкўнгил, одобли йигит эди. Биздан тез-тез
хабар олиб турарди. Ўлим ҳақ экан, дилкаш шогирдимиздан ажралдик.
Охунжоннинг яқинларига, мухлисларига яратган эгамдан сабру қаноат сўраб
қоламан.” [9, 19-б.]
“Муроджон Иброҳимов қўшиқчи санъаткор бўлиб танилганига 25 йилча бўлиб
қолди. Санъатда ўз йўлини топиш осон кечмади, узоқ йиллар давомида Шерали
Жўраев қўшиқларининг ашаддий мухлиси сифатида ўз қўшиқларига эга бўлган
марғилонлик санъаткорлардан бири …
Муроджоннинг укаси, ҳозирда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Илҳомжон
Иброҳимов ҳам санъат оламига кириб келганига 20 йилдан ошди. …” [92, 41-сон, 5-
б.]
Ш.Жўраевнинг шогирдлари сафида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар
Илҳом Жўраев, Қиличбек Тожиев, Оролмирза Сафаров, Илҳом Фармонов ҳам бор
[93, 6-б.].
Ушбу банд охирида битта қизиқарли саволга камина ўз фикрини билдириб
ўтмоқчи: “Минг-минглаб шогирдлари орасида ҳофиз ва шоир Шерали Жўраев
даражасига яқин ижод қила оладиган ҳофиз борми?”. Камина фикрича бор эди: бу
Охунжон Мадалиев эди. Афсуски, Ўзбекистондаги полициявий режим шароитида
уни заҳарлаб ўлдиришди (33-бандга қаранг).
Хўш, тирик шогирдлари орасидачи? Каминада аввалига бундай шогирд ҳофиз Ғиёс
Бойтоев, деган фикри бор эди. Чунки унинг она, муҳаббат ва шунга ўхшаш
мавзуларга бағишланган қўшиқлари аллақачон ватандошларимиз қалбидан жой
олди, ҳофиз эл меҳрини қозонди.
2008 йил 3, 4, 5 июн кунлари Тошкентдаги “Истиқлол” (собиқ Халқлар дўстлиги)
санъат саройида ЎзР хизмат кўрсатган артист Ғ.Бойтоевнинг концерти бўлди.
Камина 5 июн кунги концертга борди (қўшимча маълумот: патталар 5 мингдан 20
196
минг сўмгача, балкон 18-қатори 5 минг, партер 31-қатори 8 минг сўмдан экан). Зал
томошабинлар билан тўлди (чипталар олиш бемалол эди).
Ғ.Бойтоев концертда жами 25 та қўшиқ айтди. Улардан фақат биттаси мумтоз
қўшиқ эди, уни ҳам бир оз қийналиброқ айтди. Қўшиқ мавзулари чегараланганича
қолган. Албатта, унинг шўх қўшиқлари залдагиларни хурсанд қилди, баъзи хотин-
қизлар зал йўлакларида ўйинга ҳам тушишди.
Камина залда ўтириб концерт бошланишидан олдин Ғ.Бойтоевга қуйидаги хатчани
тайёрлаб қўйди: “Ҳурматли Ғиёсжон! Билишимча, сиз Шерали Жўраевнинг
шогирдларидан бирисиз. Шерали ака қўшиқларидан бирини айтиб берсангиз яхши
бўларди. Аҳмаджонов Шуҳрат имзо 2008 йил 5 июн”. Муаллиф ёнида
партернинг 31-қатор, 33-35-жойларида уч аёл икки нафар ёш болалар билан бирга
томоша қилишди. Улар гулдаста олиб келишган экан. Аёл 6-7 ёшлардаги ўғли
билан бирга гулдастани беришга кетаётганларида, камина болага бўклаб тайёрлаб
қўйган хатни берди ва Ғ.Бойтоевга бериб қўйишни сўради. Ғ.Бойтоев 7-қўшиқни
айтгач мухлислар иккинчи марта гулдасталар бера бошлашди. Шу мухлислар
қаторида бола саҳнага онаси билан чиқди. Аёл гулдастани берди. Болакай дадил
экан, саҳнада мухлисларни айланиб ўтиб Ғиёсжон яқинига борди ва унинг қўлига
камина хатчасини топширди.
Ғ.Бойтоев концерт давомида Шерали Жўраев қўшиқларидан бирини айтиб
бермади, камина хати юзасидан ҳеч қандай жавоб ҳам бермади. Концертни
тайёрлаган ва назорат қилган мутасаддилар, кучишлатар орган зобитлари
Ғ.Бойтоевнинг саҳнадаги фаолиятини қатъий чегаралаб қўйган бўлсалар керак, деб
ҳисоблайди камина. Ҳатто бир-иккита мухлис аёллар ундан аввалги қўшиқларидан
айтиб беришни сўрашди. Лекин у кўпгинасини айтмади, яъни олдиндан белгилаб
берилган чизиқдан, сценарийдан бир қадам ҳам четга чиқмади.
Шундай қилиб, “Минг-минглаб шогирдлари орасида ҳофиз ва шоир Шерали
Жўраев даражасига яқин ижод қила оладиган ҳофиз борми?” деган савол камина
учун ҳозирча очиқ қолди.

Просмотров: 1411 | Добавил: Abdu | Рейтинг: 2.0/1
Всего комментариев: 0
avatar
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Декабрь 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Конструктор сайтов - uCoz