Вторник, 14.05.2024, 23:29
Приветствую Вас Гость | RSS
Меню сайта
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2014 » Декабрь » 5 » Ш. ЖЎРАЕВ ЁЗГАН КИТОБЛАР
16:08
Ш. ЖЎРАЕВ ЁЗГАН КИТОБЛАР

Ш. ЖЎРАЕВ ЁЗГАН КИТОБЛАР, ФИЛЬМДА РОЛЬ ИЖРО ЭТИШИ, У
ҲАҚДА ЧОП ҚИЛИНГАН МАҚОЛАЛАР РЎЙХАТИ ВА УНИНГ “НАВО
СОЗИ ШЕРАЛИ” ДЎКОНИ

Марказий Осиёда, ундан ташқарисида ҳам, Ш.Жўраевнинг миллионлаб
мухлислари борлигини кўпчилик билади. Мухлислар учун каминага маълум бўлган
Ш.Жўраевнинг китоблари ва у ҳақдаги мақолалар рўйхатини келтириб ўтиш
ўринлидир.
Каминадаги маълумотларга кўра, 2008 йил февралига қадар Ш.Жўраевнинг иккита
китоби чоп қилинди.
1. ЖЎРАЕВ Ш. Бола дунёни тебратар. – Т.: “Чўлпон”, 1988.
(Изоҳ. Камина бу китоб ҳақидаги маълумотни 2008 йилда билгач, 2008 йил 13
феврал куни Тошкентдаги А.Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасига,
4 март куни Ўзбекистон Фанлар Академиясининг Фундаментал (асосий)
кутубхонасига борди. Китоблар каталоги рўйхатида бу китоб йўқ экан. Аниқроғи,
бу китоб ўз вақтида – 1988 йилда кутубхонага келтирилган. Чунки Совет Иттифоқи
давридаги қатъий талабларга асосан давлат нашриётида босмадан чиқаётган китоб
нусхалари кутубхоналарга, биринчи навбатда А.Навоий номидаги Миллий
кутубхонаси ва ЎзР ФА Фундаментал кутубхонасига бир неча нусхада юборилар
эди. Лекин кейинчалик Ш.Жўраевнинг бу китоби кутубхоналардан атайлаб
йўқотиб юборилган, деб ҳисоблайди камина.
Бугунги кунда жумҳурият кутубхоналаридаги аҳволга доир кичик маълумот.
Камина 2008 йил 4 март куни Ўзбекистон Фанлар Академияси Фундаментал
кутубхонасига борганида, шу кутубхонада 38 йилдан бери ишлаётган ходима билан
суҳбатлашди. Унинг айтишича у 2007 йилда мукофот пулларини қўшиб
ҳисоблаганда ойига 75 минг сўмдан ойлик олган. 2008 йил 1 январдан эса барча
мукофот пуллар бекор қилиниб, унга ва у каби ходималарга бор-йўғи 60 минг
сўмдан (46 АҚШ долларига тенг миқдорда) ойлик беришаётган экан.
Президент И.Каримов 2008 йил 9 февралида қилган маърузасида бундай деганди.
“2007 йилнинг декабрида (Ўзбекистонда, А.Ш.) ўртача ойлик иш ҳақи, хўжалик
субъектлари ва бюджет соҳаларини ҳисобга олганда, 210 АҚШ доллари миқдорига
тенг бўлди.” [94]
Яъни Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи 210 долардан, бошқача айтганда 270
минг сўмдан ошганлиги ҳақида мақтаниб гапирганди. И.Каримов асосан
кучишлатар органлар ходимларини назарда тутган бўлса керак. Уларга ойликни
ошириш ва шу йўл билан полициявий режимни мустаҳкамлаш учун кутубхона
ходимларининг мукофот пулларини бекор қилиш, у бечораларнинг озгина иш
ҳақларини янада қисқартиришга боришибди! Ўзбекистонда маънавиятга реал
муносабат мана шу даражададир! Бундай муаммолар ва унинг ечимлари ҳақида
камина иқтисодиётга доир мақолалар ва китобларда баён этар, Аллоҳ хоҳласа.)
Камина 2008 йил 16-20 май кунлари Фарғона водийсига сафар қилди. Муаллиф
Андижон шаҳрида Ш.Жўраев мухлисларидан бири, шоир Одилжон Нишонов билан
учрашиб суҳбатлашди. Унинг шахсий архивида Шерали аканинг «Бола дунёни
тебратар» номли китоб бор экан. Камина бу китобдан ксерокс аппаратида нусха
олди. Шерали ака китобидаги қизиқарли маълумотлар китобимизнинг ушбу
нашрида келтирилди.
2. ЖЎРАЕВ Ш. Санъатим. – Т.: Ғ.Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашр., 2001.
Ш.Жўраев 1988 йилда “Шерали ва Ойбарчин” фильмида бош роллардан бирини
ижро этди. Режа бўйича фильм икки қисмдан иборат бўлиши керак эди. Фильм
суратга олингач, Ўзбекистон кинотеатрларида намойиш қилинди. Ушбу фильм
ҳақида қисқача маълумот берайлик.
“1988 йил машҳур ҳофизимиз кино соҳасида ҳам ўз имкониятларини синаб кўрди.
Унинг сценарийси асосида икки серияли “Шерали ва Ойбарчин” бадиий фильм
яратилди ва анча муддат кинотеатрларимиз саҳнасидан тушмай қўйилиб келди.
Халқона, эртак йўлидаги сюжетга қурилган бу фильмда Шерали (Ш.Жўраев) ўз
севгилиси учун қийинчиликлардан қўрқмайди, душманларига қарши ўз
қўшиқлари билан курашади. Икки ёшнинг соф муҳаббатини куйловчи бу фильм
роса мукамаллик даъво қилмаса-да, ўнлаб қўшиқлари билан эсда қоларли воқеа
бўлган эди.” [92, 41-сон, 4-б.]
Бу фильмга Ш.Жўраевнинг муносабати қуйидагичадир.
“Режиссёрлар мен истаган нарсани кўрсатиб бера олишмади. Ҳамма харажатни ўз
ёнимдан сарфлаганман. Асосий мақсадим: “Шерали ва Ойбарчин”да миллатлараро
меҳр-муҳаббат ва дўстона алоқаларни мустаҳкамлаш эди. Қисман кўрсатилган,
бироқ мен хоҳлагандек эмас. Шерали ва Ойбарчин ўртасидаги ишқий муносабатлар
орқали халқлар ўртасидаги алоқаларни турли воқеалар асосида боғлаш эди. Бироқ,
фильмдан кўнглим тўлмаган. Бу фильмнинг давоми ҳам бор эди.” [12, 18-б.]
Камина фикрича, ўша 1988-89 йилларда, яъни сўз эркинлиги, демократия
шабодалари Совет Иттифоқи, жумладан Ўзбекистон узра эса бошлаган шароитда
Ш. Жўраев “Шерали ва Ойбарчин” фильми ўрнига ўз тақдирига ўхшаш ҳофиз
ҳақида сценарий ёзиб, бош рольни Ш. Жўраевнинг ўзи ижро этган фильм суратга
олинганда яхши бўларди. Бу қизиқарли, қайсидир маънода тарихий фильм бўлиб
қоларди. Бундай фильмга мисол қилиб 1970-йиллар охирида яратилган, Россия
халқ артисти, рус эстрадаси юлдузи Алла Пугачёва бош рольни ижро этган
«Женщина, которая поёт» (“Қўшиқ айтаётган аёл”) фильмини айтишимиз мумкин.
Бунда қўшиқчи, санъаткор А.Пугачёванинг қўшиқ ижод қилиши ва саҳнада ижро
этиши билан боғлиқ эпизодлар кўп. Агар шунга ўхшаш ҳолда Ш. Жўраев ижоди ва
кураши билан боғлиқ фильм “Шерали ва Ойбарчин” фильми ўрнига 1988 йилда
яратилганида, бу ҳофиз тақдири ва қўшиқлари билан боғлиқ тарихий фильм бўлиб
қоларди.
Раҳматли шоир Асқар Маҳкам Ш.Жўраев ҳақида 230 бетлик “Ҳофиз” номли китоб
ёзганди. Камина бу ҳақда ўзининг [95]-мақоласида таъкидлаганди. А.Маҳкамнинг
турмуш ўртоғи Махмула Маткаримова каминага 2007 йил 28 апрел куни айтганига
кўра, “Ҳофиз” китобининг битта нусхасини Ш.Жўраевга беришган. Лекин бу китоб
бугун – 2008 йил 5 мартга қадар бирорта жойда чоп этилгани йўқ.
Энди Ш.Жўраев ҳақида Ўзбекистон матбуотида чоп этилган ва камина архивида
сақланаётган мақолалар рўйхатини саналар бўйича келтириб ўтсак.
1. НУРАЛИ ҚОБУЛ. Оҳангларнинг оташин сеҳри. – «Совет Ўзбекистони санъати»,
1980, 6 (462)-сон, 22-23-б.
2. САИДОВ С. Шeралининг жони дили … - “Саодат”, 1986, 10-сон, 37-39-б.
3. АЪЗАМ ЎКТАМ. Энг олий ҳурлик. Эссе. – “Ёш куч” журнали, 1988, 8-сон, 18-19-б.
4. ОРЕШКИН А. Разговор за кулиcами (Парда ортидаги суҳбат). – «Правда
Воcтока», 28 февраля 1990 г.
5. Шерали Жўраев: Эгаси бор юртнинг - эртаси бордир /Суҳбатдош: Мақсуд
Жонихонов. – “Даракчи”, 2 (96)-сон, 2001 йил 11 январ, 18-19-б.
6. РЎЗИЕВ Х. Эъзоздаги онахон. – «Огоҳ», 2003 йил 7 март, 10 (102)-сон, 5-б.
7. Шерали Жўраев: Шогирдларим юрагимга яқин эдилар / Суҳбатдош: Каримберди
Тўрамуродов/. – “Эрудит”, 2003 йил 10 май, 94-сон, 6-8-б.
8. Шерали Жўраев: Мен нега телевизорга чиқмаяпман? /К.Тўрамуродов
суҳбатлашган. - “Эрудит”, 2003 йил 30 август, 174-сон, 4-6-б.
9. ТЎРАМУРОДОВ К. Биринчи муҳаббатим. – “Эрудит”, 2003 йил 2 октябр, 26-б.
10. Шерали Жўраевнинг тўйи /Маҳкам ака билан СУЮНДИК суҳбатлашди. –
“Кўнгил кўчалари”, 2004 йил 3 май, 18 (66)-сон, 6-7-б.
11. ЖОНИХОНОВ М. “Аввало ошиқ бўлинг”. Бадиа. – “Холис”, 2004 йил 21 октябр.
12. ЁРҚИН. Шерали Жўраев билан Озода ўртасидаги “Карвон”. - “Кўнгил
кўчалари”, 2004 йил 21 октябр, 16 (91)-сон, 21-б.
13. САБИНАХОН. Шерали ва Озода ўртасидаги “Карвон”. – “Аёл қалби”, 2004 йил
21 октябр, 41 (112)-сон, 8-б.
14. Шерали Жўраев: Армон бўлса ҳам эзгулик бўлсин /Жасур Ҳамроев ёзиб олган. –
“Тасвир”, 2005 йил апрел, 15-сон, 8-9-б.
15. ХОЛОВ З. Шерали ўйинчини мот қилди. – “Оила тилсими”, 2005 йил 15 апрел,
15-сон, 8-б.
16. ЭРКИН. Ҳофиз ваъдасининг устидан чиқди. - “Кўнгил кўчалари”, 2005 йил 12
май, 19 (120)-сон, 2- ва 28-б.
17. ХОЛМАТОВ Ғ. Шералиси бўлган санъатим. – “Нишон”, 2005 йил 30 сентябр, 39-
41 (125-127)-сонлар.
18. ҚОРАБОЕВ З. Бу кунларга етганлар бор, етмаганлар бор. - “Кўнгил кўчалари”,
2005 йил 3 ноябр, 44 (145)-сон, 29-б.
19. ХОЛОВ З. Тўйдан олдинги томоша. - “Оила тилсими”, 2005 йил 15 декабр, 48-
сон, 6-7- ва 14-15-б.
20. ТЎРАМУРОДОВ К. Муҳаббатга яқинлардур. – “Парвона”, 2006 йил 12 апрел, 15
(170)-сон, 8-б.
21. ТЎРАМУРОДОВ К. Қўшиқ фестивали. – “Бекажон”, 2006 йил 27 апрел, 33 (335)-
сон, 8- ва 41-б.
22. УСМОНОВ Е. Шерали Жўраевнинг томошабинсиз концерти. - “Кўнгил
кўчалари”, 2006 йил 10 август, 32 (185)-сон, 29-б.
23. УСМОНОВ Е. Ҳофизнинг қаҳри. - “Кўнгил кўчалари”, 2006 йил 28 сентябр, 39
(192)-сон, 29-б.
24. УСМОНОВ Е. Ҳофизнинг башорати. - “Оила тилсими”, 2006 йил 12 октябр, 41-
сон, 2-3-б.
25. Шерали Жўраев: “Андижон болаликни эслатади” /Шоҳруҳ суҳбатлашган/. –
“Хонадон” оилавий ҳафтаномаси, 2006 йил 7 декабр, 49 (223)-сон, 18-19-б.
26. НИШОНОВ О. Дадамнинг орзўси. – «Холис», 2007 йил 15 феврал, 8-б.
27. ШEРМАТОВ А. Сотилмас қалб эгаси (Тўйхат ўрнида). – “Холис”, 2007 йил 12
апрeл.
28. Шoҳжаҳoн ва Зoҳиршoҳ Жўраевлар: “Биз учун идeал инсoн – Шeрали Жўраев” /
Суҳбатдoш Нoдирахoн. – “Бeкажoн”, 2007 йил 26 апрeл, 33 (439)-сoн, 4-5-б.
29. ХОЛОВ З. “Булбуллар ичра тинмас забонман”. – “Оила тилсими”, 2007 йил 27
сентябр, 39-сон, 2- ва 8-б.
30. Шерали Жўраев осмонда ҳам куйлади ёхуд биринчи ўзбек фазогири Солижон
Шарипов билан суҳбат. - “Кўнгил кўчалари”, 2007 йил 8 ноябр, 70 (275)-сон, 12-13-б.
31. МУСЛИМА. Ҳофиз англатган ҳақиқат. - “Кўнгил кўчалари”, 2008 йил 17 апрел,
16 (298)-сон, 22- ва 30-б.
32. ХОЛДОР ВУЛҚОН. Мукаммал дунё: Достон. - http://valfajr.ucoz.ru/news/2008-08-
03-198 (Холдор Вулконнинг ижодий сахифаси);
http :// turonzamin . org /2008/06/07/ doston /# more -4076 ( www . uzbekcongress . org сайти
www . turonzamin . org саҳифаси 2008 йил 7 июн).
[47]-китобда таъкидланганига кўра, Ш.Жўраев ҳақида яна қуйидаги газеталарда
мақолалар чоп этилган.
1. УСМОНОВ Й. Ойни этак билан ёпиб бўлмайди. – «Давр», 1999 йил феврал, 3-сон.
2. «Шерали ва Ойбарчин» фильми ҳақида. /Суҳбатдош Дилшод Жалолов/. –
«Тошкент оқшоми», 1990 йил.
Улуғ ҳофиз ва шоир Шерали Жўраев ҳақида мақолалар ёзиб, Ўзбекистондаги газета
ва журналларда чоп эттиришга эриша олган журналистларга камина ўз
миннатдорчилигини билдиради.
2006 йил февралида Тошкент шаҳрининг “Чилонзор-16” мавзеси, 12-уй, 3-
хонадонида (“Чилонзор” метро шоҳ бекатидан 50 қадам масофада, бозор
қаршисидаги 9 қаватли бинонинг 1-қаватида) Ўзбекистон халқ ҳофизи
Ш.Жўраевнинг “Наво сози Шерали” номли дўкони очилди. Бу дўконда “Шер”
студиясида ишлаб чиқилган ҳофизнинг қўшиқлари ёзилган сифатли
аудиокассеталари, видеокассеталари, CД, ВCД, МП-3, ДВД, ВҲС тўпламлари
(компакт дисклари) сотилмоқда. У ерда мухлислар Ш.Жўраев икки ўғли билан
бирга суратга тушган 2008 йил тақвими билан бирга тасвирланган плакатни, [7]-
китобини харид қилишлари мумкин. Мурожаат учун Тошкентдаги телефон: (998
71) 276 64 06; 383 64 86.
Ушбу бандни шоир Холдор Вулқон улуғ ҳофиз Шерали Жўраевга бағишлаб ёзган
«Қайларда бор» шеъри билан тугатсак.
Шeр акамдeк яхши ҳофиз айт элим, қайларда бор?
Кўксидан чиққан қўшиқлар ноласи найларда бор.
Шан қўшиқлардан мусаҳҳар бесаноқ мухлислари,
Макка, Сиднeй, Лиссабон, Рим, Вeна, Шанхайларда бор.
Ҳақ таоло унга бeрмиш ёмби санъат ғазнасин,
Бунча бойлик на шаҳаншоҳ, на буюк бойларда бор.
Бир овозки мисли бургут кўкда парвоз айлагай,
Ул қанотлар шиддати пайкон ила ёйларда бор.
Сўз маоний ганжи бирлан дилнавоз оҳанглари,
Арчазор тоғларда оққан шарқироқ сойларда бор.
Сўзлади ҳақ сўзни миллат, дин учун қайғурди у,
Излангиз бу сўзни, озод, ҳур қурултойларда бор.
Шeр акам айтган қўшиқни йўқ қилолмайсан ғаним,
У қўшиқлар устихонда, қонтомир, пайларда бор.
Шоҳ қўшиқларким Бeҳишт, Боғи Эрамнинг гуллари,
Ул каби гул на Аторуд, на Замин, Ойларда бор.
Ҳақсeвар Вулқон дeган саргашта шоир излари,
Шум қадамлар eтмаган, кўз илғамас жойларда бор.

Просмотров: 1452 | Добавил: Abdu | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Декабрь 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Конструктор сайтов - uCoz