Понедельник, 29.04.2024, 01:17
Приветствую Вас Гость | RSS
Меню сайта
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2014 » Декабрь » 19 » Поклик ва соғлиқ ҳақидаги мақоллар
20:19
Поклик ва соғлиқ ҳақидаги мақоллар
 
Аёлнинг сариштаси –
Рўзғорнинг фариштаси.
 
Бедард ёнида гапирсанг, боши оғрир.
 
Бир кунлик иситма қирқ кунлик кучни олар.
 
Бойликнинг боши – соғлик.
 
Бола соғлиги – она бойлиги.
 
Бош армони бўлмаса,
Мол армони армонмас.
 
Бош роҳати – тан роҳати.
 
Дард ботмонлаб келар,
Мисқоллаб чиқар.
 
Дард келди, дармон кетди.
 
Дард филни пашшадек қилар.
 
Касал – битта, давоси – мингта.
 
Касал камайса, табиб касал бўлар.
 
Касал касал эмас,
Касални боққан касал.
 
Касал кўрсанг, кўнгил кўтар.
 
Касалга сўз ёқмас,
Чарчаганга – ўйин.
 
Касални табиб эмас, ҳабиб тузатар.
 
Касални яширсанг, иситмаси ошкор қилар.
 
Касалнинг келиши осон, кетиши қийин.
 
Кечки овқат – заҳар,
Овқат егин саҳар.
 
Поклигинг – соғлигинг.
 
Ранг кўр, ҳол сўр.
 
Саломатлик – туман бойлик.
 
Саримсоқ, саримсоқ еганнинг тани соғ.
 
Сиҳат тиласанг, кўп ема,
Иззат тиласанг, кўп дема.
 
Совуғинг ошса – давлат,
Иссиғинг ошса – қиёмат.
 
Соғ олма шохидан тушмас.
 
Соғ танда – соғлом ақл.
 
Соғлик – умрнинг гарови.
 
Суяк бутун бўлса, эт битар.
 
Табиб табиб эмас,
Дард чеккан табиб.
 
Тани соғга кунда тўй.
 
Тер тагида дард қолмас.
 
Тишсиз оғиз – тошсиз тегирмон.
 
Тоза кўзанинг суви тоза.
 
Тоза уйда дард қолмас.
 
Узоқ чайнасанг, узоқ яшайсан.
 
Уйи тозага гард юқмас,
Гард юқса ҳам, дард юқмас.
 
Чилим чеккан кишини,
Уриб синдир тишини.
 
Эл соғлиги – юрт бойлиги.
 
Қовун есанг, саҳар е,
Саҳар емасанг, заҳар е.
Просмотров: 1034 | Добавил: Abdu | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Декабрь 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Конструктор сайтов - uCoz