Среда, 15.05.2024, 01:17
Приветствую Вас Гость | RSS
Меню сайта
Статистика

Онлайн всего: 2
Гостей: 2
Пользователей: 0
Главная » 2014 » Декабрь » 13 » Ота-онага оқ бўлиш – катта гуноҳ
12:20
Ота-онага оқ бўлиш – катта гуноҳ

Ота-онага оқ бўлиш – катта гуноҳ
Оқ бўлиш “бўйсунмаслик”, “қарши чиқиш”, “озор бе­­риш”, “осий бўлиш” ва ҳақини адо қилмаслик деган маъ­­ноларни англатади. Ҳақини адо қилиш дегани ота-она ғазабланганида, фарзанд унга тик қарамаслигидир. Гарчанд ўғил ҳақ-у, ота ноҳақ бўлса ҳам. Ота-онанинг фарзанддаги ҳақи улуғ, уларнинг айтган­ларини қилиш шарт, бироқ амри Аллоҳнинг амрига тескари бўлмаслиги керак. Айтайлик, ота фарзандига ичкилик олиб келиб бер, деб буюради. Аллоҳ ичкиликни ҳаром қил­ган. Фарзанд чиройли муомала билан уни рад қилишга ҳақли. Ва шунга ўхшаш бошқа Аллоҳ қайтар­ган нарсаларда ҳам ота­нинг истагини бажармаса, фарзанд гуноҳкор бўлмайди.
Ота-онага оқ бўлиш фарзанднинг Аллоҳ қайтарган йўлларга кириб, эл-юрт олдида уларнинг юзини ер­га қаратиш, берган тузларига норози қилишдир. Қа­риган чоғида едирмай, ичирмай, кийинтирмай, хўрлаб қў­йиш­дир. Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) оқ бўлишдан огоҳ­лантирганлар ва унинг оқи­батларини баён қилиб, охиратда савол-жавоби қаттиқ бўлишини айтганлар.
Имом Бухорий ривоят қилади: «Расулуллоҳ (алай­ҳис­салом): “Сиз­лар­га катта гуноҳ­ларнинг энг каттаси хабарини берай­ми?” дедилар.
Биз: “Ҳа, ё Аллоҳнинг расули”, дедик. Расу­лул­лоҳ (алай­ҳиссалом): “Аллоҳга ширк кел­тириш, ота-онага оқ бўлиш, – ёнбошлаган ҳолда эди­лар ўтириб олиб, – ёл­ғон сўзлаш ва ёлғон гувоҳлик бериш...” деб такрор-такрор айтавердилар. Биз у ки­шини: “Қани тўхтасалар эди!” дедик».
Имом Бухорий ривоят қилади: «Ра­су­лул­лоҳ (алай­ҳис­салом): “Катта гуноҳ­лардан бири киши ўз отасини сўк­моғидир”, дедилар. Бир киши: “Эй Аллоҳнинг расули, киши ўз отасини ҳам сўкадими?” деди. Расулуллоҳ (алайҳиссалом): “Ҳа, бир киши иккинчи бир кишининг ота­сини сўкади, шунда у бу кишининг отасини ёки онасини сўкади, у бунинг онасини сўкади”, дедилар».
Расулуллоҳ (алайҳиссалом): “Ҳар қандай гуноҳнинг (жазосини) Аллоҳ хоҳиши ила қиё­матгача кечиктиради. Фақат ота-онага оқ бў­лишнинг (жазосини) ўлишидан олдин, ҳаётлигида ўз эга­сига беради”, дедилар. Яъни, ота-онага оқ бўлган ки­ши бунинг жазосини то тирик экан, бу дунёдаёқ олади.
Асбаҳоний Абу Аббосдан, у киши Авом ибн Ҳушаб­дан ривоят қилади: «Бир қишлоққа келдим. Ёнида қаб­рис­тон бор эди. Аср вақтидан сўнг қабристондаги бир қабр очилди ва ундан эшак бошли бир одам чиқди. Ва уч марта эшак­дай ҳангради. Сўнгра қабрга кирди ва қабр ёпилди. Шу пайт бир кампир ип йигириб ўтирарди. Ёнимдаги одам кампирни кўрсатиб:
– У унинг онаси, – деди. Мен воқеани сўрадим. – У ароқ ичиб маст бўларди. Уйга келганида онаси: “Эй ўғлим, Аллоҳдан қўрққин, қачонгача ичасан?” дер эди. Шунда у онасига: “Мунча эшакдай ҳанграйсиз?” дер эди. Бас, ажали етиб, аср вақтида вафот этди. Энди ҳар куни аср вақтида қабр ёрилади ва уч марта эшакдай ҳанграйди, сўнгра қабр ёпилади», деди.
Қаранг, фарзанд ота-онасини нима деб ҳақорат­ла­са, ўзи ўша нарсага айланиб қолар экан... Бу ниҳоятда таъсирли ривоятни ўқиб, тафаккур қилинса, фойдаси кат­та бўлади. Фарзандлар ёшлигиданоқ ота-она ҳақларини ўйлай бошлайди. Ислом таълимотида кўрсатилганидек, фарзанд ота-она ҳақларини чиройли қоим қилса, у нафақат ўзини, яшаб турган жамиятининг ҳам ҳақини адо этган бўлади. Қайси оилада, қайси маҳаллада бу тарбия яхши йўлга қўйилар экан, ўша оила, ўша маҳалла гуллаб яшнайди. Бу эса охир-оқибат жамиятнинг равнақ топишига олиб келади. Ота-она рози – Худо рози, деган ҳикматнинг қиммати ҳам шунда.
Ота-онанинг розилигини олишга интилиш фази­ла­ти барча фазилатларнинг негизи, борлиқдаги ҳар қан­дай ҳақ-ҳуқуқларнинг келиб чиқадиган ўрнидир. Фарзандлар қуйидаги одатларни онгларига синг­диришлари мақсадга мувофиқ:
1. Гуноҳга сабаб бўлмаса, ота-онанинг буюрган­ларини албатта бажариш.
2. Ота-онага мулойим сўзлаш.
3. Уйга кирганларида, ҳурмати учун ўрнидан туриш.
4. Ҳар тонг салом бериш, уйқудан олдин хайрли тун тилаш.
5. Мол-мулкини сақлаш.
6. Сўраган нарсасини бериш.
7. Улардан маслаҳат сўраш.
8. Ота-она ҳақига дуо ва истиғфор айтиш.
9. Улар меҳмон кутишса, олдида мунтазир бўлиб туриш.
10. Ота-она айтишини кутмай, уларни хурсанд қи­ла­диган ишларни бажариш.
11. Отанинг олдида овозни баланд кўтармаслик.
12. Гаплашаётганларида орага гап қўшмаслик.
13. Рухсат беришмаса, уйдан чиқмаслик.
14. Ухлаётганларида безовта қилмаслик.
15. Ота-онадан аҳли аёлини ва фарзандларини ус­тун (афзал) кўрмаслик.
16. Ота-она нотўғри иш қилиб қўйсалар кечириш, кўрмасликка олиш.
17. Кулгили гап бўлса ҳам, уларнинг ҳузурида ўзини тутиш.
18. Улар яхши кўрадиган овқатни илиниш.
19. Ота-онадан олдин таомга қўл чўзмаслик.
20. Уларнинг олдида чўзилиб ётмаслик.
21. Оёқ узатмаслик.
22. Уйга улардан олдин кирмаслик, олдиларига тушиб юрмаслик.
23. Чақирганларида тезлик билан жавоб бермоқ.
24. Улар ҳаёт пайтларида ҳам, вафот этганларидан кейин ҳам дўстларини ҳурмат қилиш.
25. Ота-онасининг ҳурматини қилмайдиган киши­лар билан дўстлашмаслик.
26. Уларнинг ҳақларига дуо қилиш.

Просмотров: 561 | Добавил: Abdu | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Декабрь 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Конструктор сайтов - uCoz