Понедельник, 29.04.2024, 05:06
Приветствую Вас Гость | RSS
Меню сайта
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2014 » Декабрь » 19 » ОТА ДУОСИ
20:34
ОТА ДУОСИ

Отанг бўлса Ой, юлдузлар пойингдадур,
Имконларинг қўл узатган жойингдадур,
Тупроқ олсанг, ҳовучингга тўкилгай дур,
Эл ичинда, олтин бошинг ҳам бўлмағай,
Отасидан дуо олган, кам бўлмагай.

Ғам келса ҳам, кўнглинг тутдай тўкилмайди,
Маҳзун юрак чок-чокидан сўкилмайди,
Қоядай тик, мағрур қаддинг букилмайди,
Чўққиларни кўзлаган кўз, нам бўлмагай,
Отасидан дуо олган, кам бўлмагай.

Гуриллаган омад келса, йўқотмайсан,
Ўз инингга ола қараб, ўқ отмайсан,
Қишнинг аёз кунида ҳам совқотмайсан,
Дўл ёғса ҳам, оёқ остинг шаъм бўлмагай,
Отасидан дуо олган, кам бўлмагай.

Отасиздан сўра бир бор, Ота қадрин,
Кўзингга сурт, кипригига қўнган гардин,
Худойим ҳам сийлаб қўяр, йигит мардин,
Суҳбатидин ўзга бир ҳуш, дам бўлмағай,
Отасидан дуо олган, кам бўлмагай.

Яктак, чопон, бошда дўппи – ғурур, ори,
Саховату эҳсон – кўнгил чаманзори,
Хасталарни йўқлашдан йўқ ўзга шиори,
Ҳақ деганни кўзида ҳеч нам бўлмағай,
Отасидан дуо олган, кам бўлмагай.

Денгизлардай жўшиб ғайрат, эҳтироси,
Эр йигитдан қолса, тоза қалб меъроси,
Дерлар азал, Ота рози – Худо рози,
Эй, Одилхон дилингда ҳеч ғам бўлмагай,
Оталардан дуо олган, кам бўлмагай.

Одилхон қори Юнусхон ўғли

Просмотров: 686 | Добавил: Abdu | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Декабрь 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Конструктор сайтов - uCoz