Понедельник, 29.04.2024, 07:47
Приветствую Вас Гость | RSS
Меню сайта
Статистика

Онлайн всего: 3
Гостей: 3
Пользователей: 0
Главная » 2014 » Декабрь » 23 » ОНА
08:05
ОНА

- Ало Ассалому алайкум онажон!
- Во алайкум ассалом Иқболжон яхшимисан болам? Болаларинг ҳам яхшими, келиним ҳам ишига бориб келяптими?
- Ҳа раҳмат онажон, дадам яхшимилар, укам, келин ҳаммалари яхшиларми?
- Тузук ҳаммаси яхши, ўзим ҳам яхшиман болам.
- Ҳа ойижон тинчликми, телефон қилибсиз.
- Тинчлик болам, эртага шанба келасизларми деб телефон қилгандим.
- Эрта бўлаверсинчи ойижон, вазиятга қараб айтаманда, ишим чиқиб қолмаса борамиз албатта!
- Ҳа ишқилиб, ишинг чиқиб қолмасинда болам, биласанку, соғиниб қоламанда.
- Хўп ойижон, худо хохласа бораман. Майли хайр, ёнимда одам бор эди. Кейинроқ ўзим телефон қиларман.
Телефонни столга қўйишим билан, дўконимга харидор бўлиб кирган нотаниш одам, кўзимга қаради. Юзлари қандайдир маъюс, хиёл кулганча:
- Онангизмилар? - деб савол берди.
- Ҳа онам.
- Улар бошқа жойда яшайдиларми? - яна саволга тутди бояги одам.
- Ҳа улар мендан анча олисда, масофа билан хисоблаганда юз км.дан ошиқроқ узоқликда яшайдилар.
- Ҳа шунақами? Демак, юз км денг. Бир гап айтсам хафа бўлмайсизми?
- Йўқ хафа бўлмайман ака бемалол, - дейишга дедиму, нима дейишига хайрон бўлиб оғзини пойладим.
- Агар менда сиздек имкон бўлганида ука, юз км эканку, минг км бўлса ҳам хар кун бориб қайтишга тайёр турардим. Қани мени онам ҳам хаёт бўлсалар, қани улар ҳам худди сизни онангиз каби қўнғироқ қилиб ёнларига чақириб "кел болам" десалар, қани энди уларнинг тиззаларига бошимни қўйиб ухлай ололсам, у киши мени бошларимни силаб дуолар қилсалар ука, қани энди, буни иложи йўқ! Хеч қандай йўл билан уларни ортга қайтара олмайман ука. Онам энди йўқ! Сизда эса бор экан, хаёт эканлар боринг ука олдиларига, кўнглини олинг, хизматини қилинг, кейин мен каби афсус қилмайсиз, ота-онангизни хаёт эканлиги сиз учун бу бахт!
Нотаниш инсон онаси хақидаги армонларини гапирар экан, ичимда нимадир узилгандек бўлди. Боягина онамга бориш бормаслигим эҳтимол деганим ёдимга тушиб, уялиб кетдим. Беихтиёр қўлимга яна телефонимни олиб, онамнинг телефон рақамларини тердим.
- Ҳа болам, бирор гапинг эсингдан чиқиб қолибдими?
- Ҳа онажон, эртага худо хохласа албатта борарканмиз, шуни айтиб қўймоқчи эдим.
- Вой худога шукр!
- Ҳа айтганча, яна хар сафаргидек болаларим келаркан деб эрталабдан бир нарсаларга уннаб юрманг, ҳеч нарса керак эмас, бизга сиз кераксиз!
****
Онам билан суҳбатлашар эканман, бояги нотаниш харидорнинг юзларида икки дона ёш томчилаганини пайқадим.
Онажонларимиз соғ-омон бўлишсин!

Иқбол Юсуф.

Просмотров: 589 | Добавил: Abdu | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Декабрь 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Конструктор сайтов - uCoz