Среда, 15.05.2024, 00:33
Приветствую Вас Гость | RSS
Меню сайта
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2014 » Декабрь » 18 » Маънавият – миллат нишони
17:15
Маънавият – миллат нишони

 

Маънавият – миллат нишони
ИСЛОМ КАРИМОВНИНГ МАЪНАВИЯТ ҲАҚИДАГИ ФИКРЛАРИДАН НАМУНАЛАР

 

"Маънавият – тақдирнинг эҳсони эмас. Маънавият  инсон қалбида камол топиши учун у қалбан ва виждонан, ақл ва қўл билан меҳнат қилиши керак. Бу хазина инсонга ҳаётда барқарорлик бағишлайди…. У йўқ жойда ҳеч қачон бахт-саодат бўлмайди. Нафақат кўҳна тарих, балки янги тарих ҳам бунинг кўплаб мисолларини беради”.

 "Халқимизнинг асрлар оша яшаб келган анъаналари, урф-одатлари, тили ва руҳи негизига қурилган миллий мустақиллик мафкураси умуминсоний қадриятлар билан маҳкам уйғунлашган ҳолда келажакка ишонч туйғусини одамлар қалби ва онгига етказиши, уларни Ватанга муҳаббат, инсонпарварлик руҳида тарбиялашни, ҳалолликни, мардлик ва  сабр-бардошлиликни, адолат туйғусини, билим ва маърифатга интилишни тарбиялаш йўлида хизмат қилмоғи лозим”.

 

 "Агар иқтисодий ўсиш, тараққиёт – жамиятимизнинг танаси бўлса, маънавият – маърифат ва сиёсий онг етуклиги унинг руҳи, ақли ва жонидир. Буюк давлат, буюк келажагимизга эришиш учун оқил, маърифатли, айни пайтда ўзининг ўтмиши, улуғ қадриятлари, миллати билан фахрланадиган ва келажакка ишонадиган инсонларни тарбиялашимиз керак”.

 

"Маънавият – инсонийликка олиб борадиган йўлдир”. 

 

"Халқнинг маънавий руҳини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш Ўзбекистонда давлат ва жамиятнинг энг муҳим вазифасидир. Маънавият шундай қимматбаҳо меваки, у бизнинг қадимий ва навқирон халқимиз қалбида бутун инсониятнинг улкан оиласида ўз мустақиллигини тушуниб етиш ва озодликни севиш туйғуси билан биргаликда етилган”.

 

"Биз кишиларимизнинг тафаккур тарзи, бугунимиз ва келажагимиз истиқболи кўп ҳолларда халқларимиз жаҳоннинг маданияти хазинасига қўшган маънавий қадриятларнинг тарихий моҳиятини англаш ва чуқур идрок этиш билан белгиланишини унутмаслигимиз лозим”.

 

"Бирон бир жамият маънавий имкониятларини, одамлар онгида маънавий ва ахлоқий қадриятларини ривожлантирмай ҳамда мустаҳкамламай туриб, ўз истиқболини тасаввур эта олмайди”. 

 

"Маънавият инсонга сувдек, ҳаводек зарур”

 

"Маънавият йўқ жойда ҳеч қачон бахт-саодат бўлмайди”

 

"Маънавиятни мустаҳкамлаш учун меҳнат ва маблағни аяш ўз келажагига болта уриш демакдир”.

 

"Халқнинг маънавияти ва маданияти, унинг ҳақиқий тарихи ва ўзига хослиги қайта тикланаётганлиги жамиятимизни янгилаш ва тараққий эттириш йўлидан муваффақиятли равишда олға силжитишда ҳал қилувчи, таъбир жоиз бўлса, белгиловчи аҳамиятга эгадир”.

 

"Агар инсон ўзини халқининг бир зарраси деб сезгандагина, у ҳақда ўйлаб, меҳнат қилиб яшагандагина маънавият билан туташади”.

"Маънавиятимиз қўлимизда енгилмас кучга айлансин”.

 

"Маърифат – инсоният боғининг гўзал дарахти, маънавият – одамийлик хазинасининг гавҳаридир”.

 

"Маънавият турли халқлар, мамлакатлар, кишиларни қон-қариндош қилади, уларнинг тақдирини ўзаро ҳурмат асосида яқинлаштиради. Бизнинг маънавиятимиз асрлар давомида миллион-миллион кишилар тақдири билан шаклланган”.

 

"Маънавият инсонга она сути, ота намунаси, аждодлар ўгити билан бирга сингади”.

 

"Маънавият тарбиянинг энг таъсирчан қуроли экан ундан оқилона фойдаланиш, болаларимизни ватанпар- варлик, ростгўйлик, ҳақсеварликка ўргатиш керак бўлади. Аслини олганда ахлоқ – маънавиятнинг ўзаги. Инсон ахлоқи шунчаки салом-алик, хушмуомаладангина иборат эмас. Ахлоқ – бу аввало инсоф ва адолат туйғуси, имон, ҳалоллик дегани…. Киши қалбида ҳаромдан ҳазар, нопокликка, адолатсизликка нисбатан муросасиз исён бўлиши керак. Шундай одамгина лафзини сақлайди, бировнинг  ҳақига хиёнат қилмайди, садоқатли бўлади, Ватани, халқи учун жонини  фидо этишга ҳам ўзини аямайди”.

 

Қуръони Каримдан

 

"Мўминларнинг ва илмли уламоларнинг даражасини Оллоҳ таоло кўтаради”

("Мужодала сураси, 11-оят”).

"Эй Худойим, менга илмларни зиёда қилиб бергин”

("Тоҳо” сураси, 114-оят).

"Билган кишилар билмаган кишилар билан баробар бўла оладими?”

("Зумар” сураси, 9-оят).

 

Ҳадиси Шарифдан

 

"Билим излаш ҳар бир муслим ва муслимага фарздир”.

"Бешикдан қабргача илм изла”.

"Олимлар пайғамбарларнинг ворисларидир”.

"Билим йўлини излаган кишига Оллоҳ таоло жаннат йўлини очади”.

 

МАЪНАВИЯТ – ОЛИЙ СИФАТ

 

Маънавият – одамийликнинг бош омили.

Маънавият – ақл бойлиги.

Маънавият – ғоя ва эътиқодни белгилайди.

Маънавий камолат – ўз-ўзини таний билиш.

Маънавият энг аввало шахснинг ўзи учун, сўнгра эса жамият учун энг зарур эҳтиёждир.

Инсоният сифатларининг йиғиндиси маънавиятда.

Инсон қадр-қимматининг аҳволи маънавиятга боғлиқ.

Имону эътиқод – маънавиятнинг ҳосили.

Маънавият бор жойда жаҳолат бўлмайди.

Маънавий соғломлик – бахт.

Маънавиятнинг кучи – билимлиликда.

Маънавиятнинг бир қаноти заковат, иккинчи қаноти иқтисоддир.

Иқтисодий қашшоқликдан, маънавий қашшоқлик ёмон.

Иқтисодий тўқ бўлиб, маънавий оч бўлган одам машмаша туғдириб юради.

Инсоннинг ҳайвондан фарқи, унинг яшаш тарзи ва маънавиятида.

Маънавий уйғониш  ақл кўзини очади.

Маънавият – муҳит ва шароитга боғлиқ.

Маънавиятли одам ҳур фикрлидир, чунки у беъмани гапирмайди ва ҳар бир айтгани манзур бўлади.

Маданият – маънавиятнинг фарзанди.

Маънавият тарбияси – камолот дорилфунуни.

Маънавиятнинг кўзгуси – турмуш тарзи ва тил.

Оила – маънавиятнинг бешиги.

Маънавий бойлик – бахт эшигининг калити.

Ҳаётнинг комиллиги маънавий ва моддий тўкисликдан иборат.

Маънавий бойлик – моддий бойликдан устун.

Маънавият – умр мазмуни.

Маънавиятни тарбиялашда ислом динининг хизмати беқиёс.

Маънавияти ёруғ одам бошқаларнинг ҳам бағрини ёритиб юради.

Хонадон билан мактаб – маънавият ўчоқлари.

Хурофот – маънавиятнинг душмани.

Маънавиятсизлик фаросатсизлик  ва қашшоқликдир.

Маънавият – жамият пойдевори.

 "Маънавият – миллат нишони”  мавзуида китоб-расмли кўргазматайёрлашнинг тахминий режаси

Таклиф этилаётган китоб кўргазмаси ахборот-кутубхона, ахборот-ресурс марказлари ҳамда кутубхоналарда ўтказиладиган тадбирларнитўлдиради Кўргазма қўйидаги  бўлимлардан иборат бўлиши мумкин.

1. Маънавият – комиллик саодати.

 

 "Мен XXI асрни маънавият асри, маърифат асри, илм-фан, маданият ва ахборот асри бўлишига қатъий ишонаман”.

И.Каримов

Бу бўлимга Президентимиз И.А. Каримовнинг асарлари қўйилади.

2. Маънавият илдизлари

"Халқимизнинг маънавий пойдевори – бўлажак давлатимизнинг таянчлари жуда қадимий ва мустаҳкам. Буни ҳеч ким инкор қила олмайди”.

И.Каримов

 

Бу бўлимга ўзбек миллий маданияти қадриятлари тарихи, машҳур аждодларимизнинг асарлари,истиқлол маънавиятимизнинг илдизлари кўрсатиб берилган адабиётлар қўйилади.

3.  Маънавият, маърифат, тарбия, мафкура

"Биз учун руҳий-маънавий куч қувват манбаи, илмий асос – бу миллий ғоя, миллий мафкура бўлиши шарт”.

И.Каримов

Бу бўлимга маънавият, маърифат, тарбия ҳамда мафкура масалаларига доир олимларнинг асарлари, фикр-мулоҳазалари жам бўлган адабиётлар қўйилади.

 4. Ислом ва маънавият

 

Дин халқ маънавиятининг, маърифатининг  юксалишига  катта ҳисса қўшибкелган.

И.Каримов

 

Бу бўлимга диний ва дунёвий адабиётлар мажмуи, ислом оламининг йирик мутафаккирлари : ИмомБухорий, Имом Термизий, Аҳмад Яссавий, буюк алломалар: ал-Хоразмий, Форобий, Беруний, ибн Сино, Замахшарий, Улуғбек, Алишер Навоий сингари алломаларимизнинг асарлари қўйилади.

Просмотров: 968 | Добавил: Abdu | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Декабрь 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Конструктор сайтов - uCoz