Понедельник, 29.04.2024, 01:34
Приветствую Вас Гость | RSS
Меню сайта
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2014 » Декабрь » 19 » Яхши ният – ярим давлат
20:26
Яхши ният – ярим давлат
Ушбу бўлимда ниятни холис қилиш, ёмон гумонга бормаслик, бирор амал қилганда уни ихлос билан бажариш лозимлиги ва кишиларни яхшиликка чақиришнинг фазилатлари ҳақидаги мақол ва ҳикматлар келтирилади.
أَخْلَصَ النِّيَّةَ وَبَاتَ فِى البِرِّيَّةِ
Ниятни холис қилган киши яхшиликлар қозонади.
 
Ўзбек тилидаги муқобил шакллари:
Дили покнинг иши пок.
* * *
Дили покнинг йўли пок.
* * *
Дили тўғрининг йўли тўғри.
* * *
Ёмоннинг нияти бузуқ.
Инсон қилаётган саъй-ҳаракатининг қандай натижа бериши, албатта қалбидаги ниятига боғлиқ. Албатта ҳар бир инсон ҳаётда ният қилган нарсасига эришишга интилади. Яхши ният қилган бўлса, яхшиликка, ёмон ният қилган бўлса, ўша мақсадга етади. Ушбу мақолда ният яхши бўлса, кўплаб яхшиликларга эришиш мумкинлиги айтилмоқда. Ниятни холис қилиш учун, авваламбор, кишининг қалби тоза, маънавий иллатлардан холи бўлиши лозим. Киши қалбининг поклиги уни эзгуликлар сари етаклайди. Ҳадиси шарифларнинг бирида: “Албатт амаллар ниятга боғлиқдир”, деб айтилган. Демак, инсон доим ҳар соҳада, ҳар бир пок ва ҳалол ишда ниятини яхшилаши лозим.
أَلدَّالُّ عَلَى الخَيْرِ كَفَاعِلِهِ
Яхшиликка йўлловчи уни қилгувчи кабидир.
Яъни, агар киши бир яхши амални билса ва уни бошқа одамга ўргатса, ўша одамнинг қилган амалига олган савоби ўргатиб қўйган одамга ҳам берилади. Ушбу мақолдан инсон ҳеч бир оғирликсиз кўплаб савоб ва яхшиликларга эришиши мумкинлиги маълум бўлади. Яхшиликни таълим берган одамга бундай марҳамат кўрсатилишига сабаб, агар у ўргатмаса, бошқалар ҳам яхши ишлар қилмас эдилар. Шунинг учун, инсон доим ўзгаларни яхшиликка чақириб, ўзи ҳам эзгу амалларни қилиши керак. Шунда банда дунё ва охиратда кўпгина манфаатларга эришади.
 لاَ تَعْمَلِ الخَيْرَ رِياءً وَلاَ تَتْرُكْهُ حَيَاءً
Солиҳ амалларни риё билан қилма, лекин одамлардан уялиб ташлаб ҳам қўйма.
Ўзбек тилидаги муқобил шакллари:
                                                                 Яхшилик қил, дарёга ташла, балиқ билар,
                                                                  Балиқ билмаса, Холиқ билар.
* * *
Яхшилик қилсанг яшир,
Яхшилик кўрсанг ошир.
Инсон бирон-бир яхшилик қилса, уни одамлар учун, улар гапирсин ёки кўрсин деб эмас, балки барча яхшиликларни холис Аллоҳ йўлида қилиши матлубдир. Шунда у кўплаб ажр-савобга эришади ва ҳар хил гап-сўзлардан йироқ бўлади. Лекин одамлардан уялиб, яхшиликни тарк қилиш ҳам тўғри эмас, чунки доим ҳам яхшиликни яширин тарзда қилишнинг иложи бўлмайди. Шунинг учун, инсон эзгу ишларни ўзига ўхшаган ожиз инсонлардан бирон нарса таъма қилмаган ҳолда холис Аллоҳ учун қилиши мақсадга мувофиқ.
أَلظَّنُّ السُّوءُ يُؤَدِّى جَهَنَّمَ
Ёмон гумон жаҳаннам сари етаклайди.
 
Ўзбек тилидаги муқобил шакли:
Қора кўнгил – яра кўнгил.
 
Бу ерда одамлардан ёмон гумон қилиш, улар ҳақида асоссиз хаёлларга бориш яхши эмаслиги таъкидланмоқда. Чунки ёмон гумон туфайли кишилар орасидаги меҳр-оқибат, ўзаро ишонч ҳисси сусаяди, ҳар хил келишмовчиликлар юзага келади. Ёмон гумон, ўз навбатида, соҳибини ёмон таассуротлар остида ёмон ишларни қилишга сабаб бўлади. Шунинг учун инсон ҳар бир ҳолат ва вазиятни ақл мезонида ўлчаб, сўнгра бир қарорга келиши ва одамлар ҳақида ёмон гумонга бормаслиги лозим. Шунингдек, доим зийрак бўлиш ҳам талаб этилади, токи одам ҳар хил ҳийла-найрангларга алданиб қолмасин.
Просмотров: 962 | Добавил: Abdu | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Декабрь 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Конструктор сайтов - uCoz