Понедельник, 29.04.2024, 04:28
Приветствую Вас Гость | RSS
Меню сайта
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2014 » Декабрь » 19 » ДИН ВА ЗАМОН
19:44
ДИН ВА ЗАМОН

Аллоҳ таоло баъзи жоҳилларнинг жоҳилликлари чўққига чиққанида уларнинг қалбини “синдириб” қўяр экан. Биз кўпинча сиқилиб, ҳалокат ёқасида эканимизни англаб, нажот берувчи Аллоҳ таолонинг раҳмати нақадар буюк эканлигини тушунган ҳолда Исломни қабул қиламиз. Мен бугун иккита воқеа эшитдим. Уларнинг иккиси ҳам қалбимни ларзага солди, кўзим ёшланди. Ахир, Аллоҳ таолонинг бир одамга кўрсатган марҳаматини кўрганингизда кўз ёшларни қандай тўхтата оласиз?

Биринчи воқеа: Масжид қурилишига эътиборсизлик

Агар кўз олдингизга бой-бадавлат шайхни келтирсангиз, хаёлингизга дарҳол унинг ҳашаматли уй-жойи келиши мумкин. Дубайнинг осмонўпар биноларига боқар экансиз, бу ерда яшаётганлар ҳеч нарсага муҳтож бўлмаса керак, деган фикр хаёлингизга келади. Бироқ, уларнинг орасида Аллоҳ таолога қанчалар муҳтож инсонларни учратиш мумкин. Сабаби, улар ўзларини пул билан ўраб олишган ва қўлимиз ҳамма нарсага етади, деб ўйлашади. Аллоҳ таоло уларнинг маблағларини керакли жойларга сарф қилинишини насиб қилсин. Омин.

Бир биродаримиз масжид қурилиши учун бой-бадавлат шайх олдига пул сўраб борган экан. Боиси, у инсон етарлича бойликка эга эди. Ўзини мусулмон ҳисоблаган одам албатта бундай савоб иш учун сўралган илтимосни ерда қолдирмайди, лекин... Масжид қурилишига пул йиғиб юрган одам ўзининг барча иродасини жамлаб, (ким бу иш билан шуғғулланиб юрган бўлса, бунинг қанчалик оғир иш эканини билади) унга қараб қўлини узатади. Албатта қўл атайин чўзилмаганди, балки бу қўлларда “қани масжидга ёрдам қилинг”, деган маъно бор эди. Аммо шайх кутилмаганда унинг қўлига тупуриб, тиржайди. Бундай ҳолат юз берса биз нима қилар эдик-а? Чиройлик сабр ва унинг мукофати қандай бўлишини ўқинг.

Бироз сукут қилиб, биродаримиз кафтини юзига суртди. Сўнг, ҳайрон қолган бой биродари юзига қараб деди: 
- Бу мен учун эди. Энди Аллоҳ таоло учун эса, нима берасан?
Буларни кўрган ва ҳозиргина ўзини дунёнинг подшоҳидек ҳисоблаб турган шайх йиғлаб юборди. Сўнг эса керагидан ҳам ортиғини берди.

Иккинчи воқеа: Ёмонликни яхшилик билан қайтар.

Бу суҳбат икки биродаримиз ўртасида бўлиб ўтган эди.
Уларнинг биттаси бошқа биродари ҳақида кўпроқ билишни истаб сўради:
- Биродар, сен Исломни қандай қабул қилгансан?
- Буни айтишга уяламан, деб кулиб юборди.
- Айтиб бер, балки бу бошқаларга ўрнак бўлар?!
Фойдаси бўлиши ҳақида фикр қилиб, биродар айта бошлади: 
- Яхши... Бекатда турган эдим. Кайфиятим жуда ёмон эди. Шу вақт бир одам келиб бир нарсалар ҳақида гапира бошлади. Уни унчалик тушунмадим. Фақат Ислом, тўғри йўл ва шунга ўхшаш сўзларни тушундим. Кайфиятим ёмонлигиданми, билмадим, унинг юзига тупуриб юбордим. Энди ҳозир жанжал чиқса керак, деб ўйладим. У эса кула бошлади, қарасам унинг кўзларидан ёш оқа бошлади. Бекат бурчагида ўтириб олиб бир нарсаларни шивирлашни бошлади. Мен эса бу ҳолатни кўриб шошиб қолдим. Унинг ёнига келиб: “Сенга нима бўлди? Узр энди... Қандай бўлганини ўзи ҳам билмай қолдим!”, - дедим.

Тасаввур қиляпсанми, у менга: “Аллоҳ таоло нима қилганим учун бундай бахтни ато қилди... Пайғамабаримиз (с.а.в.) ва саҳобалар юзларига тупуришган... Мен эса оддий бир мусулмон бўлсам!” Шундай деб ўзини бахтли хис қилиб ўтирибди. Индамай шок ҳолатида у ердан кетдим. Шундан бери уни бошқа кўрганим йўқ. Бироқ бўлиб ўтган воқеа ҳақида кўп ўйладим. Ислом ҳақида қизиқа бошладим. Китоблар ўқидим. Ва ниҳоят Исломни қабул қилдим, алҳамдулиллаҳ”.

Бу фақат иккита воқеа холос. Бунга ўхшаш минглаб воқеалар бор. Аллоҳ таолонинг марҳамати чексиз бўлгани каби бундай воқеаларнинг охири йўқ бўлса керак. Чиройли сабр қилинглар ва ёмонликка яхшилик билан жавоб қайтаринглар. Эҳтимол, савобга эга бўласиз ёки бу билан кимнингдир нажот топишига сабабчи бўласиз.

 

Оммавий равишда одамларнинг руҳий ҳолатидаги мувозанатининг бузилиши, психикасидаги ўзгаришларга сабаб бўлаётган асосий омиллардан бири реклама бўлса керак. Ўша ахборотларга ва рекламаларга буюртма бераётганлар сайёрамизда, аҳоли ўртасида янги эътиқодлар, қадриятлар, дид-у қизиқишларни ва янги модаларни шакллантирмоқда. 
Бугунги кун жамияти одоб-ахлоқ ва тарбиявий аҳамият касб этган, керакли ахлоқий ахборотни одамларга етказадиган ижтимоий рекламаларга жуда муҳтождир.

Москва

Москва шаҳарларида библиядан олинган амрлар реклама лавҳаларида пайдо бўлди. Москваликлар орасида ўтказилган сўровномаларга кўра, “"Ўлдирма”, “Ўғирлама” каби диний амрлар ёзилган рекламалар, шаҳарнинг энг кўриниб турадиган жойларда жойлашишига рози эканлар.  

Владивосток

Шаҳарнинг асосий йўл чеккаларида Исо алайҳи саломнинг буйруқлари  ёзилган реклама лавҳалари пайдо бўлди. Лавҳаларни жойлаштириш жойлари ҳам ҳаммани ҳайратда қолдирди. “Зино қилма”, деган реклама лавҳаси тиббиёт университетининг талабалар ётоқхонаси қаршисига осиб қўйилган. “Ўлдирма” деган реклама лавҳаси бандитлар орасида тўқнашувлари (“разборка”лар) билан машҳур бўлган бозор ёнига осиб қўйилган. Бозор савдогарларига эслатиб туриш учун “Ўғирлама” сўзи катта қилиб бозор ичига ёзиб қўйилган. Янги супермаркет олдига эса “Ҳасад қилма” реклама лавҳасини қўйишган. Шаҳар бўйича ҳаммаси бўлиб 10тага яқин  шундай реклама лавҳалари жойлаштирилган. Айтишларича, реклама лавҳаларининг ўринини танлаш мутлақо тасодиф бўлган экан. Улар 40 кунча осилиб турди.

Қозон 

“Ўлдирма”, “Ўғирлама”, “Ёлғон гувоҳлик берма!”
Умумбашарий дин амрларини энди ибодатхона ёки китоблардан эмас, балки Қозон шаҳрининг кўчларидан ҳам ўқиб олсангиз бўлади. Илоҳий китоблардан олинган парчалар Қозоннинг икки юзга яқин реклама лавҳаларига жойлаштирилди. Бу Қозон шаҳри ҳокимияти тарафидан уюштирилган олтита ижтимоий лойиҳалардан биридир. Қозон шаҳри ташқи реклама ва ахборот бошқармасининг ижрокомининг вакиллари айтишича, одамлар диққатини оддий ҳақиқатларга қаратишлари учун, яъни эзгулик, севги, яқинига ёрдам ва хайрли ишларни унутмаслиги   учун қилинган. Шунинг учун ҳам рекламадаги ёзувлар одамларга абадий ҳақиқатларни эслатиб турибди. Бу акцияни иккита диний конфессия  вакилларининг руҳонийлари ҳам маъқуллашган.  
Шаҳарда мингдан ошиқ реклама жойлари мазкур ижтимоий реклама лойиҳаси учун  шаҳар ҳокимияти томонидан банд қилинди. Барча плакатлар икки тилда ёзилган. Библия ва Қуръондан келтирилган ёзувларни энди русча ёки татар тилида ўқиш мумкин. Шаҳар ҳокимияти одамларга дўстлик, ҳамфикрлик ва бошқа ижобий хислатларни эслатишни хоҳлашганлиги кузатувчиларни хурсанд қилади. Қозонликлар ҳам  бу ғояни мамнуният билан қабул қилишган. Илоҳий матнларни реклама жойларида жойлаштириш шаҳарнинг битта ижтимоий лойиҳаси халос. Шаҳарнинг реклама лавҳаларида “ёшлар йили” ҳақидаги маълумотларни, гиёҳвандлик зарарлари, йўл қоидаларига риоя қилмаслик оқибатлари ва ҳоказоларни учратиш мумкин. Ҳамда психологик ёрдам, спид ва наркомания бўйича тез ёрдам хизматлари ҳақидаги ахборотларни олиш мумкин.

Чеченистон 

Чечен Республикаси жамиятни ахлоқий тарбиясига катта аҳамият бериб келмоқда. Чечен президенти Рамзон Қодиров сўзига кўра, соғлом ахлоқ ва одобсиз муваффақиятли соғлом жамият қуриб бўлмайди. Чеченистондаги федерал аҳамиятга эга “Кавказ” йўлида йўловчиларни интизомга чақирувчи Қуръон оятларининг маънолари жойлаштирилган. Қуръон суралари чечен ва рус тилларида ёзилган бўлиб, улар автотуруржойларида, йўқ ёқасида, светафор ёнларида хавфсизлик талабларига тўлиқ жавоб берган ҳолатда жойлаштирилган. 
Республикада аёлларнинг беҳаё кийинишларига, кинофильмлардаги ярамас саҳналарга,  ҳамда “очиқ-сочиқ” рекламаларга қарши кураш бошланган. Республика телеканалларида боши яланг аёлларни, тиззасидан баланд юбка эгаларини ва очиқ елкалик либосдаги аёлларнинг ҳаракатларини танқид қиладиган роликлар пайдо бўлган. Эфирда шундай кийинишларни очиқчасига қабоҳат деб баҳоланмоқда. Республикада, хориж ва Россия кинофильмларидан эротик саҳналар ўчирилаётган кино архив шаклланмоқда. Реклама лавҳаларида эса  очиқ-сочиқ қизлар тасвири қўлланиши мутлақо мумкин эмас. Ташқи алоқалар, матбуот ва ахборот  вазирлиги ташаббуси билан   шаҳар йўловчи транспортида телмониторлар ўрнатилиб, ахлоқий мазмундаги видеороликлар кўрсатилмоқда. 

Доғистон

Доғистонда ҳам одамлар орасида ҳаводек зарур бўлган ахлоқий меъёрларни тарғиб қилиш учун ҳаракатлар бўлди. Тижорий шиорларнинг ўрнини “Бир-бирингизга салом берингиз”, “Ватанни севмоқ иймондандир” ва “Тавҳиддан кейинги энг мақбул амал ота-онани рози қилиш” мазмунидаги ёзувлар эгаллади.  Сўровлар натижасидан маълум бўлдики, бундай рекламалардан барча мамнун. Ҳатто, кўпчилик нега шу вақтгача бу иш қилинмаганидан ҳайронда.

Дунё харитасига назар ташлар экансиз, қотилликлар ва хунрезликлардан азоб чекаётганларнинг кўпи Ислом мамлакатларининг мусулмон аҳолиси эканига гувоҳ бўласиз. Афғонистон, Фаластин, Ироқ, Сомали ва Покистонда хунрезликлар, қотилликлар,вайронгарчиликлар ҳукмрон. Исломий фирқалар бир-бирларини муртадликда айблашмоқда. У ер-бу ерда “хоин”ларнинг қони “ҳалол”лиги, жаннатдан “маҳрум”лиги, мусулмон жамоасидан ҳайдаб юборилишини эълон қилувчи фатволар ҳам пайдо бўлаётир. Ислом миллатига нима бўлди? Тинчлик, дўстлик, биродарликда яшашга буюрган шариат қонунлари қаёқда қолди? Бирор киши Буюк Яратувчининг: “Барчангиз Аллоҳнинг арқонини маҳкам тутинг ва бўлиниб кетманг” (Оли-Имрон, 105) ва “Аллоҳ ва Унинг Расулига иймон келтирганлар, ҳеч шубҳасиз, оға-инилардир” (Ҳужурот, 10) деган ваҳийларига амал қиляптими?

Бирор киши Пайғамбаримизнинг (алайҳиссалом): “Бизга қарши қурол кўтарган бизлардан эмас” деган сўзларига эътибор беряптими? Бирор киши Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) “Сизларнинг жонингиз, молингиз ва шарафингиз ушбу Муқаддас шаҳарда ушбу Муқаддас ойнинг ушбу Муқаддас куни каби бир-бирингизга муқаддас бўлиши”ни тилаб қилган дуоларини эслармикин?
 
 

Дунёнинг бошқа халқлари ишлаб чиқариш, қурилиш, ижод, ихтиро ва кашфиётлар билан машғул бўлгани ҳолда нега Ислом уммати душманлик, фитнабозлик, рақобат, ўзаро муртадликда айблашларга кўмилиб кетди. Ислом олами жаҳон матбуоти ва телевидениесини мунтазам янгилик билан “таъминлаб” турибди.

 

Телевизор экранларида террор қурбонларининг пажмурда жасадларини, етим қолган болалар, тул аёллар, вайрона уйлар, портлатилган кўприклар, кули кўкка совурилган шаҳарлар, издан чиққан иқтисод, қўрқувдаги одамлар, қотиб қолган тараққиётни қайта-қайта кўраверамиз.

Уламолар, мусулмон давлатларининг арбоблари ва оқиллар нега сукут сақлашяпти? Бу қон тўкишлар қачонгача давом этади? Тарихнинг бу даҳшатли саҳифасини қачон ёпамиз? Бу телбаларча ўйин қачон барҳам топади? Қачон онгимиз ва ақлимиз ўзимизга қайтиб, яна меҳр-шафқат, тотувликка чорловчи, душманлик, нафрат ва ихтилофлардан қайтарувчи Қуръон ва Суннатга мувофиқ ҳаёт кечира бошлаймиз?
Ҳимоясиз одамларга ва айбсиз болаларга қарши қурол кўтарган қотилларда наҳотки заррача уят қолмаган бўлса?! Ахир Ислом ўлкаларида қашшоқлик, ишсизлик ва ҳақсизликлар каммиди? Кулфатларимиз устига янги бахтсизликлар ёғдираётган янги оқимлар етарли эмасмиди?
Дунё иқтисодий, ақлий ва руҳий тараққиёт билан банд бўлган бир пайтда бизнинг ўлкаларимиз ҳалок бўлганлар, мажруҳга айланганлар ва бедарак йўқолганларга аза тутиш билан овора. Истаган телеканалингизни очинг, унда мусулмон мамлакатларида содир бўлаётган ва ҳар қандай ақлни сўндирадиган, туйғуни ўлдирадиган ва юракни қиймалайдиган фалокатлар ҳақидаги янгиликларни эшитасиз.
 

Мусулмонлар яшаётган заминда содир бўлаётган фожиалардан қалбингиз музлаб кетади: йўлларда танасидан жудо бўлган каллалар, кўчаларда қон дарёси, ҳувиллаган масжидлар, ёндирилган уйлар, вайрона мактаблар, дорилфунун ва корхоналар... Наҳотки, бундай жиноятлардан қайтарадиган иймон ҳам, ақл ҳам, туйғу ҳам қолмаган бўлса?Бу фожиали бедодликлар яна қанча давом этиши мумкин? Қачон муқаддас китоб оятларини рўкач қилиб, Ислом ерларида Ислом номи ила мусулмонлар қўли билан содир этилаётган қонли фожиаларга барҳам берилади?

Ҳар қайси томон диндош биродарига ҳужум қилиш имкониятини кутиб қуролланмоқда. Турли гуруҳлар Ислом байроғи остида ўз тарафдорларини ҳақ иш учун азобли ўлимга жўнатмоқда, уларга жаннат ваъда қилмоқда ва зафарга ишонтирмоқда. Айни пайтда “муртад”ларнинг қонини ҳалол санаб, уларга абадий лаънат ва дўзахни раво кўрмоқда.
Буларнинг ҳаммаси нафрат ғояларини сингдириш билан бирга олиб бориляпти. Бунинг таъсирида эса, жангарилик руҳида тарбияланган ёшлар истаган пайтда “муртад”ларни жазолашга тайёр туришибди. Улар ўз ҳамюртлари билан жанг қилишяпти ва ўз халқига қурол ўқталишга ҳам қодирдирлар.
Парвардигордан ушбу фожиаларни тўхтатишни, Ислом умматидан бу кулфатлар балосини кўтаришни, улар ақлини ўзига келтиришни, туйғуларини тирилтиришни ва Ҳақ йўлга йўллашни илтижо қиламиз. 
Просмотров: 843 | Добавил: Abdu | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Декабрь 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Конструктор сайтов - uCoz