Понедельник, 29.04.2024, 03:21
Приветствую Вас Гость | RSS
Меню сайта
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2014 » Декабрь » 19 » Деҳқончилик ҳақидаги мақоллар
20:23
Деҳқончилик ҳақидаги мақоллар
Бир йил тариқ эксанг, бир йил шудгор қил.
 
Арпа ётса, омбор сол.
 
Бир йил тут эккан киши
Қирқ йил гавҳар терар.
 
Боғни қишда кўл қил,
Ёзда чўл қил.
 
Буғдой оламан десанг, қовун полга эк,
Пахта оламан десанг – жўхори полга.
 
Деҳқон бўлсанг, рошида бўл,
Чўпон бўлсанг – қошида.
 
Деҳқон бўлсанг, шудгор қил.
Мулла бўлсанг, такрор қил.
 
Деҳқон ишлаб дон сочар
Элга ризқ йўлин очар.
 
Деҳқон одам дон сочар,
Эл-юртига нон сочар.
 
Деҳқон экканини ейди,
Чўпон – боққанини.
 
Деҳқоннинг хазинаси – ер,
Калити – тер.
 
Ер бойлиги – эл бойлиги.
 
Ер – деҳқон хазинаси.
 
Ер очганнинг бахти очилар.
 
Ер сийлаганни эл сийлар.
 
Ер қудрати – деҳқон қуввати.
 
Ерга меҳр – элга меҳр.
 
Ерга тушган гул бўлар,
Ўтга тушган – кул.
 
Ерга қарасанг, боғ бўлар,
Кўнгил очилиб, чоғ бўлар.
 
Ерини алдаган оч қолар.
 
Куркурак кўрмай, ток очма.
 
Пишган қовун палакда ётмас.
 
Сада эксанг, сояси бор,
Макка эксанг – пояси.
 
Сув келди – нур келди.
 
Сув – ғўзанинг жони,
Ўғит – унинг дармони.
 
Сувнинг ози ҳам бир бало,
Кўпи ҳам бир бало.
 
Сувсиз ер – жонсиз жасад.
 
Тарвуз – даво, қовун – сабо.
 
Теракнинг сояси тагига тушмас.
 
Токни қирқмасанг, Қашқарга етар.
 
Тол эксанг, тагини ҳўл қил,
Узум эксанг, тагини чўл қил.
 
Томири очиқ дарахтга ҳамма шамол хавфли.
 
Тўқсонга борсанг ҳам, ток эк,
Юзга етгунча, узумини ейсан.
 
Уруғ эксанг, намга эк,
Намга экмасанг, томга эк.
 
Уч ойлик кўкча – бойлик.
 
Чумчуқдан қўрққан тариқ экмас.
 
Шафтолидан боғ қилма,
Эчкидан мол қилма.
 
Эксанг терак, элга керак.
 
Эрта эккан хирмон қилур,
Кеч эккан армон қилур.
 
Янтоқдан ёғ чиқмас,
Жангалдан – боғ.
 
Қавсда эккунча, қовурмоч қил.
 
Қаровсиз боғ бўлмас,
Қорсиз – тоғ.
 
Қор – ернинг кўрпаси,
Ёмғир – ернинг шўрваси.
 
Ҳосилинг кам бўлса, ҳаводан кўрма.
Просмотров: 892 | Добавил: Abdu | Рейтинг: 4.0/1
Всего комментариев: 0
avatar
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Декабрь 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Конструктор сайтов - uCoz