Вторник, 14.05.2024, 13:38
Приветствую Вас Гость | RSS
Меню сайта
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2014 » Декабрь » 5 » Балиқчи, спортчи ва китобсевар санъаткорлар
22:00
Балиқчи, спортчи ва китобсевар санъаткорлар

Балиқчи, спортчи ва китобсевар санъаткорлар

Балиқчи, спортчи ва китобсевар санъаткорлар

Европада санъаткорларнинг ҳар бир босган қадами журналистлар ва камерачилар «назорати» остида туради. Уларнинг нима қилаётганликларини тезкор равишда оммага етказиб туришади. Бизга бунақаси тўғри келмайди. Балки қачонлардир кеп қолар. Биз эса санъат аҳли вакилларининг бўш вақтларини қандай ўтказишлари ҳақида тўхталиб ўтамиз.

Китоб ихлосмандлари

«Телба», «Дада» каби филмларда бош қаҳрамон ролини ижро этган Улуғбек Қодиров дедектив жанрдаги китобларни ўқишни хуш кўради. Балки яқин орада Улуғбекни дедектив филмларда ҳам кўриб қолармиз.

«Омад», «Маргия» каби филмларнинг қаҳрамони Бобур Йўлдошев эса классик адабиётларни ўқишни яхши кўради. Бобур шунингдек яхши киноларни томоша қилишга ҳам иштиёқи баланд.

Кино ишқибозлари

Санъаткор ва актриса Нигора комедия ва «ужас» филмларни томоша қилиб хордиқ чиқаради. Нигорага кино томоша қилиш билан биргаликда тўйиб ухлаш ҳам жуда ёқади.

Шароф Муқимов ҳам кинонинг ҳақиқий ихлосмандларидан бири ҳисобланади. Шароф бўш вақти бўлса мириқиб футбол ўйнашни ҳам канда қилмайди.

Спортчилар

Бир пайтлар «Спорт» телеканали орқали «Хабарлар» информатион кўрсатувида бошловчилик қилган, сўнгги пайтларда шоу-бизнесга ўтиб кетган Даврон Кабулов вақт топди дегунча боулинг ва футбол ўйнаб туради. 

«Ёмғирлар» дея куйловчи Абдували Ражабов ҳам мунтазам тарзда спорт билан шуғулланиб туради.

«Love me» дея хониш қилувчи Лола Йўлдошева эса бўш вақти бўлса теннисўйнаб туради. Лола шунингдек дўкон айланиб ҳам бўш вақтига мазмун киритиб туради. 

Нигоранинг жуфти ҳисобланадиган Ойбек ҳам спорт билан шуғулланади. Унга интернетда сайр қилиш ҳам ёқишини алоҳида таъкидлаб ўтган.

Интернет асири

«Уммон» гуруҳи аъзоси Шохруҳ Исамухаммедов вақти бўлгунча интернет оламига сайр қилади. Уни ижтимоий тармоқларда жуда кўп кузацангиз ҳам асло хайрон бўлманг.

Балиқчи

Муҳаббат мавзусида қўшиқ куйлаб танилган Анвар Санаев ҳақиқий балиқчи экан. У бир сафар интервюсида тез-тез балиқ овига чиқишини айтиб ўтганди.

Фақат ва фақат мусиқа

Шундай санъаткорлар ҳам борки улар ҳаётларини мусиқасиз тасаввур қила олишмайди. «Уммон» гуруҳи солистлари Зохид Рихсибойев ва Жасур Рафиқов ҳамда Ботир Қодировлар иш пайти бўлса ҳам, бўш вақти бўлса ҳам фақат мусиқа тинглайдиганлар тоифасиданлар.

P.S: Санъаткорларнинг интервюларидаги маълумотларидан фойдаланилди.

Юсупов Фурқат тайёрлади
Манба: www.Furkat.uz
Просмотров: 546 | Добавил: Abdu | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Декабрь 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Конструктор сайтов - uCoz