Воскресенье, 28.04.2024, 23:05
Приветствую Вас Гость | RSS
Меню сайта
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2014 » Декабрь » 26 » БАХТ КЕЛТИРУВЧИ ГУЛЛАР
10:31
БАХТ КЕЛТИРУВЧИ ГУЛЛАР

БАХТ КЕЛТИРУВЧИ ГУЛЛАР

Хонаки гулларнинг инсонга бахт келтиришини эшитганмисиз?  Бунга кўпчилик ишонмаслиги мумкин, аммо Хитойнинг фэн-шуй таълимотига кўра биз ўз уйимизда меҳр билан парваришлаб ўстирадиган кўпгина хонаки гулларнинг ўзига хос “каромати” бўлиб, уларнинг бири хонадонингизга даромад келтирса, яна бири бахт, бошқаси эса қувонч олиб келиши мумкин.

 

Аммо шундай гуллар борки улар ўз эгаларига фақатгина салбий қувват ато этиб, умрини хазон қилишга ҳам қодир. Бугун сизларга айнан оилангизга бахт ва қувонч олиб келадиган гулларни таништирмоқчимиз. Рейтингимизнинг биринчи ўрнини спатифиллум ( халқ орасида «Аёл бахти» номи билан машҳур) гули эгаллаган бўлиб, бу кўп йиллик ўсимлик Жанубий Америка ўрмонларида ўсади. Ўсимлик ҳар қандай шароитда ҳам ривожланади, фақатгина унга ҳар куни сув пуркаб туриш, баҳорда эса янги тупроққа кўчириб ўтказиш зарур. Спатифиллум  бор хонадонда турмушга чиқа олмаётган қизлар тезда ўз бахтини топишади, аёллар фарзандли бўлишади, оилада эса доимо севги-муҳаббат, ўзаро ҳурмат ҳукмронлик қилади.

Узамбар бинафшаси ёки сенполия эса бундай ижобий таъсири билан иккинчи ўриндан жой олган. Маълумки бинафшалар доимо эътиборда бўлишни ҳуш кўргани боис, ёруғликни севишади. Аммо очиқ қуёшда қолдирсангиз, барглари тезда “куйиб”  оқиш-сарғиш рангга киради. Бинафшалар хонадондаги тинчлик-тотувликни сақлайди. Бундан ташқари, хитойликлар уни абадий муҳаббат рамзи сифатида ҳам қадрлашади.

Учинчи ўринни эгаллаб турган  хитой атиргули ёхуд гибискуснинг иссиқсеварлиги боиси – унинг асл ватани тропик ўрмонлар бўлиб, 35 даража ҳарорат хитой атиргули учун энг мақбулидир. Агар уйингизда гибискус пайдо бўлса,  аллақачон унут бўлиб кетган тўйғуларингизнинг янгиланишини кутаверинг. Хойя, яъни шамсимон чирмовуқ  дунёнинг аксарият мамлакатлари, хусусан Италия, Франция, Индонезия, Канадада бир-бирига кўнгил қўйган ёшларнинг энг асосий совғасидир. Уйда ўстирилган хойяни эса ётоқхона деразасининг токчасига қўйсангиз, оилавий бахт олиб келади. Аихризонни халқ орасида “муҳаббат дарахти” деб ҳам аташади. Мазкур хонаки гул 30 см.гача ўсиб, унинг барглари юрак шаклида бўлгани боис ўз эгасига бахт ва муҳаббат келтиради. Калатея гулининг Ватани Жанубий Америка бўлиб, унинг нақш қопланган чиройли барглари ҳар қандай хонадоннинг кўрки бўлиши шубҳасиз. Қадимги ҳиндулар калатеяни “оила бахтининг калити” деб аташган. Сиз ҳам уни хонадонингизда ўстиринг ва уйиингиз бахт ва қувончга тўлишига ишонинг. Хлорофитум ҳам “оила гули”дир. У ҳар қандай шароитга ҳам мослашиб, тез ўсади. Чиройли ғунчалари эса кўнгилларни яйратиб, кўзни қувонтиради. Хлорофитум сувни яхши кўргани учун уни тез-тез суғориб туриш лозим. Оксалисни нафақат уйда, балки боғда, манзарали ўсимлик сифатида ҳам ўстириш мумкин. Яна бир ғаройиб, антуриум гули ҳам борки, кўпчилик уни “эркаклар бахти” деб аташади. Унинг 10 дан ортиқ нави бўлиб, қуёшни ёқтирмайди, юқори намликда ўсади. Унинг заҳарли эканлигини ҳам унутманг. Аммо айнан антуриум эркакларга куч-қувват бағишлаши билан бирга, муваффақият ва бахт келтиради.

Юқорида санаб ўтган гулларнинг бирортасини хонадонингизда ўстиринг. Улар нафақат дераза токчаларингизга кўрк бағишлаб, хона ҳавосини тозалабгина қолмай, албатта оилангизга кутилган бахт ва қувонч келтиришига ишонинг.

Наргис ҚОСИМОВА

Просмотров: 2236 | Добавил: Abdu | Рейтинг: 2.0/2
Всего комментариев: 0
avatar
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Декабрь 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Конструктор сайтов - uCoz