Воскресенье, 28.04.2024, 23:09
Приветствую Вас Гость | RSS
Меню сайта
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2014 » Декабрь » 19 » Ҳасад офатдир
17:13
Ҳасад офатдир

Гар десанг умримда ғамгин бўлмайин,
 Қилма ҳеч кимга ҳасад, ҳам тутма кин (гина)
 Ҳасад аҳлоқий нуқсонлардандир. У инсондаги энг қабиҳ хислатлардан бири бўлиб, инсонни осуда ҳаётини бузувчидир. Чунки, ҳасадчи доимо ўзидан бошқаларга бахтсизлик ва фалокат тилайвериб, ўзини ҳам шу ҳасад билан бахтсиз қилиб қўяди. Мисол учун, Шайтон Одам алайҳиссаломга бўлган ҳасади сабабли Аллоҳ таолонинг даргоҳидан қувилди. Ёки, ривоятиларга кўра,Одам алайҳисаломнинг икки ўғли Хобил ва Қобил қурбонлик қилишади. Ҳобил ўзининг энг яхши молини қурбонлик қилади ва ушбу қурбонлиги ундан қабул қилинади. Қобил эса, молининг энг паст сифатлиларини қурбонлик қилгани учун  ундан қабул қилинмайди. Шунинг учун, Қобил ҳасад қилиб, ўз биродарини қотилига айланади. Демак, ер юзида содир бўлган биринчи жиноят, биринчи қотиллик ҳасад иллати сабаб содир бўлган.
 Аллоҳ таоло каломи шарифида шундай айтади:

 “Ёки (улар) Аллоҳ Ўз фазлидан берган неъматлари учун одамларга ҳасад қилишадими?....”. Нисо сураси, 54.
 Қадимги фозиллардан Асмаъий айтади: “Бир юз йигирма ёшга кирган бир кишини кўриб: “Узоқ умр кўришингизга сабаб нима?”,-деб сўрадим. У: “Ҳасад, килишдан пархез қилдим. Мана шу ҳислатим узоқ умр кўришимга сабаб бўлди”, деб жавоб берди.
 Инсон ўзидан кўра ночор кишиларга назар солиб, аҳволини солиштириб бориши ҳасаднинг олдини олади.

 Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади::Пайғамбаримиз алайҳиссалом шундай дейдилар: “Ўзингиздан пастроқ мақомдаги кишиларга назар ташланг. Юқори мақомдагиларга қараманг.... ”. Муслим ривояти.
 Тафаккур қиладиган бўлсак, моддий ҳасталиклардан кўра маънавий касалликлар ҳавфлироқдир. Чунки бадандаги дард одамнинг дунёсига путур етказса, қалб хасталиги эса, икки дунёда ҳам хасрат – надомат келтиради. Қалб ҳасталиклари ичида энг ҳафвли, зарарли ва ёмонроғи - ҳасаддир. Бу фитна, адоват ва келишмовчиликларни келтириб чиқарувчи омилдир.

 Зубайр ибн Аввом розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Пайғамбаримиз шундай марҳамат қилдилар: “Сизларга сизлардан олдинги умматларнинг касалликлари сездирмай кирди. Ҳасад ва нафрат (душманчилик). Нафрат бу – қирувчидир. Сочнинг қирувчиси эмас балки, диннинг қирувчисидир. Муҳаммаднинг жони қўлида бўлган Зотга қасамки, токи ўзаро меҳри – оқибатли бўлмагунингизча мўъмин бўлмайсиз. Сизларга уни қилсангиз ўзаро меҳри – оқибатли бўлишингизга сабаб бўладиган амални ўргатмайми?! Орангизда саломни ёйинг!”. Абу Довуд ривояти.   
   Ҳасаднинг энг ёмон офатларидан яна бири шуки, ҳасадгўй Аллоҳнинг иродасига эътироз қилгани учун унинг ғазабига дучор бўлади. Чунки ҳасадгўй Аллоҳ таоло ўз мулкидан хоҳлаган бандасига кўпроқ, хохлаган бандасига камроқ беришлигини адолатсизлик, деб баҳолайди. Натижада, ўзи ўша неъматлардан ҳам, қилган амалининг савобларидан ҳам маҳрум бўлади. Шу маънода қуйидагича ҳадиси шариф мавжуд:

 Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Пайғамбаримиз алайҳиссалом: “Ҳасаддан сақланинг! Чунки олов ўтинни егани каби ҳасад яхши амалларни еб битиради”- деганлар. Байҳақий ривояти.
 Бошқа бир ҳадиси шарифда эса:

 Анас ибн Моликдан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: “Ўзаро ҳасад қилманглар, ўзаро алоқаларингизни узиб юборманглар, бир-бирингиздан юз ўгирманглар ва Аллоҳни аҳил–иноқ биродар бандалари бўлинглар. Ҳеч бир мусулмон учун бошқа биродари билан уч кундан ортиқ аразлашиб юриши ҳалол эмасдир”,-дедилар. Байҳақий ривояти.
             Ҳасаднинг зарарсиз, гуноҳ ҳисобланмайдиган бир тури мавжудки, у “ҳавас”, деб аталади. Бу яхши кишиларга ва яхши ишларга хавас қилишдир. Сўзимизни қуйидаги ҳадис ҳам қувватлайди:

             Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Ҳасад фақат икки ўринда дуруст: Биринчиси: Аллоҳ таоло унга Қуръонни ўргатган ва у Қуръонни туну-кун тиловат қилувчи киши. Уни қўшниси эшитиб: “Қанийди, менга ҳам фалончига берилган нарса берилса-ю, у амал қилганидек амал қилсам”,-дейди. Иккинчиси: Аллоҳ унга мол-мулк берган ва у шу молни ҳақ йўлида сарфловчи киши. Бир киши: “Қанийди, менга ҳам фалончига берилган нарса берилса-ю, у амал қилганидек амал қилсам”,-дейди”.Бухорий ривояти.
       Демак, мол – мулкини ҳалолдан топиб,  ҳалол жойга сарфлаётган кишига ва илмидан ўзи хам, бошқалар ҳам манфаат топаётган кишига хавас қилиш мумкин. Аллох таоло барчаларимизни қалб хасталиги бўлмиш ҳасаддан ўзи асрасин. Доимо бир- бирларимизга ҳасад биланэмас, балки ҳавас билан ҳаёт кечирмоқликка муваффақ айласин!
 

Аҳмадхон РАШИДОВ,

Просмотров: 555 | Добавил: Abdu | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Декабрь 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Конструктор сайтов - uCoz