Понедельник, 29.04.2024, 06:44
Приветствую Вас Гость | RSS
Меню сайта
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2014 » Декабрь » 19 » Аёллар нега йиғлайди?
16:45
Аёллар нега йиғлайди?

Аёллар нега йиғлайди?


“Аёл заифа қилиб яратилган.. У доим сал нарсага ҳам йиғлайверади…” деб ўйлашади кўпчилик эркаклар... 

Сиз нима деб ўйлайсиз? Хеч ўйлаб кўрганмисиз аёллар нима учун йиғлайди?

Қуйидаги бир мисол орқали ушбу саволга жавоб топишга уриниб кўрамиз.


Кичик болакай онасининг олдига келиб:

-    “Ойижон, сиз нега йиғлайсиз?” – деб сўради.

Онаси:

-    “Чунки мен аёлман-да” деб  жавоб берди.

Болакай ҳайрат билан:

-    “Тушунмадим?!” – деди.

Онаси эса ўғлини бағрига босиб: “Сен хеч қачон йиғламагин, ўғлим” , деди.

Кейин эса бола  отасининг олдига бориб:

-    “Отажон, онам нега сал нарсага йиғлайверадилар?” , - деб сўради.

Отаси эса: “Ҳамма аёллар ўзи шунақа, баъзида бесабаб йиғлаб туришади” , - деб эътиборсизлик билан жавоб бериб қўя қилди.

Болакай барибир аёллар нега сал нарсага ёки бесабаб йиғлайвериши ҳақида қизиқаверди. Охири, мактабидаги ўқитувчиси Шайхни эслаб “Жавобини албатта билсалар керак” деб ўйлади ва устозидан сўрашга қарор қилди.

Олдига бориб:

-    “Устоз, нега аёллар оддий нарсаларга ҳам, баъзан бесабаб ҳам йиғлайверади?”, - деб савол берди.

Шайх:

-    “Аллоҳ аёлларни яратганда уларни ўзига хос суратда яратган.  Унинг елкаларини дунё қийинчиликларини кўтара оладиган даражада бақувват, шу билан бирга  боласи учун қулайлик бера оладиган даражада нозик, юмшоқ қилиб яратган. Аллоҳ аёлга болани дунёга келтириши ва унинг инжиқликларига сабр қилиши учун ички бир куч берган.

Аллоҳ унга  бошқалар йиқилганда у ўрнидан туриб давом эттира оладиган куч , йиқилган, касал, толиққанларга меҳр бера оладиган шафқат берган..

Аллоҳ унга ҳатто болалари ранжитиб, ҳафа қилганда ҳам уларни яхши кўра оладиган севги-меҳр берган…

Аллоҳ унга эрининг хато-камчиликларига қарамай, уни ёнида турадиган, далда бера оладиган куч берган..

Аллоҳ уни юракни ҳимоя қила олсин дея қовурғадан яратган…

Яхши эркак – аёлини қадрлай оладиган эркаклигини билиш учун ақл берган..

Ва ниҳоят Аллоҳ унга муҳтож бўлганда йиғлай олиши учун кўз ёш берган..

Ўғлим, сен ҳам билгинки, аёлларни чиройи унинг либоси, юзи ёки бошқа нарсасида эмас. Аёлларнинг ҳусни юрагига йўл очувчи кўзидадир.

Унинг кўзларидан қалбидаги муҳаббатни кўра оласан….” деб жавоб берди.

Бола саволига бундай жавоб олгандан кейин қайтиб хеч кимга бу саволни бермади.

Чунки жавоб ҳар қандай инсонга тушунарли, гўзал тарзда берилган эди…

 

Баъзилар ўйлаши мумкин аёл ожизалиги учун йиғлайди..  Лекин..  аёл йиғлагани учун ҳам ҳатто эркаклар

сабр қилолмайдиган кўп нарсаларга бардош бера олади…

 

Робия Муҳаммад Ризо қизи

Просмотров: 659 | Добавил: Abdu | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Декабрь 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Конструктор сайтов - uCoz