Воскресенье, 22.06.2025, 02:48
Приветствую Вас Гость | RSS
Меню сайта
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2014 » Декабрь » 5 » 1992 ЙИЛДА УМРА ВА ҲАЖ САФАРИ
15:40
1992 ЙИЛДА УМРА ВА ҲАЖ САФАРИ

Ш. ЖЎРАЕВГА ҚАРШИ 1992 ЙИЛДА УМРА ВА ҲАЖ САФАРИ
БИЛАН БОҒЛИҚ ҲОЛДА УЮШТИРИЛГАН МИШ-МИШ ТАРИХИ

Ш.Жўраевга қарши 1993 йилдан бошлаб уюштирилган миш-миш Ўзбекистон
давлат делегациясининг Саудия Арабистонига 1992 йил 11-14 апрел кунги сафари
билан боғлиқдир.
Аввал Ислом динининг беш тамали ҳақида қисқача маълумот берайлик.
“Севимли пайғамбаримиз шундай буюрганлар:
“Мусулмонлик беш нарса (тамал) асосида қурилган:
Оллоҳдан бошқа бандалик қиладиган ҳеч қандай тангри йўқлигига ва Муҳаммад
(алайҳиссалом) унинг қули ва расули эканлигига ишониш, намоз ўқиш, закот
бериш, рамазон рўзасини тутиш, ҳаж қилиш.”
Жаноби пайғамбаримиз айтганларидек, исломият мана шу беш тамал асосига барпо
этилган. Мўъминнинг комил мусулмон бўлиши Исломнинг беш тамалига риоя
қилиш билан амалга ошади.
138
1. Оллоҳнинг борлигига, бирлигига, Ҳазрати Муҳаммад (алайҳиссалом) унинг қули
ва пайғамбари эканлигига кўнгилдан ишониш ва буни тилда: (китобда қўйидаги
сўзлар араб алифбосида ҳам ёзилган, А.Ш.)
“Ашҳаду ан ла илаҳа иллаъллоҳ ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва пасулуҳ”,
деб айтиш.
2. Диннинг таянчи бўлган беш вақт намозни ўқиш.
3. Рамазон ойида рўза тутиш.
4. Дин бўйича бой ҳисобланган кишилар йилда бир марта молининг закотини
бериши.
5. Соғ бўлса ва пули етса, умрида бир марта ҳаж ибодатини амалга ошириш.” [60,
27-28-б.]
Энди Ўзбекистон давлат делегациясининг Саудия Арабистонига 1992 йил 11-14
апрел кунги сафари ҳақида мамлакатимиз матбуотида чоп этилган айрим
маълумотларни келтириб ўтсак.
“1992 йил 11-14 апрел кунлари (ҳижрий қамарий 1412 йил шаввол ойининг 8-11
кунлари, А.Ш.) Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов
бошчилигидаги Ўзбекистон давлат делегацияси Саудия Арабистонига расмий
ташриф буюрди.
Делегация аъзолари 11 апрел куни Тошкентдан Жидда шаҳрига учиб келишди.
Ислом Каримов ҳамда унинг ҳамроҳларини Саудия Арабистони подшоси Фаҳд бен
Абдул Азиз ал-Сауд кутиб олди.
12 апрел куннинг иккинчи ярмида Ислом Каримов бошчилигидаги республика
делегацияси аъзолари кийимларини ихромларга алмаштиришиб, Маккаи
мукаррамага боришиб, Каъбатуллоҳнинг атрофини етти марта айланиб, Қора
тошни тавоф қилишди, икки ракат нафл намозини ўқишди, Оби Замзам сувидан
ичишди.
Улар Саудия Арабистони подшоси Фаҳд бен Абдул Азиз ал-Сауд жаноби
олийларининг марҳаматига кўра Каъбатуллоҳ – Оллоҳнинг уйига кириб зиёрат
қилиш ва номоз ўқишдек буюк шарафга муяссар бўлишди! Кейин Сафо ва Марва
тепаликларига кўтарилишиб, дуолар ўқишди.
13 апрел куни делегация аъзолари Жиддадан Мадина шаҳрига боришди. Саудия
Арабистони ва Ўзбекистон байроқлари билан безатилган аэропортда юксак
меҳмонларни Мадина амири Абдул Мажид ибн Абдул Азиз ҳамда бошқа расмий
кишилар кутиб олишди.
Делегация аъзолари жаҳондаги яна бир муқаддас шаҳар – Мадинаи Мунавварада
бир неча соат давомида бўлишди ва бу ерда ҳам ўз мусулмонлик бурчини адо
этишди: Пайғамбаримиз Муҳаммад Алайҳиссаломнинг қабрларини зиёрат
қилишди. Ислом Каримов бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси
139
делегациясининг Саудия Арабистонига расмий ташрифи 14 апрел куни ниҳоясига
етди.” [61]
Маълумотларга кўра, ЎзР давлат делегацияси таркибида 1989-1994 йилларда ЎзР
Олий Мажлисининг депутати, ҳофиз Шерали Жўраев ҳам бўлган.
ЎзР Президенти И.Каримов 1992 йил 11-14 апрел кунлари Саудия Арабистонига
давлат ташрифи билан бориб келгач, Тошкентдаги катта йиғилишлардан бирида бу
ҳақда тўхталиб ўтди. У Президент аппарати ва мутахассислар тайёрлаб берган
маъруза матнини ўқишдан тўхтаб, залдагиларга қараб гапирди ва жумладан бундай
мазмунда деди: “Мен оддий Президент эмас, ҳожи бўлган Президентман”. Камина
буни телевизор орқали шахсан кўрган эди.
Энди “Президент И.Каримов ҳожими?”деган саволга жавоб топайлик. Бунинг учун
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг [62]-китобда ҳаж ва умра
ибодатлари ҳақида ёзганларидан қисқача маълумот келтирайлик.
“Аллоҳ таоло:
“Ҳаж маълум ойлардир”, (Бақара, 197) деган.
Демак, ҳажни адо этиш учун маълум вақт, маълум ойлар эътиборга олинади.
Шаввол ва зулқаъда ойлари тўлиқ, зулҳижжа ойининг биринчи ўн куни ҳаж ойлари
ҳисобланади. Мана шу пайтда ҳажни ният қилиб эҳромга кирса бўлади. Албатта,
зулҳижжа ойининг ўнинчи куни, яъни, Қурбон ҳайити куни бундан мустасно.” [62,
33-б.]
“Ҳаж” сўзи луғатда “улуғ нарсани қасд қилиш” деган маънода келса, Ислом
шариатида эса, ҳаж махсус амаллар билан махсус ибодатни адо этиш тушунилади.
Махсус замон.
Ҳаж фақат махсус вақтда адо қилинади. Хусусан, унинг бош рукни – Арафотда
туриш зулҳижжа ойининг тўққизинчи куни бўлиши шарт. Бошқа вақтда ҳар қанча
турса ҳам ҳаж ҳисобланмайди.
Махсус макон.
Ҳаж ибодатини адо этиш учун Аллоҳ томонидан ирода қилинган Масжидул Ҳаром,
Арафот, Муздалифа, Мино каби жойлар махсус макон ҳисобланади. Бошқа
жойларда бу ибодатларни адо этиш мумкин эмас.
Махсус амаллар.
Бунда эҳром, Каъбани айланиб тавоф қилиш, Сафо ва Марва орасида саъй қилиш,
Арафотда туриш, Муздалифада тунаш, шайтонга тош отиш каби амаллар кўзда
тутилган.
Бу ибодат аҳли аёлининг ҳожатидан ортиқча етарли маблағи бор, соғлом,
омонликдаги хотиржам мусулмонга умрида бир марта фарз бўлади.
Умра эса, луғатда “зиёрат” ва “ободлик” маъноларини билдиради. Ислом
шариатида эса, Байтуллоҳни тавоф қилиб, Сафо билан Марва ўртасида саъй қилиб
бажариладиган махсус зиёратга айтилади.” [62, 182-183-б.]
140
Юқорида таъкидлаганимиздек, ЎзР Президенти И.Каримов бошчилигидаги давлат
делегацияси Саудия Арабистонига 1992 йил 11-14 апрел, яъни ҳижрий қамарий 1412
йил шаввол ойининг 8-11 кунлари ташриф буюришган.
Биринчидан, И.Каримов ва унинг ҳамроҳлари Сафо ва Марва тепаликларига
кўтарилган бўлсаларда, ҳаж ибодатининг муҳим шарти бўлган Арафотда турган
эмаслар (“Арафот Маккаи мукарраманинг шарқий тарафидаги ва ундан 12 мил
узоқликдаги макон” [62, 119-б.]).
Иккинчидан, ҳажнинг бош рукни – Арафотда туриш зулҳижжа ойининг тўққизинчи
куни бўлиши шарт. Бошқа вақтда, масалан, И.Каримов борган шаввол ойининг 8-
11 кунларида, ҳар қанча турса ҳам ҳаж ҳисобланмайди.
Демак, ЎзР Президенти И.Каримов ҳам, давлат делегациясининг бошқа аъзолари
ҳам, жумладан Шерали Жўраев ҳам 1992 йил 12 апрел куни эҳром кийиб, Маккаи
мукаррамага боришиб, мусулмонлик бурчини адо этганларида фақат умра
ибодатини қилганлар. Ҳаж ибодатини тўлиқ бажарган фуқароларгина ҳожи деб
аталишини ҳисобга олсак, Президент И.Каримов ҳожи эмас, балки умра ибодатини
бажарган Аллоҳнинг бир бандасидир.
Ёшлигидан номозхон бўлган ҳофиз Ш.Жўраев ҳаж ва умра фарқини тушунади. Шу
сабабли у, айрим маълумотларга кўра, Саудия Арабистонига Ўзбекистон давлат
делегацияси таркибида бориб келгач, алоҳида ҳаж сафарини амалга оширган. У
ушбу ҳаж сафарига ўз онаси Баҳринисо Жўраевани олиб борган (бу ҳақда [10]-да
ёзилган) ва ҳаж ибодати талабларини тўлиқ бажариб, ҳожи бўлиб қайтган.
Эҳтимол, Ш.Жўраев ҳожи бўлиб қайтгач, бирорта даврада ёки телефон орқали
суҳбатда ҳаж ва умранинг фарқи, 1992 йил 11-14 апрел кунги зиёрат фақат умра
зиёрати бўлгани сабабли ҳажга алоҳида борганлигини гапирган бўлиши мумкин.
Ўзбекистон махсус хизмат органлар раҳбарлари билан боғлиқ кимсаларнинг оғзаки
буйруғига кўра халқ орасида “Шерали Жўраев И.Каримов билан бирга Саудия
Арабистонига борганидаги ибодат ҳақида у дебди, бу дебди. Шу сабабли Президент
И.Каримов ва Ш.Жўраев ўртасида муносабатлар совуқлашиб, унга концерт бериш,
унинг қўшиқларини радиода эшиттириш ва телевизорда кўрсатиш тақиқланибди”
деган миш-миш гапларни 1992 йил кузидан бошлаб тарқатишди.
Муаллиф китобни ёзаётган 2008 йил феврал кунларидан бирида каминанинг
таниши Ш.Жўраев ҳақида ўзаро суҳбатлашаётганда ушбу миш-мишни айтди.
Демак, бу миш-мишни айрим фуқаролар ҳали ҳам гапириб юришибди.
Каминанинг шахсий фикрича, бундай миш-миш гаплар кучишлатар органлар
ташаббуси билан тарқатилган. Мақсад: Ш.Жўраевдек эл севган ҳофизни халқдан
узоқлаштириш, четлаштириш, иложи борича унга эркин қўшиқлар куйлашига
имкон бермасликдир, унинг ҳур фикрлигини, қўшиқларини буғишдир …

Просмотров: 1178 | Добавил: Abdu | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Декабрь 2014  »
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2025Конструктор сайтовuCoz